eye                     
   
 

Barcha yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan chet el investorlari diqqatiga!

Davlat  raqobat qo'mitasi investitsiya kiritish majburiyati bilan “nol” xarid qiymatida xususiylashtiriladigan davlat aktivlari bo'yicha ochiq tanlov savdolariga taklif etadi. Murojaat uchun telefonlar: 259-21-38, 259-21-25, 233-22-56 (tanlov o'tkaziladigan sana va manzil yuklash)

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ: НАТИЖА ВА МУАММОЛАР

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибан ўзгартиришни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишнинг янги босқичида, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»[1] иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг муҳим негизи сифатида намоён бўмоқда.

Ушбу йўналишда иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда бозорда монополияни камайтириш устуворлик касб этиб, энг аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш лозим.

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти - муҳтарам Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя -"Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади" деган тамойилни амалга оширишнинг муҳим жиҳатидир.

Кейинги йўналиш – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш бўлиб қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар учун кенг қамровли преференциялар, солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилмоқда. 2017 - 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, асосан уч йўналишда чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган:

  1. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида импорт ҳажмини қисқартириш. Бунда асосий эътибор импорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилмоқда.
  2. Янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ қилиш. Бу борада лойиҳаларни асосан рақобатбардош бўлган импорт маҳсулотлар ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида амалга ошириш белгиланган.
  3. Маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни қўллаб қувватлаш. Ушбу йўналишда маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнига кўп ҳажмли саноат чиқиндиларини жалб қилиш ва бу борада инновацион технологиялар ва ечимларни қўллаш орқали тайёр маҳсулотлар яратишни кўпайтириш устувор вазифа ҳисобланади.
  4. Мамлакатимизда хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини фаолият кўрсатиши носоғлом рақобат кўринишларига олиб келиши мумкин.
  5. Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида" ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши тақиқланиши белгиланган.
  6. Айрим истеъмолчилар учун юқори ликвидли ва монополистик товарларни етказиб бериш фактларининг мавжудлиги, яъни моддий балансларга мувофиқ биржа савдоларини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилиши ушбу маҳсулотнинг бошқа истеъмолчиларига нисбатан тенг шароитларни таъминламаяпти.

Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга янгича ёндашилаётгани қарорлар қабул қилиш тартибининг соддалаштирилиши, шаффофлиги, тезкорлигини таъминламоқда. Давлат рақобат қўмитаси ушбу жараёнларнинг фаол иштирокчиси ҳамда тадбиркорлик субъектларининг беминнат кўмакчиси ҳисобланади.

Қўмитамиз мутахассислари томонидан мазкур соҳада янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг паспортларини таҳлил қилиш жараёнида таклиф этилаётган янги турдаги товарлар билан ички бозорнинг тўйинганлиги, бунда импортнинг ўрни, бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги ва уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Таҳлил натижалари асосида янги турдаги товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли хулоса берилади.

2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 277 та шундай лойиҳалар бўйича хулосалар берилган бўлиб (2016 йилнинг мос даврида 302 лойиҳа), уларнинг реализацияси натижасида 567 та янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Жумладан, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича 30 та лойиҳа, машинасозлик маҳсулотлари бўйича 24 та лойиҳа, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 12 та лойиҳа, фармацевтика ва медицина маҳсулотлари бўйича 28 та лойиҳа, электротехника буюмлари бўйича 41 та лойиҳа, металл маҳсулотлари бўйича 57 та лойиҳа ва бошқалар таҳлилдан ўтказилган.

Шу билан биргаликда, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш итисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатади.

Бу борадаги жорий аҳволни таҳлил қилганимизда қонунчиликда бир қанча номутаносибликлар мавжудлиги кўзга ташланмоқда-ки уларни тез орада бартараф этишимиз тармоқлар ривожи учун ижобий туртки бўлади.

Шунингдек, алоҳида хужалик юритувчи субъектларга эксклюзив хуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чекламоқда.

Эндиликда бундай солиқ ва божхона имтиёзларни индивидуал тарзда, аниқ хужалик юритувчи субъектларга беришдан воз кечиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Аксинча, имтиёзлар аниқ товар группаларини ишлаб чиқарувчиларига ёки соҳа (тармоқларга) берилиши тенг рақобат муҳитини вужудга келтиради.

Давлат рақобат қўмитасининг асосий функциялари ва вазифалари рақобат қонунчилигини, шу жумладан муайян хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар бериш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлашдан иборат.

Бироқ, амалда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга имтиёз ва имтиёзлар берилиш жараёнида Давлат рақобат қўмитасининг иштироки “манфаатлар тўқнашуви”га олиб келади ҳамда қўмитанинг дастур лойиҳаларини баҳолаш амалиёти ноўрин ҳисобланади.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича маҳсулотларни давлат томонидан тартибга солинадиган нархларда сотилиши, шунингдек биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни, тақиққа қарамай, қайта сотиш имконини бермоқда.

Айрим монополостик корхоналар маҳсулотларга декларация нархларини қўллаш муқим вақт ва моддий харажатларни талаб қилади, ва рақобатчиликка зид, хўжалик юритувчи субектлар учун тенг бўлмаган шароит яратади ортиқча бюрократик тартиб ҳисобланади.

Шу билан бирга, биржа баҳосини шакллантириш таклиф ва талаб тамойилига мувофиқ амалга оширилади, лекин маҳсулотлар бошланғич баҳосини декларация нархлари даражасида қабул қилиниши биржа савдоси принципларига мос келмайди ва ҳақиқий нарх таклифларини тақдим эта олмайди.

Шунинг учун, Қўмитамиз бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, "Товар бозорларида рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини қабул қили ташаббуси билан чиқмоқда. Бундан кутиладиган асосий самара - биржа савдоларига бозор муносабатларини жорий этилиши, хўжалик юритувчи субектларнинг юқори ликвидли ва монополистик маҳсулот турларини сотиб олишларида тенг шароитлар яратилиши, реал рақобатни таъминлаш ва нархларни шакллантиришга ёндашувларни сезиларли даражада соддалаштиришдир.

Шунингдек, Қўмита томонидан бугунги кунда хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва шу орқали ушбу корхоналарга кўмаклашиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, идоралараро комиссиялар томонидан ўтказилган хатлов натижасида бўш турганлиги тасдиқланган 3889 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектлардан 2701 таси бўйича инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 2017-2018 йиллар давомида жами 2 572,7 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилиши, шундан 1 312,0 млрд.сўми лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан, қолган 1 260,7 млрд.сўми эса тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мониторингнатижаларига кўра, жорий йил 1 октябр ҳолатига жами 490,4 млрд. сўмлик инвестициялар жалб этилиб, 4 538 та янги иш ўринлари яратилди, 86 та инвестиция лойихаси бўйича тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилди, 405 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, 1004 тасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланди, 88 тасида дастгоҳлар ўрнатилди, 90 таси дастгоҳ олиб келиш бўйича шартнома имзоланди ҳамда 176 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит олиш учун банкга хужжат топширилган.

Инвестиция лойиҳаларини тақдим этмаган ва бўш ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этмаган, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида бажармаётган 964 та мулкдорлар рўйхати таъсирчан солиқ механизмларнини қўллаш учун солиқ идораларига тақдим этилган.


[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган.

??????? Orphus