Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!


Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Батафсил...

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси аудиторлик ташкилотини ёллаш бўйича танлов эълон қилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Манзил: Тошкент шаҳри, И. Каримов кўчаси, 55-уй.

Тел/факс: 259-21-25, 259-21-38, 259-20-39

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.      Батафсил...

Давлат рақобат қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларнинг устувор йўналишларидан бири илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлашдан иборат. Хўш, ўтган йилдан бошланган бу борадаги ишлар қандай самараларни берди, натижалари нималарни кўрсатмоқда? Шу ва бошқа саволлар билан қўмитанинг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бош бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуқодировга мурожаат қилдик.

– Айтингчи, илгари хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишга эътиборни қаратиш масаласи ўзи нимадан келиб чиқди?

– Республикамиз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишув жараёни хусусийлаштирилган корхоналарнинг мулкдорлари ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланмаётгани ва корхоналарни узоқ муддатли ривожлантириш билан шуғулланмаётгани, ихтисослашган ишлаб чиқаришларни тикламаётганлиги ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлайдиган замонавий технологияларни жорий этмаётганлигини кўрсатган. Бундай ҳолатлар, Тошкент шаҳридаги аввал хусусийлаштирилган “Реле ва автоматика”, “Алгоритм” заводлари, Самарқанд шаҳридаги “Қизил двигатель” ва лифтсозлик заводлари, Бухоро вилоя­тидаги Ғиждувон ип-йигирув фабрикаси, Урганч туманидаги парранда фабрикаси, Термиз шаҳридаги 16-ғишт заводи каби бош­қа кўплаб объектларда кузатилган.

Юзага келган ҳолат ваколатли органларнинг хусусийлаштирилган корхоналарга нисбатан ёндашувларини, улар билан ишлаш принципларини ва усулларини тубдан ўзгартириш талабини келтириб чиқарган. Шунинг­дек, фаолият самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришни тиклаш ва ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг асосларини ўргатиш, хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг молиявий манбаларини кенгайтиришни тақозо этган.

Мазкур жараённи амалга ошириш учун эса 2017 йил 23 февралида Президентимизнинг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда қўмита томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бажариладиган кенг кўламли вазифалар белгиланди. Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссиялар тузилди. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади. Идоралараро комиссия томонидан ўтган йил давомида ҳудудларда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари аниқланди, хатлов якунлари бўйича уларнинг рўйхати шакллантирилди. Бундан ташқари, уларнинг мулкдорлари билан биргаликда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ташкил этиш, янги иш жойлари яратиш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Инвестиция лойиҳасининг мақоми ҳақида, лойиҳани амалга ошириш ёки амалга оширмаслик тўғрисида хулосалар берилди. Инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш учун тадбиркорларга рухсатнома ҳужжатларини ва тижорат банкларининг кредитларини олишда ёрдам кўрсатилди.

– Хусусийлаштирилган корхона ва объект­ларнинг хатлови нималарни намоён этди? Хатлов натижаларининг таҳлили асосида кўрилган чоралар нималардан иборат бўлди?

– Қарор талабларидан келиб чиқиб, ўтган йил давомида республикамиз миқёсида ўтказилган хатлов натижасида аввал хусусийлаштирилган 39 минг 631 та корхона ва объект борлиги, улардан 22 минг 921 таси фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди. 12 минг 616 таси эса турли сабабларга кўра бузилганлиги аниқланди.

 

Хатлов молиявий ресурслар, хомашё материаллари ҳамда коммуникация тармоқларининг етишмаслиги, ушбу тармоқлардан узилиб қолиш ҳолатлари мавжудлиги, бино-иншоотларнинг яроқсизлиги, ишлаб чиқариш ускуналари эскирганлиги, мулкдорда аниқ инвестиция лойиҳасининг йўқлиги кабилар аввал хусусийлаштирилган 4 минг 94 та корхона фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлганлигини кўрсатди. Ишламаётган корхоналардан 1 минг 232 тасининг ишлаб чиқариш майдони 2 000 кв.м.дан ортиқ эканлиги маълум бўлди. Бундай тоифадаги корхоналарнинг энг кўп қисми Сурхондарё (280 та), Наманган (152 та), Тошкент (141 та) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (119 та) ҳиссасига тўғри келади.

Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан бўш турган корхона ва объектларнинг мулкдорлари билан музокаралар олиб боришга катта эътибор қаратилди. Натижада 2017-2018 йилларда 2 минг 825 та корхона негизида ишлаб чиқилган инвестиция лойи­ҳалари доирасида 2,78 трлн. сўм ва 228,4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниши (шундан 1,28 трлн. сўм ва 137,7 млн. АҚШ доллари банк кредити) орқали 25 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилди.

– Бўш ишлаб чиқариш майдонларида амалга оширилган самарали лойиҳалар ҳақида маълумот берсангиз.

– Ўтган йил якунларига кўра, тасдиқланган лойиҳалар бўйича 1112 та корхона ва объект ишга туширилди. Масалан, Тошкент вилоятида 193 та, Фарғона вилоятида 157 та, Самарқанд вилоятида 128 та лойиҳа талаб­лари бажарилди.

Чунончи, Бухоро вилоятидаги “Мергантекс” МЧЖ томонидан қиймати 3,5 млн. АҚШ долларилик лойиҳа асосида тикувчилик цехи ташкил этилди, 120 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Сурхондарё вилоятида “Surhon sandwich” МЧЖ томонидан 6,5 млрд. сўм ва 935 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳисобига сенд­вич панеллари ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди, 30 та янги иш ўрни барпо этилди.

Самарқанд вилоятида “Самарқанд камалак инвест текстиль” МЧЖ томонидан собиқ “Балхиён” заводининг бўш турган бино-иншоотлари негизида умумий қиймати 44,7 млрд. сўм бўлган (4,4 млрд. сўм ўз маб­лағи ҳисобидан, 40,3 млрд. сўм “Асака” АТБнинг кредит маблағлари ҳисобидан) ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Сирдарё вилоятидаги “Файз” МЧЖ ҚК томонидан собиқ заводнинг бино-иншоотлари негизида умумий қиймати 19 млрд. сўмлик (шундан 5,0 млрд. сўм “Ипотека-банк” АТИБ кредити ҳисобидан) лойиҳа бўйича ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш бошланди.

– Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқмаган мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллашга тўғри келдими?

– Дарҳақиқат, Президент қарорига асосан, идоралараро комиссия томонидан инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқарилгандан кейинги ойдан бошлаб, биринчидан, юридик шахслар - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлар умумўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши, иккинчидан, юридик ва жисмоний шахслар – мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки карра оширилган ставка бўйича тўлашлари тартиби жорий этилди.

Шунингдек, илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвес­тиция лойиҳаси амалга оширилмаган ҳолларда мулк ва ер солиғи навбатдаги ҳисобот йилидан бош­лаб икки карра миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки карра миқдорда, аммо олти каррадан кўп бўлмаган ошиб борувчи коэффициент қўлланилиши мумкин.

Қарор талабидан келиб чиқиб, ўтган йилда Давлат солиқ қўмитаси билан бир қатор ишлар амалга оширилди ва биргаликда қўшма кўрсатма тасдиқланди. Йил якуни бўйича бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли чораларни кўрмаган 520 мулкдорга нисбатан идоралараро комиссия томонидан таъсирчан солиқ механизми қўлланилди. Ушбу чоралардан тўғри хулоса чиқарган мулкдорлар ўз инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиши ва объектни ишга тушириши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.

– Умуман, бу борада бошланган ишларнинг дастлабки ижобий натижалари мазкур жараённи ҳали давом эттириш кераклигини англатяптими? Жорий йилда ҳам бундай чоралар кўриладими?

– Албатта, аввал хусусийлаштирилган объектларнинг ишга туширилиши, энг аввало, тегишли ҳудудда янги иш ўринларини яратаётгани билан муҳим ҳисобланади. Шу боис, бу ишларни яна давом эттириш кўзда тутилган. Яқинда жойларда яна хатловлар ўтказилди. Натижаларига кўра, 1362 та лойиҳа бўйича асосий параметрлар аниқлаб олинди. Мақсад жойларда бўш турган объектлар ва корхоналар сонини кескин камайтириш, улардан самарали ва оқилона фойдаланувчи, истеъмол учун керакли маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқарувчи мулкдорлар сафини кенгайтиришдан иборат. Пировард натижа эса тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

– Ўтган йилнинг 27 октябрь куни Президент раислигида қўмита фаолияти муҳокама этилди ва тегишли топшириқлар берилди. Айтингчи, мазкур вазифалар ижроси бугунги кунда қай ҳолатда?

– Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўз муддатларида таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, аввал хусусийлаштирилган ва ишламаётган корхоналарнинг фаолиятини 2018 йилда тиклаш мақсадида объектларнинг мулкдорлари ҳамда тижорат банклари иштирокида 1000 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси (“йўл хариталари”) ишлаб чиқилди ва идоралараро комиссиялар томонидан тасдиқланди. “Йўл хариталари”га асосан, жорий йилда 2,5 трлн. сўмлик инвес­тицияни ўзлаштириш ва 15 мингта янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳудудларда ўтказилган хатлов натижасига кўра, бу йилда 56 та кичик саноат зонасини ташкил этишни, кичик саноат зоналарида жойлашган тадбиркорлик субъектларига солиқ бўйича имтиёзларнинг татбиқ қилинишини назарда тутувчи қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

– 2017 йилда нечта кичик саноат зонаси ташкил этилди, уларда нечта лойиҳа амалга оширилди?

– Тегишли қарорлар асосида 2017 йил давомида республикамизда 45 та кичик саноат зонаси барпо этилди. Ушбу зоналарда 883 та лойиҳа устида иш олиб борилди. Мазкур лойиҳаларнинг бажарилиши натижасида 116,4 млрд. сўм ва 31,3 млн. долларлик инвес­тиция маблағлари жалб этилиб, 614 та иш ўрни яратилди.

 

“Биржа”,газетаси 01.02.2018й., №12 (2335).

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech