Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет набор работников на вакантные должности следующих Департаментов: Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар! Сизларни Фарғона вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф этамиз. КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига ижара тўловининг энг кам ставкасида узоқ муддатли 10 йиллик ижарага берилади, кейинчалик бизнес-режа шартларини бажариш, янги иш ўринларини яратиш ва сақлаш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.

КСЗ иштирокчилари, юридик шахслар белгиланган тартибда 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан, шунингдек солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилган субъектлар ягона солиқ тўловидан озод бўлиши мумкин ва бу муддатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда хорижий мамлакатларга экспорт қилинса яна 2 йил муддатга узайтирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўзда тутилган.

Ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) ташкил қилиш учун зарур бўлган электр энергияси, табиий газ ва сув тармоқлари кичик саноат зоналари чегарасига қадар тортилган.

Ҳозирда Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги (0,08 га ер майдони) ва “Надирмат” МФЙ ҳудудидаги (0,83 га ер майдони, шундан 8347,7 кв.м.бино-иншоотлар) кичик саноат зонасида бўш ер майдонлари ва бино-иншоотлари мавжуд.

Мурожаат учун телефон:

“Марғилон кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК (+99898)-575-41-45;

Ишчи орган - Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси (0373)-244-29-52;

Фарғона вилоят ҳокимлиги (0373)-244-29-55.

 

Attachments:
Download this file (саноат зоналари.doc)саноат зоналари.doc[ ]182 kB
??????? Orphus
×

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий веб сайтига ўтиш


Перейти на сайт агенства по управлению государственными активами республики узбекистан


davaktiv.uz

Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech