Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!


Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Батафсил...

2018-06-13 11h37 42Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар диққатига!!!Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан, Хоразм вилоятининг 4 та шаҳар ва туманларида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланадиган 5 та хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 26 апрелдаги 308-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти Хива ва Шовот туманларида 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Ушбу ишлаб чиқариш майдонлари истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзлаган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектларига йил муддатга “нол” кийматда ижарага берилади, кейинчалик эса тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз муддатида тўланган ва яратилган иш ўринлари сақланган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонларига бўлган мулк ҳуқуқи бепул расмийлаштириб берилади.

Бундан ташқари, тадбиркорларга киритиладиган инвестиция ҳажмига қараб, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўловларидан озод этиш имтиёзлари белгиланган.

Ушбу кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш майдонлари қуйидаги лотлар бўйича танловга қўйилмоқда:

1. Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида тугатилган “Автохизмат” МЧЖнинг бино ва иншоотлари. Лотлар сони 2 та.

Ихтисослиги: кимё, пластмасса машиносозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

1-лот Курилиш ости 2200кв.м. бўлган ишлаб чиқариш биноси. Бу бинода синтетик ювиш кукуни ишлаб чиқариш линияси ўрнатилганини ҳисобга олиб, бу бинода клгусида синтетик кир ювиш кукуни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш керак. Баҳолаш ҳисоботига кўра ушбу технологик линиянинг нархи 1 857 674 663 (бир миллиард саккиз юз эллик етти миллион олти юз етмиш тўрт минг оли юз олтмиш уч) сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари 386 068 915 (уч юз саксон олти миллион олтмиш саккиз минг туккиз юз ун беш) сўмлик қўшимча асбоб ускуна ва инвентарлар мавжуд. Мазкур лотда танлов асосида ғолиб деб топилган даъвогар балансда сақловчидан ускуна ва инвентарларни сотиб ёки ижарага олиши мумкин.

4-лот 1000 кв.м. бўш ер майдони.

2. Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида “Урганчтрансгаз” ШК Таъмирлаш бутлаш бошқармаси участкаси бино ва иншоотлари. Лотлар сони 2 та.

Ихтисослиги: қурилиш материаллари, пластмасса, машинасозлик, электротехника, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

23-лот 1150 кв.м. бўш ер майдони, 24-лот 980 кв.м. бўш ер майдони.

3. Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги бино ва иншоотлар (собиқ Пиво заводи). Лотлар сони 1 та.

Ихтисослиги: озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

12-лот 212 кв.м. бино.

4. Ҳазорасп туман Питнак қишлоғидаги Питнак участка шифохонаси эски биносининг стационар қисми. Лотлар сони 9 та.

Ихтисослиги: тикув-трикотаж, машинасозлик, электротехника, озик-овкат ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

5. Шовот тумани, Пахтакор маҳалласидаги Собиқ “Шовот подшипник” корхонаси бино ва иншоотлари. Лотлар сони 5 та.

Ихтисослиги: машиносозлик, электротехника, тикувчилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

1-лот 3 қаватли бино – ҳар бир қавати 535 кв.м., 6-лот 606 кв.м.

10-лот 465 кв.м., 31, 32-лотлар 432 кв.м.дан.

6. Шовот тумани Бешмарган қишлоғи “Бешмарган” маҳалласида жойлашган собиқ “Консерва заводи” ҳудудида фодаланмасдан турган бино ва иншоотлар.

Лотлар сони: 40 та.

Ихтисослиги: озиқ - овқат маҳсулотлари, электротехника, текстиль, трикотаж, енгил саноат, халқ истеъмоли маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.

Умумий ер майдони:3,7 гектар.

Бино-иншоотлар майдони: 25 468 кв.м.

7. Хива тумани Заунгур кишлогида жойлашган собик “Махсус курилиш механизаия” УКнинг фойдаланмасдан турган бино ва иншоотлари.

Лотлар сони: 37 та.

Ихтисослиги: 1-сектор: озик овкат махсулотларини ишлаб чикариш
2-сектор: енгил саноат махсулотлари,электротехника ва машинозозлик ишлаб чикариш
3-сектор: мебель ва курилиш материаллари ишлаб чиқариш.

Умумий ер майдони:4,8 гектар.

Бино-иншоотлар майдони: 24021 кв.м.

Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар кичик саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади. Танлов таклифларини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:

  1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

2. Муҳрланган конвертга солинган хар бир лотга мулжалланган алохида бизнес-режа. Унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим:

ишлаб чикариш режалаштирилаётган махсулотнинг тури, нархи, ракобатбардошлиги, шунингдек экспортга йуналтириш хажмлари;

маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган ички ва ташқи бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги;

яратиладиган ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати (натурада ва сумда);

ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган ҳом-ашё ресурсларининг ва бутловчи қисмлар манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган электр энергияси, газ, сув ва бошқа турдаги коммунал хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш биноларини ва бўш ер майдонларини (кв.метрда) асослаб бериш мақсадида, ишлаб чиқариш ускуналари жойлашиши, инфратузилма объектлари ва маъмурий бинолар жойлашиши кўрсатилган корхона бош плани;

янгидан яратиладиган иш ўринларининг сони, штат бирлиги ва уларнинг жалб этиш манбалари (бунда корхонанинг сменалик иш режими ҳисобга олинади);

тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларига чиқиш графиги;

лойиҳани амалга оширишда ташаббускор тажрибага эгалиги, ёки технологик шерик билан имзоланган келишув мавжудлиги;

ташаббускорни молиявий ҳолатини тасдиқловчи хужжат (1-2 йиллик солик идораларига топширилган баланс);

лойиҳани тўлиқ қиймати;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инвестициялар (ўз маблағи, кредит, чет эл инвестициялари) миқдори ва манбалари;

инвестиция киритиш, лойиҳани амалга ошириш, корхонани ишга тушириш графиги (ойма ой);

Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Танлов савдолари 2018 йил 16 июль куни соат 10:00 да кенгашлар уйи (Манзил: Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй) биносида ўтказилади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил
13 июль куни соат 18:00.

Танлов таклифларини қабул қилиш жойи: “Хоразм кичик саноат зоналари Дирекцияси” ДУК (Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй).

Қизиқтирган саволлар юзасидан Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармасининг 223-09-81, “Хоразм” кичик саноат зоналари дирекцияси” +998972215248 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

                                                                                Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech