Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Диққат! Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

 

Сизларни Тошкент вилоятида яратилган кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф этамиз. Кичик саноат зонаси аъзоларига белгиланган тартибда 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан озод бўлиш имконияти, ер ёки бино-иншоотлар хусусийлаштириш шарти билан “ноль” қийматда 10 йил муддатга ижарага берилади.    Батафсил...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

graf2017 йилнинг 6 - 10 ноябр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 7 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 26 та битим қайд қилиниб, 19,4 млн. дона акция 1,0 млрд. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 99,4 фоизитижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 6 ноябрь санасида «Turkiston» ХАТБнинг 394,4 минг дона акцияси билан 394,4 млн. сўм миқдорида тузилди.

Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Olmaliq KMK» АЖ эгаллаган ҳолда,  ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 662 дона акциялари билан 2,7 млн. сўмлик 8 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston» ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 87,8 фоизи) ва «Ipak Yo'li» АТБ (11,5 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,3 фоизини ташкил этади.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,4 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

1. «Amubuxorokanalqurilish» АЖ. Нисбат – 2:1. Ушбу акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 2000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 1000 сўмни ташкил қилади.

2.«Olmaliq KMK» АЖ. Нисбат – 1,23:1. Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 4380 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 3914 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 99,5 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп банкларнинг (99,4 фоиз) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.

Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 73,9 млрд. сўмлик 2143 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 88 та эмитентнинг 1,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган. 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech