Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Barcha yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan chet el investorlari diqqatiga!

Davlat  raqobat qo'mitasi investitsiya kiritish majburiyati bilan “nol” xarid qiymatida xususiylashtiriladigan davlat aktivlari bo'yicha ochiq tanlov savdolariga taklif etadi. Murojaat uchun telefonlar: 259-21-38, 259-21-25, 233-22-56 (tanlov o'tkaziladigan sana va manzil yuklash)

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА !!!

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Халқаро интернет тармоғи ва хостинг хизматлари учун йиллик хизмат кўрсатиш учун танлов эълон қилади.

Хизмат кўрсатиш шартлари

potrebiteliМамлакатимиз Президенти томонидан 2017 йил 16 ноябрь куни қабул қилинган “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра,  сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибига жиддий ўзгартиш­лар киритилди.

 

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси электр энергия­си ва табиий газ истеъмоли учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида тўловлар ундирилишини таъминлайди. Бюро ходимлари сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳуқуқига эгадирлар. Ноқонуний ҳолатлар аниқланса, истеъмолчилар сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан узиб қўйилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади. Бунда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахс­ларни қайта улашда истеъмолчилар тоифасига қараб энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 10 бараваригача миқдорда тўлов ундирилади.

Фармонда қайд этилганидек, водопровод ва канализация тармоқлари, сув таъминоти объектларининг эскирганлиги, кўпчилигидан қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланилаётгани, шунингдек, уларни янгилаш ва модернизация қилиш суръатининг пастлиги жойларда кўплаб исрофгарчилик ва аварияларга, сувни етказишда катта йўқотиш ҳамда узилишларга олиб келмоқда. Бундан ташқари, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари ходимларининг касбга тайёргарлик даражаси пастлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, айни пайтда соҳадаги ходимлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари мавжудлиги айтиб ўтилган.

Ҳужжатда республиканинг водопровод-канализация хўжалигини бош­қариш тизимини, сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech