Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет набор работников на вакантные должности следующих Департаментов: Подробнее...

biznes1ЎзР Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади.

Бугунги кунга қадар 215 та давлат мулки объектлари ушбу савдога чиқарилган бўлиб, объектларни савдога чиқарилганига кўп вақт бўлмасада дастлабки савдоларда 19 та объектлар ўз эгаларига сотилди.

Бунақа имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг.

Объектларни бошланғич нарх 1 сўм қийматда аукцион савдолари орқали инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажариш шарти билан сотиб олиб ўз тадбиркорлик фаолиятингизни қисқа муддатда йўлга қўйиш имкониятидан фойдаланинг.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда жойлашган бўш турган давлат мулки объектлари ушбу “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион тўғрисидаги барча маълумотларни интернетдаги e-auksion.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Бунинг учун,

  1. e-auksion.uz сайтининг “ЛОТЛАР” бўлимидаги “ХАБАРНОМАЛАР” ёзувини танлаймиз;
  2. “Мол-мулк тоифаси” устунидан “Ер участкаси ва бўш бинолар”ни ва “Мол-мулк тури” устунидан “Бўш бинолар (ПП-3939)” ёзувини танлаб ўнг томондаги қидирув тугмасини босамиз.
  3. “Вилоятлар номи” устунидан тегишли худудни танлаб, исталган объект ҳақида батафсил маълумот кўриш мумкин.

Сиз танлаган ҳудуддаги 1 сўм қийматда бошланғич нархда аукцион савдосида сотиладиган объектлар бўйича барча маълумотлар пайдо бўлади.

Шошилинг. Харид қилинг. Тадбиркорликни ривожлантиринг ва мулкдор бўлинг.

??????? Orphus
×

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий веб сайтига ўтиш


Перейти на сайт агенства по управлению государственными активами республики узбекистан


davaktiv.uz

Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech