Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

2018-06-08 11h54 00Қорақалпоғистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан ўтказиладиган оммавий оферта савдосига таклиф этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 17-майдаги 291-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 6-ноябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ куйидаги, дастлабки сотилиш баҳоси пасайтирилган давлат мулки оммавий оферта савдосига чиқарилмоқда.

1. Чимбой тумани, Каракулов кучаси 100 уйда жойлашган “Халкабал мамыгы” АЖ-га карашли ошхона биноси – сотилиш баҳоси 36.563.010 сўм.

Ушбу мулк буйича тўғридан-тўғри музокаралар Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасининг мажлислар залида (манзил: Нукус шахри А.Темур кўчаси, 112А-уй.) 2018 йил 9, 13, 20, 27-июль, 3, 8-август кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Ўтказиладиган музокараларнинг асосий шартлари:

- мазкур давлат мулклари учун сотилиш баҳосидан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- тўловларни қисқа муддатларда амалга ошириш.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 10 фойизидан кам бỷлмаган миқдорда Сотувчининг куйидаги банк реквизитларига закалат пулини тỷлашлари лозим:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона Ғазна хисобвароғи;
  • Хисоб варақ: 23402000300100001010;
  • Олувчининг банки: Марказий банкининг Тошкент шаҳар ҳисоб-китоб касса маркази ИНН: 201122919; Банк коди: 00014.
  • Қорақалпоғистон Республикаси рақобат қỷмитаси хисоб-варағи: 200421860354010000000000001.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиниши савдо ỹтказиладиганнан уч кун олдин тухтатилади. Хужжатлар дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитаси (306-хона) томонидан қабул қилинади.

Тўғридан-тўғри музокораларда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

  • юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтгазилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • икки нусхадаги ёпиштирилган конвертларга солинган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабгор таклифлари;
  • сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Оммавий оферта савдосида иштирок этишни истаган шахслар қўшимча маълумотлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: 230100, Нукус шаҳри А.Темур кўчаси 112А-уй.  

Телефонлар: (8 361) 222-02-75; 222-00-32

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдода қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасининг 222-02-75 ишонч телефон рақамларига хабар қилишингиз сўралади.

Attachments:
Download this file (Объявление- торги- Каракалпакия.doc)Yuklash[doc]33 kB
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech