Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

2018-05-16 12h50 17Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

I. 2018 йил 4 июн куни ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1.Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Навоий” МФЙ худуди Ифтихор шох кўчасида жойлашган, “Қамаши автошохбекати” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 7351,54 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 728,88 м2.

Бошланғич баҳоси - 364 189 054 (уч юз олтмиш тўрт миллион бир юз саксон тўққиз минг эллик тўрт) сўм.

Баланс сақловчи: “Қамаши автошохбекати” давлат унитар корхонаси.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

2.Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Жамбул” МФЙ Саховат кўчасида жойлашган, “Яккабоғ” Давлат унитар автошохбекати.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 7868,16 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 985,87 м2.

Бошланғич баҳоси - 427 625 368 (тўрт юз йигирма етти миллион олти юз йигирма беш минг уч юз олтмиш саккиз) сўм.

Баланс сақловчи: “Яккабоғ” Давлат унитар автошохбекати.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

3.Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Буюк карвон йули” МФЙ Чорвадорлар кўчасида жойлашган, “Ғузор авто транс сервис” шуъба корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 8352,88 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 873,43 м2.

Бошланғич баҳоси - 477 821 972 (тўрт юз етмиш етти миллион саккиз юз йигирма бир минг тўққиз юз етмиш икки) сўм.

Баланс сақловчи: “Ғузор авто транс сервис” шуъба корхонаси.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

Мазкур давлат активларига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олиш;

- фаолият турини сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида давом эттириш;

- сотиб олиш қийматини қисқа муддатларда амалга ошириш;

- янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

- корхонанинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

4. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон қўрғони худудида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” УКга қарашли, умумий майдони 20671,5 кв.м, қурилиш майдони 619,87 кв.м бўлган “БСУ-75 бетон заводи мулкий мажмуа сифатида”бўйича:

Объектга 541 353 253 (беш юз қирқ бир миллион уч юз эллик уч минг икки юз эллик уч)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 4 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 4 июнда, ушбу кундаги савдода отилмаган тақдирда 2018 йил 18, 29 июн ва 10, 20, 30 июл кунлари соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

5. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган,Яккабоғ тумани “Оқ олтин пахта тозалаш” АЖга қарашли, умумий ер майдони 1846,0 кв.м, қурилиш майдони 355,6 кв.м бўлган “Чойхона” биносибўйича:

Объектга 339 307 950 (уч юз ўттиз тўққиз миллион уч юз етти минг тўққиз юз эллик)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур объектнинг оферта савдоси 2018 йилнинг 4 июн куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

II. 2018 йил 18 июн куни ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1.Қашқадарё вилояти, Қарши тумани Бешкент шахри Мустақиллик кўчаси 7-уйда жойлашган,Қарши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 1574,45 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 709,79 м2.

Бошланғич баҳоси - 1 280 883 030 (бир миллиард икки юз саксон миллион саккиз юз саксон уч минг ўттиз) сўм.

Баланс сақловчи: Қарши туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

2.Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани “Навоий” МФЙ Чароғон кўчасида жойлашган,Қамаши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 874,9 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 392,79 м2.

Бошланғич баҳоси - 681 671 799 (олти юз саксон бир миллион олти юз етмиш бир минг етти юз тўқсон тўққиз) сўм.

Баланс сақловчи: Қамаши туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

3.Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Чўмич” МФЙ Чўмич кўчаси 8-уйда жойлашган,Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 2023,2 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 496,74 м2.

Бошланғич баҳоси - 1 140 605 088 (бир миллиард бир юз қирқ миллион олти юз беш минг саксон саккиз) сўм.

Баланс сақловчи: Яккабоғ туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

4.Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Чоршанбе қўрғонида жойлашган,Шахрисабз тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, 2-сон “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 1436,29 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 477,48 м2.

Бошланғич баҳоси - 751 727 480 (етти юз эллик бир миллион етти юз йигирма етти минг тўрт юз саксон) сўм.

Баланс сақловчи: Шахрисабз туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

5.Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, “Кунчиқар” ҚФЙ Катта Новқат қишлоғида жойлашган,вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли, “Вилоят 2-сон кўз касалликлари шифохонаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 17804,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 4355,26 м2.

Бошланғич баҳоси - 8 730 105 758 (саккиз миллиард етти юз ўттиз миллион бир юз беш минг етти юз эллик саккиз) сўм.

Баланс сақловчи: Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

Мазкур давлат активига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган  

тартиблар асосида давом эттириш;

- замонавий янги тиббий технологиялар ва хизматлар ташкил этиш кўринишида энг юқори миқдорда инвестиция  

киритиш мажбуриятини олиш;

- инвестиция киритишга қодирлигини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этиш;

- мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

- сотиб олиш қийматини меъёрий хужжатлар талабига асосан амалга ошириш;

- ДУКнинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

6. Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахар, Пиллакашлик кўчасида жойлашган, Шахрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли, умумий ер майдони 6378,33 кв.м, қурилиш майдони 859,19 кв.м бўлган “Ётоқхона бино-иншоотлари” бўйича:

Объектга 620 865 429 (олти юз йигирма миллион саккиз юз олтмиш беш минг тўрт юз йигирма тўққиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 6 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 18 июн куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб сайт: www.gkitorg.uz ваwww.qash-vrb.uz

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

Attachments:
Download this file (Объявление- Кашкадарья-оферта.doc)Yuklash[doc]71 kB
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech