Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

2018-05-15 17h08 13Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!  Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси давлат активлари бўйича оммавий оферта савдоларига таклиф этади

 

Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

1. Оқдарё тумани, Янгиқўрғон МФЙда жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,17 га., қурилиш ости майдони 340,47 кв.м.

Бошланғич баҳоси:740 800 000,0 (етти юз қирқ миллион саккиз юз минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” акциядорлик жамияти.

2. Каттақўрғон шаҳар, “Ғ.Ғулом” кўчаси 1-уйда (Улуғбек хиёбони) жойлашган Каттақўрғон шаҳар “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,61 га., қурилиш ости майдони 1016,78 кв.м.

Бошланғич баҳоси:3 132 742 556,0 (уч миллиард бир юз ўттиз икки миллион етти юз қирқ икки минг беш юз эллик олти) сўм.

Балансда сақловчи: Каттақўрғон шаҳар Стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси.

3. Пастдарғом тумани, Жума шаҳар, Нодирабегим кўчаси 51-уйда жойлашган Пастдарғом тумани “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,043 га., қурилиш ости майдони 284,79 кв.м.

Бошланғич баҳоси:1 974 670 137,0 (бир миллиард тўққиз юз етмиш тўрт миллион олти юз етмиш минг бир юз ўттиз етти) сўм.

Балансда сақловчи: Пастдарғом тумани Стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси.

4. Иштихон тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган Иштихон тумани “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,362 га., қурилиш ости майдони 999,62 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 2 558 628 031,0 (икки миллиард беш юз эллик саккиз миллион олти юз йигирма саккиз минг ўттиз бир) сўм.

Балансда сақловчи: Иштихон тумани Стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси.

5. Пахтачи тумани, Зиёвуддин шаҳарчаси, А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган Пахтачи тумани “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,082 га., қурилиш ости майдони 456,27 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 1 190 407 162,0 (бир миллиард бир юз тўқсон миллион тўрт юз етти минг бир юз олтмиш икки) сўм.

Балансда сақловчи: Пахтачи тумани Стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси.

Мазкур давлат объектлари бўйича талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил 20 июн куни соат 15.00 да Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Ушбу куни сотилмаган юқорида кўрсатилган давлат объектлари бўйича дастлаб савдога қўйилган нархига нисбатан 10 фоизли пасайтириш босқичи қўлланилган ҳолдаги оммавий оферта савдолари 2018 йил 5 ва
20 июл, 6 ва 21 август ҳамда 5 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

 

Қуйидаги давлат активлари бўйича бошланғич нархи 50 (эллик) фоизга пасайтирилган ҳолда оммавий оферта эълон қилинади.

1. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган ошхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,045га., қурилиш ости майдони 451,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 185 700 000,0 (бир юз саксон беш миллион етти юз минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

2. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган новвойхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0058га., қурилиш ости майдони 58,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 14 050 000,0 (ўн тўрт миллион эллик минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

3. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган клуб биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0182 га., қурилиш ости майдони 182,91 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 71 700 000,0 (етмиш бир миллион етти юз минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

4. Каттақўрғон шаҳар, “А.Навоий” кўчаси 168-уйда жойлашган ошхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,06 га., қурилиш ости майдони 557,54 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 335 849 540,0 (уч юз ўттиз беш миллион саккиз юз қирқ тўққиз минг беш юз қирқ) сўм.

Балансда сақловчи: “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти.

5. Нарпай тумани, “И.Шоир” МФЙда жойлашган молхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,054га., қурилиш ости майдони 540,0 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 101 527 500,0 (бир юз бир миллион беш юз йигирма етти минг беш юз) сўм.

Балансда сақловчи: “Зирабулоқ тажриба-синов заводи” МЧЖ.

6. Каттақўрғон шаҳри, “А.Навоий” кўчаси 183-уй манзилида жойлашган “Саломатлик маркази” бўш турган бино ва иншоотлари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,008 га., қурилиш ости майдони 81,5 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 141 185 228,0 (бир юз қирқ бир миллион бир юз саксон беш минг икки юз йигирма саккиз) сўм.

Балансда сақловчи: Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси.

7. Булунғур тумани, “Булунғур” шоҳ кўчасида жойлашган Булунғур тумани “ФХДЁ” бўлимининг бино ва иншоотлари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0374 га., қурилиш ости майдони 308,4 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 247 490 454,0 (икки юз қирқ етти миллион тўрт юз тўқсон минг тўрт юз эллик тўрт) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси.

8. Нуробод тумани, “Шарқ Юлдузи” МФЙ, “Далабоғ” гузари ҳудудида жойлашган савдо дўкони биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,018га., қурилиш ости майдони 180,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 58 796 000,0 (эллик саккиз миллион етти юз тўқсон олти минг) сўм.

Балансда сақловчи: Нуробод тумани ҳокимлиги.

9. Самарқанд тумани, “Даштакиболо” ҚФЙ, “Оқмачит” маҳалласида жойлашган “Даштакиболо” ҚВПнинг ошхона ва омборхона бинолари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,043га., қурилиш ости майдони 430,9 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 218 857 705,0 (икки юз ўн саккиз миллион саккиз юз эллик етти минг етти юз беш) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

10. Самарқанд тумани, “Қўштамғали” ҚФЙ, “Конигил” маҳалласида жойлашган собиқ “Тўлқин” ресторани биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,74га., қурилиш ости майдони 1497,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 1 280 150 000,0 (бир миллиард икки юз саксон миллион бир юз эллик минг) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани ҳокимлиги.

Мазкур давлат объектлари бўйича талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил 25 май куни соат 15.00 да Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Ушбу куни сотилмаган юқорида кўрсатилган давлат объектлари бўйича навбатдаги оферта савдолари 2018 йил 1, 8 ва 15 июн кунлари бўлиб ўтади.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб талабгор билан 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 200421860184010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 202157098” сўзлари кўрсатилиши керак.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада қатнашиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-             юридик шахслар учун– давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг оммавий офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

-             сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

-             инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

-             талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй. Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-19-45,
Факс: (0-366) 233-73-54.

Интернет тармоғидаги веб-сайтлар: www.gkitorg.uz ва www.samgkk.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Attachments:
Download this file (Объявление - Самарканд.doc)Yuklash[doc]86 kB
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech