eye                     
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси

оммавий оферта савдоларига таклиф этади

Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

1. Самарқанд тумани, “Оҳалик” ҚФЙ, “Юқори Оҳалик” маҳалласида жойлашган, “Дам олиш зонаси” мулкий мажмуаси (0001 литер айвон, 0002 литер дам олиш хонаси).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,04 га., қурилиш ости майдони 112,17 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 41 208 300,0 (қирқ бир миллион икки юз саккиз минг уч юз) сўм.

Балансда сақловчи: “Ohalik veterinariya servis” хусусий корхонаси.

2. Каттақўрғон шаҳри, “А.Навоий” кўчаси 183-уй манзилида жойлашган “Саломатлик маркази” бўш турган бино ва иншоотлари.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,008 га., қурилиш ости майдони 81,5 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 282 370 456 (икки юз саксон икки миллион уч юз етмиш минг тўрт юз эллик олти) сўм.

Балансда сақловчи: Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси.

3. Нуробод тумани, “Шарқ Юлдузи” МФЙ, “Далабоғ” гузари ҳудудида жойлашган савдо дўкони биноси.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,018га., қурилиш ости майдони 180,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 117 592 000 (бир юз ўн етти миллион беш юз тўқсон икки минг) сўм.

Балансда сақловчи:Нуробод тумани ҳокимлиги.

4. Нуробод тумани, Нуробод шаҳри, “А.Темур” МФЙ “Спитамен” кўчаси ҳудудида жойлашган савдо дўкони биноси (“Жанубий” дўкон).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,025га., қурилиш ости майдони 186,44 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 194 090 000 (бир юз тўқсон тўрт миллион тўқсон минг) сўм.

Балансда сақловчи:НКМК Жанубий кон бошқармаси.

5. Самарқанд тумани, “Даштакиболо” ҚФЙ, “Оқмачит” маҳалласида жойлашган “Даштакиболо” ҚВПнинг ошхона ва омборхона бинолари.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,043га., қурилиш ости майдони 430,9 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 437 715 410 (тўрт юз ўттиз етти миллион етти юз ўн беш минг тўрт юз ўн) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

6. Самарқанд тумани, “Кулбаипоён” ҚФЙ, “Равонак” маҳалласида жойлашган қозонхона биноси.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,009га., қурилиш ости майдони 86,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 122 300 000 (бир юз йигирма икки миллион уч юз минг) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

7. Самарқанд тумани, “Кулбаипоён” ҚФЙ, “Равонак” маҳалласида жойлашган даволаш биноси (0001 литердаги даволаш бўлими, 0001/1литердаги айвонча).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,038га., қурилиш ости майдони 381,47 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 491 879 545 (тўрт юз тўқсон бир миллион саккиз юз етмиш тўққиз минг беш юз қирқ беш) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

8. Самарқанд тумани, “Улуғбек” ҚФЙ “Янгиариқ-2” маҳалласи ҳудудида жойлашган елим ишлаб чиқариш цехи бинолари.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,013га., қурилиш ости майдони 131,58 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 140 470 000 (бир юз қирқ миллион тўрт юз етмиш минг) сўм.

Балансда сақловчи:Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.

9. Жомбой тумани, “А.Қурбонов” МФЙ, “Ибн Сино” кўчаси ҳудудида жойлашган маъмурий бино, омборхона ва қўшимча бино-иншоотлар.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,35га., қурилиш ости майдони 630,97 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 445 354 728 (тўрт юз қирқ беш миллион уч юз эллик тўрт минг етти юз йигирма саккиз) сўм.

Балансда сақловчи:Жомбой туман ҳокимлиги.

10. Нарпай тумани, “И.Шоир” МФЙда жойлашган молхона биноси.

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,054га., қурилиш ости майдони 540,0 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 203 055 000 (икки юз уч миллион эллик беш минг) сўм.

Балансда сақловчи:“Зирабулоқ тажриба-синов заводи” МЧЖ.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил
27 декабр куни соат 15.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб талабгор билан 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами:  23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 200421860184010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 202157098” сўзлари кўрсатилиши керак.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада қатнашиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига талабгор ёки унинг вакили оммавий  оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-             юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг оммавий  офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

-             сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

-             инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

-             талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй. Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-19-45,
Факс: (0-366) 233-73-54.

Интернет тармоғидаги веб-сайтлар: www.gkitorg.uz ва www.samgkk.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

??????? Orphus