eye                     
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

  1.  2017 йил 25 декабр куни ўтказиладиган офертага қуйидаги давлат активлари қуйилади:
  2. 2018 йил 8 январ куни ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ , Ғузор кўчаси 10-уйда жойлашган Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бино-иншоот (926,45 кв.м.дан иборат Омборхона қисми) бўйича:

Объектга 353 116 188 (уч юз эллик уч миллион бир юз ўн олти минг бир юз саксон саккиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Хонтепа махалласи, Соҳибкор кўчаси 7-уйда жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 221,8 кв.м, қурилиш майдони 221,8 кв.м бўлган бўш турган эски “Клуб биноси” (Кадастр хужжатида “Труба синаш биноси” Р-Литер) бўйича:

Объектга 193 230 447 (бир юз тўқсон уч миллион икки юз ўттиз минг тўрт юз қирқ етти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2017 йилнинг 25 декабр куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида очилади.

1.Қашқадарё вилояти, Косон тумани “Косон тоғ” массивида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 742,82 кв.м, қурилиш майдони 194,58 кв.м бўлган “Косон тоғ” майдони (плошадь Косон тау)бўйича:

Объектга 198 242 796 (бир юз тўқсон саккиз миллион икки юз қирқ икки минг етти юз тўксон олти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Муғлон ҚФЙ, Муғлон қишлоғида жойлашган, Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “А.Навоий” номидаги тажриба участкасига қарашли, умумий майдони 13250,94 кв.м, қурилиш майдони 946,49 кв.м бўлган “Элита уруғчилик лабораторияси биноси, қоровулхона, айвонлар, омборхона ва тегирмон мулкий  мажмуаси” бўйича:

Объектга 535 235 203 (беш юз ўттиз беш миллион икки юз ўттиз беш минг икки юз уч)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

3.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони худудида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 16786,0 кв.м, қурилиш майдони 1817,65 кв.м бўлган “Азот –кислород станцияси” бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 1 272 618 048 (бир миллиард икки юз етмиш икки миллион олти юз ўн саккиз минг қирқ саккиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

4.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони “Нурчи” маҳалласида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 3200,0 кв.м, қурилиш майдони 460,86 кв.м бўлган “Автошохбекат” (50 ўринли автотураргох) бўйича:

Объектга 523 294 788 (беш юз йигирма уч миллион икки юз тўқсон тўрт минг етти юз саксон саккиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

5.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Юлдуз” қўрғонида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 4200,0 кв.м, қурилиш майдони 528,51 кв.м бўлган “Маъмурий биноси” бўйича:

Объектга 652 834 345 (олти юз эллик икки миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг уч юз қирқ беш)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

6. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Қайнарбулоқ” ҚФЙ, “Рус” қишлоғи манзилида жойлашган “Китоб автойўл” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 396 405 160 (уч юз тўқсон олти миллион тўрт юз беш минг бир юз олтмиш) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йилнинг 8 январ куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида очилади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси  ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб сайт: www.gkitorg.uz

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

??????? Orphus