Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Диққат! Барча чет эл инвесторлари, юридик ва жисмоний шахслар диққатига! “ISHONCH MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти бошланғич нарх босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади.

1. Аукцион савдосига Бухоро шахар ҳокимлиги Уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш давлат корхонаси балансидаги Бухоро шахар Навоий шох кўчаси 8-уйда жойлашган собиқ “Бухоро палас” мехмонхонаси бино ва иншоотлари;

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

Давлат активининг умумий ер майдони – 1,89100 га

Бино ва иншоотлар эгаллаган ер майдони – 8581,16 кв.метр

Давлат активининг бошланғич нархи – 26 351 205 556 (йигирма олти миллиард уч юз эллик бир миллион икки юз беш минг беш юз эллик олти) сўм.

Балансда сақловчи: Бухоро шахар ҳокимлиги Уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш давлат корхонаси.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, собиқ “Бухоро-Палас” мехмонхонаси бино ва иншоотлари хорижий инвесторларга сотилишини билдирамиз.

2. Аукцион савдосига Ғиждувон туман ҳокимлиги балансидаги Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Соктари ҚФЙ Адоқ қишлоғида жойлашган собиқ “Адоқ” қишлоқ врачлик пункти бино ва иншоотлари;

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

Давлат активининг умумий ер майдони – 1080.5 кв.метр

Бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 197.4 кв.метр

Давлат активининг бошланғич нархи – 268 622 751 (икки юз олтмиш саккиз миллион олти юз йигирма икки минг етти юз эллик бир) сўм.

Балансда сақловчи: Ғиждувон туман ҳокимлиги.

3. Аукцион савдосига Ғиждувон туман ҳокимлиги балансидаги Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Позагари ҚФЙ Қумоқ аҳоли пунктида жойлашган собиқ “Қумоқ” қишлоқ врачлик пункти бино ва иншоотлари;

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

Давлат активининг умумий ер майдони – 349.3 кв.метр

Бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 213.5 кв.метр

Давлат активининг бошланғич нархи – 361 204 664 (уч юз олтмиш бир миллион икки юз тўрт минг олти юз олтмиш тўрт) сўм.

Балансда сақловчи: Ғиждувон туман ҳокимлиги.

Аукцион савдоси 2017 йил 20 декабр куни соат 15:00да Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 10-уй, Бухоро вилоят Давлат рақобат бошқармаси биноси аукционлар залида бўлиб ўтади.

Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йил 5 январ, 2018 йил 19 январ, 2018 йил 2 феврал ва 2018 йил 16 феврал кунлари соат соат 15:00да бўлиб ўтади.

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб
йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда олди-сотди шартномаси тузилади.

 

Талабгорнинг давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси “ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Тўқимачилик филиалидаги 20208000300373579001, МФО: 00862, ИНН: 303008888, ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

 

Аукционга қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказилидиган куни савдо бошланишидан бир кун олдин (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 18:00да тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.

Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 10-уй.

Маълумот учун телефонлар: (0590) 745-01-07, (0598) 774-19-18.

Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.. Интернет тармоғидаги веб сайт www.imsr.uz, www.gki.uz, www.gkk.uz,www.gkitorg.uz. Лицензия: RR-0198.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг! 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech