Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоят худудий бошқармаси ва “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич нарх босқичма босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Аукцион савдоларига давлат қўмитасининг Тошкент вилоят худудий бошқармасининг 2017 йил 17 октябрдаги 01/06-1-3483-сонли буюртманомасига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Паркент тумани Навоий кўчасида жойлашган “Нотурар жой биноси”. Умумий ер майдони – 0,0037 га, қурилиш ости майдони 36,58 кв.метр, бошланғич нархи – 218 006 000 сўм. Закалат миқдори – 32 701 000 сўм.

Балансда сақловчи: Тошкент вилояти бош бекатлар ва йўловчи шох бекатлари ИЧДК.

Фаолият ихтисоси: хизмат кўрсатиш.

2. Паркент тумани, Самсарак-Навбахор МФЙ Навбахор қўрғони худудида жойлашган “Тегирмон биноси”. Умумий ер майдони – 0,0154 га, қурилиш ости майдони 153,9 кв.метр, бошланғич нархи – 165 832 000 сўм. Закалат миқдори – 24 874 800 сўм.

Балансда сақловчи: Навбахор МФЙ.

Фаолият ихтисоси: ижтимоий соҳа.

3. Паркент тумани, Чанги ҚФЙ худудида жойлашган “Қозонхона биноси”. Умумий ер майдони – 0,173 га, қурилиш ости майдони 97,24 кв.метр, бошланғич нархи – 132  703 000 сўм. Закалат миқдори – 20 805 000 сўм.

Балансда сақловчи: “Физикақуёш” ИИЧБ.

Фаолият ихтисоси: коммунал соҳа.

Аукцион савдоси 2017 йил 21 ноябр куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1”А”-уй манзилида ўтказилади.

Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йилнинг 7 ва 22 декабр кунлари ҳамда 2018 йилнинг 8 ва 23 январ, 7 ва 22 феврал, 9 ва 26 март, 10 ва 25 апрел, 10 май кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар Савдо ташкилотчиси “Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент минтақавий филиалининг  АИКБ “Ипак йўли банки” Сағбон филиалидаги 20208000404920609021, МФО: 01036, СТИР: 207122519 х/рга закалат пулини тўлашлари лозим.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ташкилотчиси: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй.  Тел: (0371) 228-84-48, (0597) 701-14-62. веб сайт; www.1kms.uz. электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.. Лицензия: RR 0001.

 “Биржа” ва “Тошкент ҳақиқати” газеталари 21 октябрдаги сонига

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech