eye                     
   
 

Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции

Объявляет конкурс по определению поставщика партии компьютерной техники.

Объявляет конкурс по определению поставщика серверного оборудования.

 Диққат!  Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ўзбекистон овози кўчаси 16-уй манзилида жойлашган “Махсус механизациялашган кўчма колонна” масъулияти чекланган жамиятининг 4,34 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 237 184 008 (икки юз ўттиз етти миллион бир юз саксон тўрт минг саккиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Навоий” МФЙ, “Гулшаний” кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган “Қамаши туманлараро улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 189 518 916 (бир юз саксон тўққиз миллион беш юз ўн саккиз минг тўққиз юз ўн олти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

3. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, “Янгихаёт” қишлоғида жойлашган, Муборак туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли фойдаланилмаётган болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 228 654 104 (икки юз йигирма саккиз миллион олти юз эллик тўрт минг бир юз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

4. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Савбоғ” қишлоғида жойлашган, Ғузор туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ “Лочин” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 179 370 801 (бир юз етмиш тўққиз миллион уч юз етмиш минг саккиз юз бир) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

5. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Чўлқувар” қишлоғида жойлашган, Касби туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ 10-сонли “Гулистон” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 242 915 234 (икки юз қирқ икки миллион тўққиз юз ўн беш минг икки юз ўттиз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

6. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Кукдала” ҚФЙ, “Кукдала” қишлоғида жойлашган “Кукдаласавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 182 441 930 (бир юз саксон икки миллион тўрт юз қирқ бир минг тўққиз юз ўттиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

7. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, 1-митти туманида жойлашган “Муборак туман савдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 234 210 530 (икки юз ўттиз тўрт миллион икки юз ўн минг беш юз ўттиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

8. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Муғлон” қишлоғида жойлашган “Касби нон ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятининг 24,97 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 222 367 295 (икки юз йигирма икки миллион уч юз олтмиш етти минг икки юз тўқсон беш) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

9. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Нишон” ҚФЙда жойлашган Нишон туман “Тайёрловсавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 237 055 657 (икки юз ўттиз етти миллион эллик беш минг олти юз эллик етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

10. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Нодира” кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган, Қамаши туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Хўжалик хисобидаги стоматология поликлиникаси” Давлат унитар корхонаси бўйича:

Корхонага 26 610 385 (йигирма олти миллион олти юз ўн минг уч юз саксон беш) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

11. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Бешкент йўли, 3-км.да жойлашган “Давр Темир-Бетон Сервис” масъулияти чекланган жамиятининг 10 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 1 165 492 697 (бир миллиард бир юз олтмиш беш миллион тўрт юз тўқсон икки минг олти юз тўқсон етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

12. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Насаф” кўчаси, 325-уйда жойлашган “Қарши санитар тозалаш”масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 64 213 099 (олтмиш тўрт миллион икки юз ўн уч минг тўқсон тўққиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 12 та объектларнинг оферта савдолари 2017 йилнинг 23 октябр, 8, 24 ноябр, 11, 27 декабр кунлари                  соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ , Ғузор кўчаси 10-уйда жойлашган Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бино-иншоот (926,45 кв.м.дан иборат Омборхона қисми) бўйича:

Объектга 441 395 234 (тўрт юз қирқ бир миллион уч юз тўқсон беш минг икки юз ўттиз тўрт)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2017 йилнинг 6 ноябр куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида очилади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари белгиланган савдо кунлари соат 11.00 да очилади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси  ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-14-30. факс: 225-02-31.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

??????? Orphus