eye                     
   
 

Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции

Объявляет конкурс по определению поставщика партии компьютерной техники.

Объявляет конкурс по определению поставщика серверного оборудования.

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижлик сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19майдаги 295-сонли қарорига асосан, Давлат тендер комиссиясининг 2017 йил 25 июлдаги 2-сонли (26.07.2017 й. №02-02-11-22) йиғилиш баёни ва Хоразм вилояти ҳудудий тендер комиссиясининг 2017 йил 5 сентябрдаги мажлис баёнига мувофиқ инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаш мажбуриятларини олиш шарти билан “нул” харид қийматида берилиши белгиланган, бўш турган давлат мулки объектларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши эвазига “ноль” харид қийматида сотиш бўйича танлов эълон қилади.

 

          ТАНЛОВГА ҚЎЙИЛГАН ОБЪЕКТЛАР ВА УЛАРНИ “НОЛЬ” ХАРИД ҚИЙМАТИДА СОТИШ ШАРТЛАРИ

 

Объект номи

Жойлашган манзили

Умумий ер майдони (кв.м)

Қурилиш ости ер майдони (кв.м)

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар

Шаҳарсозлик нормалари, санитария қоида ва меёрий талаблари ҳамда экологик талаблар бўйича эҳтимолий чеклашларни инобатга олган ҳолда, Объект негизида ташкил қилиниши мумкин бўлмаган фаолият турлари

Киритилган инвестицияларнинг энг кам миқдори (млн.сўм)

Киритила

диган инвестиция муддати (йил)

Яратилади-ган иш ўринлари-нинг энг кам сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1

Питнак участка шифохонаси эски биноси стационар қисми

Хазорасп туман Питнак қишлоғи

28526,32

4116,45

2000

2,5

30

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари, қишлоқ хўжалиги объектлари (омборхоналар, музлатгичлар, иссиқхоналар) гаражлар ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш объектлари).

2

Қурилиши тугалланмаган бино

Хива тумани Эски қиёт қишлоғи

1500,0

600,0

300

2

10

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари.

3

Тугатилган “Хонқа ип-йигирув фабрикаси” мулкий мажмуасининг биринчи қисми

Хонқа тумани Хонқа шаҳарчаси “Халқлар дўстлиги” кўчаси

8271,95

4782,17

2500

2

100

 кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари.

4

Фойдаланилмасдан турган  собиқ “Гулшан” болалар боғчаси бино ва иншоотлари

Шовот тумани
Ўзбекистон қишлоғи

11550,0

11795,5

500

2

10

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари.

5

Собиқ “Шовот иноқ ҳовли” ММТПнинг бино ва иншоотлари

Шовот тумани Шовотқалъа қишлоғи

7747,0

1285,27

500

2

15

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари.

ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАСИ: 2017  йил 6 октябрь куни соат 11.00 да бўлиб ўтади.Ушбу санада савдо бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий савдолар 2017 йилнинг 23 октябрь, 7 ноябрь, 22 ноябрь, 7 декабрь ва 22 декабрь кунлари ўтказилади.

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ МАНЗИЛИ: Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 29-уй Хоразм вилояти ҳокимлиги биноси.

 

ТАНЛОВНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ:

1. Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдоси объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдорда активлар, шу жумладан пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва нодавлат юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қатнашишлари мумкин.

2. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.

3. Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда бахолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

4. Инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.

5. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

  6. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали  ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига (Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси) танлов ўтказиладиган санадан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни қолгунча танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ТАНЛОВ ТАКЛИФИ, унда қуйидагилар бўлиши керак:

бизнес-режани бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

  Танловда иштирок этишни истаган юридик ва жисмоний шахслар (Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23 уйнинг 3-қавати 317-хонаси) Хоразм вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ва Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00гача (13.00дан 14.00 гача тушлик вақти) мурожаат қилишлари мумкин.

7. Танлов савдосида ғолиб деб топилган инвестор 60 кун муддат ичида объектни ўз ҳисобидан баҳолатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва баҳолаш ҳисоботини Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонун бузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Давлат рақобат қўмитаснинг (0-371) 259-21-79, 259-21-37 ишонч телефонларига ва Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почта манзилларига хабар қилишингиз ёки Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

          Мурожаат учун; Тel.faks: (0362) 223-08-00, 223-08-63, е-mail: kЭтот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

??????? Orphus