eye                     
   
 

Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции

Объявляет конкурс по определению поставщика партии компьютерной техники.

Объявляет конкурс по определению поставщика серверного оборудования.

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги 2200-сонли, 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги 289-сонли,  қарорларга асосан қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция киритиш мажбуриятлари эвазига “нол” харид қийматида бепул бериш бўйича очик танлов савдоларига таклиф этади

 

 

Объектнинг номи

 

Жойлашган манзили

Балансда сақловчи

Танлов шартлари

Энг кам инвестиция миқдори

(млн. сўм)

Бажариш муддати

(йил)

Яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига асосан

1

1128 кв.м майдонли 2872-сонли омборхона (инв:79111102)

 

Зарафшон шахар

 

Навоий КМК ДК Марказий кон бошқармаси 

300,0 млн сўм

 
 

2

 

25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига асосан

2

Мактабгача таълим муассасаси

 

Кармана тумани

 

Кармана туман ҳокимлиги

750,0 млн сўм

 

 

2

 

20

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги 289-сонли қарорига асосан

3

Агама фабрикасига қарашли бино ва иншоотлар

 

Зарафшон шахри

 

Зарафшон шахар ҳокимлиги

200,0 млн сўм

 

 

1

 

6

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё,  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 4 сентябрь куни, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий танлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги 2-қаватида бўлиб ўтади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума кунлари худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва икки кун олдин тамом бўлади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

  • юридик шахслар учун – давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Навоий шаҳри Жасорат кўчаси 24-уй, вилоят рақобат бошқармаси.

Маълумот учун телефонлар: (0436)  224-73-29, 224-29-41, 224-04-61.

      Факс: (0436) 224-26-94.

Е-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gkinavoi.uz,

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

      Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг! 

Attachments:
Download this file (Navoiy.doc)Yuklash (51 KB)[ ]51 kB
??????? Orphus