eye                     
   
 

 Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси давлат мулки объектларини тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш бўйича савдоларга таклиф этади.

Объектнинг номи

Балансда сақловчи

Жойлашган манзили

Умумий майдони (м2)

Қурилиш ости майдони(м2)

Дастлабки бошланғич
нархи (минг сўмда)

Босқичма-босқич пасай-тириш механизми қўллан-гандаги фоизи

Савдодаги  нархи (минг сўм)

Олдиндан тўланади-ган закалат пули миқдори (минг сўм)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

“Obi-hayot qurilish ta’mirlash”
МЧЖ устав фондидаги  100,0 % давлат улуши

Урганч тумани ҳокимлиги

Урганч.ш
“Аз-замаҳшарий”  кўча

63-уй

-

-

264 720,3

50

132 360,15

19 854,02

2

“Хоразм сарбон” МЧЖнинг
25,0 % давлат улуши

“Хоразм сарбон” МЧЖ

Урганч шаҳар Саноатчилар
кўчаси

102730,4

29745,32

2 619 610,0

50

1 309 805,0

196 470,75

3

  «Hazorasp lochin servis» ДКУК 100 % давлатулуши

  «Hazorasp lochin servis» ДК

Хазорасп т. Янгибозор қишлоғи

26668,47

8052,34

3280185,0

50

1 640 092,5

246013,88

4

 «Qurilish ta'mirlash ta'minot» ДУК УФ 100 % давлат улуши

«Qurilish ta'mirlash ta'minot» ДУК

Урганч ш. Аз-Замаҳшарий кўчаси 63-уй.

0

0

1370070,0

50

685 035,0

102756,0

5

"Урганч ипак қурти тухуми" МЧЖ устав фондидаги 25,0 % давлат улуши

"Урганч ипак қурти тухуми" МЧЖ

Урганч тумани "Чаккашоликор" қишлоғи Севанлар маҳ.

64828,2

12258,45

979593,7

50

489796,85

73469,53

6

Қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари 

“Туямўйин-Урганч” МҚСФБ

Урганч шаҳар Ал-Беруний кўчаси 15-уй.

      28000,0

     2829,11

    2541111,4

50

    1270555,7

     190583,35

7

“Xiva Ulgurji Savdo”МЧЖ устав фондидаги 25,0фоиз давлат улуши

“Xiva Ulgurji Savdo” МЧЖ

Хива тумани Амир Темур кўчаси.

     3297,25

 3086,74 

   137 671,1

50

      68835,6

      10325,4

    

           Музокараларни ўтказиш санаси: 2017 йил 28 август соат 14.00.  Музокаралар бўлиб ўтмаган тақдирда кейинги музокаралар 2017 йилнинг 12 сентябрь,          28 сентябрь, 13 октябрь, 30 октябрь, 14 ноябрь, 29 ноябрь, 14 декабрь, 29 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Таклифларни қабул қилиш ушбу хабарнома чоп этилган кундан кейинги иш куни соат 9.00 дан бошланади ва тегишли равишда 2017 йилнинг
29 август,  12 ва 28 сентябрь,  13 ва 30 октябрь, 14 ва 29 ноябрь, 14 ва 29 декабрь кунлари соат 11.00 да тугалланади.

Берилган таклифлар бўйича музокаралар тегишли равишда 2017 йилнинг 23 июнь,  7  ва  24 июль кунлари соат 14.00 дан бошланади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги; Олувчининг ҳисоб-рақами: 23402000300100001010;

          Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб-касса маркази;

          СТИР: 201122919;  ОКОНХ: 97300; Олувчининг банк коди: 00014. Шунингдек, тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида шахсий ҳисобварақ 200421860334010000000000001, “Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига” деган ёзуви ва тўловни амалга ошириш учун асос ҳамда
3512113 даромад коди кўрсатилиши лозим.

Талабгорларнинг  таклифлари билдирилган конвертлари билдиришномада кўрсатилган санада очилади.

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

- жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада курсатилган банк хисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов хужжатининг нусхаси;

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солингаи таклифлар:

- сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

- инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари (мавжуд бўлганда);

Такдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва (ёки) имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Музокаралар қуйидаги манзилда ўтказилади: Урганч шаҳри. Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй 3-қават Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар зали. Маълумотлар учун телефонлар: (8 362) 223-08-67;  E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz,

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга мархамат қилинг!

??????? Orphus