Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 295-сонли қарорига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади.  

 

т/р

Балансда сақловчи ва

объектнинг номи

Жойлашган манзили

Танлов шартлари

Инвестиция мажбуриятининг минимал қиймати (млн.сўм)

Инвестиция мажбуриятини бажариш муддати (йил)

Яратила-диган иш ўринлари минимал миқдори (киши)

1

Собиқ сил касалликлари диспасери биноси

Зарбдор тумани,                     Бўстон шаҳарчаси

800,0

2

30

2

Собиқ юқумли касалликлари бўлими биноси

Зарбдор тумани,                     Бўстон шаҳарчаси

400,0

1,5

20

3

Омборхона биноси

Мирзачўл тумани,                           "Ипак йўли" ҚФЙ

500,0

1,5

15

4

Омборхона мажмуаси

Мирзачўл тумани,                       "Ғалаба"  МФЙ

1000,0

2

30

5

Умумий овқатланиш биноси

Мирзачўл тумани,                 "Ўзбекистон" ҚФЙ

300,0

1,5

10

6

Бўш турган бино ва иншоотлар

Пахтакор тумани,            "Дилором" маҳалласи

500,0

2

30

7

23-сонли умумтаълим мактабнинг эски биноси

Шароф Рашидов тумани,  Тоқчилик ШФЙ

1500,0

1,5

80

8

"Жилғача" болалар соғломлаштириш оромгоҳи бино ва иншоотлари

Фориш тумани,                "Осмонсой" ҚФЙ

1200,0

2

15

Танлов ўтказиш муддати – 2017 йил  7сентябр.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманомани тақдим этади:

-танловда қатнашиш истаги билдирилган ариза;

-нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

-жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

-икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:

-бизнес-режани бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;

-инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов ғолибига олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб, 30 кун муддатда баҳолаш хизмат ҳақи харажатлари танлов ғолиби маблағи ҳисобига қопланган ҳолда, сотиб олган объектнинг баҳолаш ҳисоботини сотувчига тақдим қилиш мажбурияти юкланади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2017 йил 7 сентябр куни,
соат 10:00 да Жиззах вилояти ҳокимлиги биносининг мажлислар залида очилади.

Танлов таклифларини қабул қилиш танлов ўтказиладиган кундан 2 иш  куни олдин тўхтатилади.

Танлов савдоси ушбу кун бўлиб ўтмаган тақдирда , такрорий савдолар 2017 йилнинг  10 октябр, 9 ноябр, 7 ва 28 декабр  кунлари ўтказилишини маълум қиламиз.

Мурожаат учун манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 63-уй.                                

Маълумот учун телефонлар: (0-372) 226-25-04, 226-39-31

Факс: (0-372) 226-57-85

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uzwww.gkitorg.uz

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech