Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Навоий вилояти ҳудудий танлов комиссияси Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида "ноль" харид қийматида сотиш бўйича танлов эълон қилади.

Ҳурматли тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли, ва 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорларига асосан қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов ўтказиш муддати биринчи танлов савдоси 2017 йил 4 сентябр куни, агарда биринчи танлов савдосида сотилмаган тақдирда қайта танлов савдоси 6-сентябр, 8, 11, 13, 15, 18-сентябр кунлари, 20, 22, 25, 27, 29-сентябр кунларида бўлиб ўтади.

Танлов ўтказиш жойи – Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий танлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги 2-қаватида.

Танловда барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун инвестор эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида 3 кун олдин Ҳудудий танлов комиссиясига кўриб чикиш учун мухрлаб қуйилган конвертда танлов шартларига мувофиқ ўз таклифини тақдим этиши лозим.

          Танлов таклифида бизнес-режа, (бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиха), асбоб-усукналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти, мавжуд асбоб – ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак) корхона гувохномаси (жисмоний шахслар учун паспорт нусха) бўлиши талаб этилади.

          Танловда иштирок этишни истаган шахслар вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ёки вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

          Маълумот учун манзил Навоий шаҳри Жасорат кўчаси 24-уй вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, телефонлар:  224-73-29, 224-29-41, 224-04-61.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорига асосан инвестиция киритиш мажбурияти билан бепул бериладиган объектларнинг

ТАНЛОВ    ШАРТЛАРИ

Объект номи

Жойлашган манзили

Балансда сақловчи

Инвестиция мажбуриятининг минимал микдори (млн.сўм)

Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари

(дона)

Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати (йил)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорига асосан

1

Фойдаланилмасдан турган собиқ 2125 тонналик музлатгич омбори биноси, иншоотлари ва бошка мулклари

Зарафшон шаҳар, саноат зонаси

"Навоий КМК" ДК

1200

10

2

2

Марказий кон бошқармаси "Юлдуз" савдо маркази ертўласи (ёрдамчи корпус)

Зарафшон шаҳар, "Юлдуз" савдо маркази

"Навоий КМК" ДК

400

7

2

3

Собиқ Онкология бўлими биносининг бўш турган қисми

Кармана тумани, 

"Кўҳна қўрғон" МФЙ, Жасорат кўчаси

Кармана туман ҳокимлиги

200

6

1,5

4

Собиқ "Сардоба парранда" АЖ паррандачилик фабрикасининг бўш ва фойдаланилмасдан турган бино ва иншоотлари

Кармана тумани "Маликработ" ҚФЙ "Сардоба" МФЙ  

Кармана туман ҳокимлиги

3000

25

2

5

Собиқ "Сардоба парранда" АЖ паррандачилик фабрикасининг бўш ва фойдаланилмасдан турган суяк ва гўшт уни ишлаб чиқариш цехи бино ва  иншоотлари

Кармана тумани, "Маликработ" ҚФЙ, "Сардоба" МФЙ  

Кармана туман ҳокимлиги

100

10

1,5

6

Эски гараж биноси

Конимех тумани,

Абай кўчаси 13-уй

Конимех туман ҳокимлиги

60

3

1

7

39-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг қурилиши тугалланмаган ётоқхона биноси

Қизилтепа тумани, "Ўзбекистон" МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси 26-уй

Қизилтепа тумани 39-сонли мактаб интернати

200

5

1,5

8

Эски туғруқхона биноси

Қизилтепа тумани, "Хўжа Хасан" ҚФЙ

Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмаси

300

5

1,5

9

Собиқ "Содисар-Навоий" хусусий корхонасига тегишли бўлган ишлаб чиқариш базасининг бир қисми

Навоий шаҳар,

Кичик саноат зонаси

Навоий шаҳар ҳокимлиги

400

5

2

10

Собиқ фойдаланилмасдан турган мармар ишлаб чиқариш заводи бинолари, иншоотлари ва бошқа мулклари

Учқудуқ тумани, саноат зонаси

"Навоий КМК" ДК

1000

15

2

11

27-сонли умумтаълим мактабининг "Б" блоги бино ва иншоотлари

Хатирчи тумани, "Саҳоват" МФЙ

Хатирчи тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

200

5

1,5

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech