eye                     
   
 

Марказнинг ташкил қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сонли қарорига асосан Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази ташкил қилинган.

 

Ўқув курслари

Марказ республика мқёсида касб-ҳунар коллежлари негизида машғулотлардан бўш пайтларда қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этади, хусусан:

  • бизнесни юритиш асослари;
  • бизнес-режалар ишлаб чиқиш;
  • тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик;
  • менеджмент;
  • молиявий бошқаруввабошқа зарур фанлар

 

Тадбиркорларга кўмаклашиш

Марказ томонидан:

  • инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур маълумотларни олишда кўмаклашиш, шунингдек, инвестиция жараёнини амалга оширишнинг барча босқичларида тадбиркорларгаҳамроҳлик қилиш;
  • ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касбий малакасини доимий ошириб боришда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш амалга оширилади.

 

Марказнинг ўқитувчилари

Ўқув курсларини ташкил қилиш мақсадида Марказ томонидан олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари, вазирликлар ва идоралар мутахассислари, республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассислар жалб этилади.

biznes

ЎҚУВ КУРСЛАРИ БАРЧА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БЕПУЛ!

Ўқув курсларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиринг.

Тадбиркорлик асосларини ўқитиш марказига савол ва таклифларингиз бўлса, уларни ушбу шакл орқали йўлланг.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

 

 

Тадбиркорлик фаолияти асосларини

ўқитиш республика маркази тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          1. Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган ва ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ташкилий тузилмасига киради.

           2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг буйруқ ва қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини давлат бошқарув ва ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, рамзга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга.

5. Марказнинг тўлиқ расмий номи:

давлат тилида -Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази.

рус тилида –Республиканский центр обучения основам предпринимательской деятельности.

6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказнинг муассиси ҳисобланади.

7. Марказнинг юридик манзили – 100003, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.

III. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

8. Марказнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг вазифалари ва устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда илғор ички ва халқаро дастурлар асосида хусусийлаштирилган корхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни, хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришдир.

9. Қўйилган мақсадга эришиш учун Марказ қуйидаги вазифаларни бажаради:

касб-ҳунар коллежлари негизида, машғулотлардан бўш пайтларда бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларни ўқитган ҳолда хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш;

тадбиркорлар томонидан инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур маълумотларни олишда кўмаклашиш, шунингдек, инвестиция жараёнини амалга оширишнинг барча босқичларида тадбиркорларга ҳамроҳлик қилиш;

ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касбий малакасини доимий ошириб боришда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш;

ўқишни ташкил қилиш учун олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини, вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

Марказ фаолияти йўналишлари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий донорлар ва чет мамлакатлардаги тадбиркорларни ўқитиш марказлари билан ҳамкорлик қилиш.

IV. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10. Марказда ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида тингловчиларга тугаллаганидан сўнг тегишли сертификатлар бериладиган қисқа муддатли ўқув курслари шаклида амалга оширилади.

11. Марказ қисқа муддатли ўқув курсларни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий органлари билан келишилган графиклар асосида ташкил этади.

12. Марказ Савдо-саноат палатаси билан бирга тингловчиларни ўқув воситалари (ўқув, ўқув-услубий ва бошқа адабиётлар) билан таъминлайди ҳамда ўқув жараёнида ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланади.

13. Марказдаги таълим/ўқув жараёни юқори малакали ўқитувчилар, мутахассис-амалиётчилар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг ўқитувчи ва мутахассислари томонидан амалга оширилади.

V. МАРКАЗНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ АСОСИВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Марказ моддий-техника базасининг асосини ташкил этадиган мол-мулкни Марказга бириктиради.

15. Марказни молиявий таъминланиш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Хусусийлаштирилган корхоналарга қўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

Республика ҳамда халқаро молия ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

16. Марказ мустақил равишда:

кўрсатаётган хизматлари учун тўлов тарифлари ва нархларини белгилайди;

таълим жараёнидан олинган ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан олган маблағларини ўқув ва моддий-техник базасини ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва мазкур Низом билан назарда тутилган бошқа мақсадларга сарф қилади.

VI. МАРКАЗНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

17. Марказ фаолиятига жорий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадиган директор амалга оширади.

18. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳамда Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Урганч ва Фарғона шаҳарларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий филиалларига (кейинги ўринларда Марказ ҳудудий филиаллари деб аталади) эгадир.

19. Марказ ҳудудий филиаллари ва уларнинг раҳбарлари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланган Низомлар асосида юритадилар. Марказ ҳудудий филиали бошлиқ ва битта ўқув-услубий қисм мутахассисидан иборат.

20. Марказ ҳудудий филиалларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорларни Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.

21. Марказнинг доимий фаолият юритадиган ўқув курсларини ташкил этиш борасидаги фаолиятига самарали жорий раҳбарликни амалга ошириш мақсадида Марказнинг Ўқув-услубий кенгаши ташкил этилади. Ўқув-услубий кенгаш таркибига директор, унинг ўринбосари, Марказ бўлимлари бошлиқлари киради. Марказ Ўқув-услубий кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Ўқув-услубий кенгаш тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

22. Марказ директори:

мазкур Низомга биноан Марказ фаолиятига тааллуқли барча жорий масалаларни мустақил равишда ҳал этади;

ишончномасиз Марказ номидан ҳаракат қилади, унинг манфаатларини Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органларида, мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона ва ташкилотларида, шу жумладан хорижий давлатларда, ифодалайди;

Марказ фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларини ҳал этади;

Марказнинг ўқув режалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди ва ўқув-услубий ҳужжатларни тасдиқлашни амалга оширади;

Марказ педагог ва бошқа ходимларининг фаолиятини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ишга қабул қилади ва ходимларни жой-жойига қўяди, ходимларнинг хизмат ва лавозим вазифаларини аниқлайди, уларнинг касбий маҳоратларини ошириш учун шароитлар яратади;

ўқув жадвалларини, педагогларнинг иш жадваллари ва юкламаларини, Марказ ходимларининг таътиллар жадвалларини тасдиқлайди;

шартномалар (контрактлар), битимлар, келишувлар тузади;

ишончномалар беради;

Марказ ходимлари ва Марказ ҳудудий филиаллари раҳбарлари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбур бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ички ҳужжатлар чиқаради;

буйруқ билан Марказ ҳудудий филиаллари раҳбарларини тайинлайди, ўқитувчилар таркиби билан ва штатдаги ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади, ўзини ижобий томондан кўрсатганларни рағбатлантиради, мукофотлайди, ва қонунчиликда белгиланган ҳолат ва тартибда жазолар қўллайди;

Марказнинг Ўкув-услубий кенгашига бошчилик қилади;

Марказга тегишли бўлган мол-мулк ва пул маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланади;

 

даромадлар ва харажатлар сметасини, штатлар жадвалини тасдиқлайди, Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг тартиби ва миқдорини белгилайди;

Марказ фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади;

мазкур Низом билан назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун молиявий ва моддий воситаларнинг қўшимча манбаларини, шу жумладан, банк кредитларини жалб этилишини таъминлайди;

ўқув-моддий базаси ҳисоб-китоби юритилишини, сақланишини ва тўлдирилишини, ҳужжатларнинг ҳисоб-китоби ва сақланишини таъминлайди;

девонхона иши юритилишини, бухгалтерлик ҳисоби ва статистика ҳисоботлари юритилишини ташкиллаштиради.

23. Директор қуйидагилар учун жавобгардир:

тингловчиларни ўқитишнинг сифатини таъминланиши;

Марказ томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказга бириктирилган мол-мулкдан самарали фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминланиши.

VII. МАРКАЗНИНГ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ТУТАТИЛИШИ

24. Марказнинг қайта ташкил этилиши ва тугатилиши Ўзбекистон Республикаси конунчилигида белгиланган ҳолат ва тартибларда амалга оширилади.

Attachments:
Download this file (markaz.doc)Yuklash[ ]62 kB
??????? Orphus