eye                     
   
 

Сизга яхши маълумки, мамлакатимизда давлат томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатланган (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 53-модда). Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек судлар таъминлайдилар.

Бунда, истъемол шакли ва предметидан келиб чиқиб, Сизларнинг ҳуқуқларингиз ҳимояси қатор махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан амалга ошириб келинмоқда, булар: Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси; “Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кабилардир. Шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра ўз функцияларини бажариб келмоқдалар.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини жорий ҳолатини бугунги кун талабларига жавоб беради, деб бўлмайди. Бу борада чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларни келгусида ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Мазкур йўналишда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида, Сиздан қуйидаги БЕШТА САВОЛГА жавоб бериш орқали сўровда иштирок этишингизни ва ўз фикр-мулохазаларингизни билдиришингизни сўраймиз.

 

??????? Orphus