Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет набор работников на вакантные должности следующих Департаментов: Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

Attachments:
Download this file (Объявление-Кашкадарья.doc)Yuklash[doc]64 kB
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистан Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё ҳудудий органи инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активи бўйича очик танлов савдосига таклиф этади.

Танлов савдосигақуйидаги давлат активлари қўйилади.

Давлат активи номи

Манзили

Баланс сақловчи               ташкилот

Танлов шартининг энг кам миқдори

Инвестиция миқдори (млн.сўм)

Яратиладиган иш ўрни (нафар)

Киритиш муддати (йил)

Ташкил этилиши белгиланган фаолият тури 

1

Бўш турган бино (собиқ "Болалар шифохонаси" нинг лаборатория биноси)

Ғузор тумани Дўстлик МФЙ Ўзбекистон кўчаси

Ғузор тумани Ободонлаштириш бошқармаси

700

15

1

Туризм, хунармандчилик, касаначилик фаолиятини йулга қўйиш хамда хусусий клиника ташкил этиш

2

Бўш турган омборхона биноси (собиқ "Муборак тайёрловсавдо" МЧЖ қарашли "Омборхона" биноси)

Муборак тумани Геолог маҳалласи

Муборак тумани Ободонлаштириш бошқармаси

7200

30

2

Текстел махсулотлари ишлаб чиқариш

3

Бўш турган "Хизматчилар уйи" биноси (собиқ Қашқадарё электр тармоқларига қарашли "Хизматчилар уйи")

Муборак тумани Бобур МФЙ

Муборак туман Ободонлаштириш бошқармаси

1200

15

1 йил                3 ой

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

4

Қурилиши тугалланмаган бино

Қарши тумани, Керайт кишлоғи, Қарши-Бишкент-Оқрабод айланма йўли

вилоят Автойўл бошқармаси

200

10

1

Фаолият тури сақланмаган холда

5

Бўш турган маъмурий бино (собиқ хўжалик маъмурий биноси)

Китоб тумани Алақўйлиқ МФЙ Алақўйлиқ қишлоғи

Китоб тумани хокимлиги

230

12

1

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

6

Бўш турган бино (собиқ болалар боғчаси биноси)

Китоб тумани Обод МФЙ

Китоб тумани хокимлиги

250

12

4 ой

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

7

Бўш турган бино (собиқ Касби автошоҳбекат биноси)

Касби тумани Мўғлон қишлоғи

Касби туман ҳокимлиги

550

10

1

Нон ва нон махсулотлари, макарон ва миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

8

Бўш турган бино (Дала шийпони ва кўтарма айвон биноси)

Миришкор тумани Миришкор массиви

Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси

67,2 минг АҚШ доллари

2

1 ой

Чорвачилик фаолиятини йулга қўйиш

Танлов ғолиблари шартнома ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси имзолангандан кейин,  30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолаш ишларини ташкил этади ва баҳолаш харажатларини тўлаб беради, шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилиб инвестиция қабул қилингандан сўнг бир йил давомида яратилган иш ўрниларини сақлаб қолиш шартлари қўйилади

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

Талабгорларнинг   таклифлари билдирилган конвертлари  2018 йил 23 октябрда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йил 2-23 ноябр, 7-28 декабр кунлари бўлиб ўтади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддатлари 2018 йил 17-29 октябр, 19 ноябр, 3-24 декабр кунлари соат                18-00гача.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, вилоят Рақобат бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган сўммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча вараклари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов хужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, Қашқадарё вилоят Рақобат бошқармаси.

Маълумотлар учун телефонлар: 225-03-11, 225-14-30, 225-11-88.

Факс: (8-375) 225-02-31

E-mail  kashkad_gki@inbox.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz  www.gkitorg.uz ва www.qash-vrb.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг    (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

??????? Orphus
×

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий веб сайтига ўтиш


Перейти на сайт агенства по управлению государственными активами республики узбекистан


davaktiv.uz

Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech