eye                     
   
 

Barcha yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan chet el investorlari diqqatiga!

Davlat  raqobat qo'mitasi investitsiya kiritish majburiyati bilan “nol” xarid qiymatida xususiylashtiriladigan davlat aktivlari bo'yicha ochiq tanlov savdolariga taklif etadi. Murojaat uchun telefonlar: 259-21-38, 259-21-25, 233-22-56 (tanlov o'tkaziladigan sana va manzil yuklash)

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш эвазига “НОЛЬ” харид қийматида бепул берилиши белгиланган давлат мулки объектлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади

Давлат мулки

объектининг номи

Жойлашган жойи

Балансда сақловчи

Танлов шартлари

Киритиладиган инвестиция миқдори (млн.сўм)

Инвестиция киритиш муддати

Яратиладиган янги иш ўринлари

сони

1.

Бўш турган тўрт қаватли собиқ наркология диспансери биноси

Самарқанд шаҳар,

“Хўжа Ахрор Вали” кўчаси

Самарқанд шаҳар

ҳокимлиги

2 500,0

2 йил

150

2.

24-сонли умумтаълим мактабининг эски биноси

Тайлоқ туман, “Адас” МФЙ, “Сариосиё” қишлоғи

Тайлоқ туман

ҳокимлиги

200,0

1 йил

10

3.

“Маънавият ва маърифат маркази” бўш турган биноси

Қўшработ тумани, “Робот” қишлоғи

Қўшработ туман

хокимлиги

300,0

1 йилу 6 ой

4.

Фойдаланилмасдан бўш турган “Маъмурий бино”

Қўшработ тумани, “Робот” қишлоғи

Қўшработ туман

хокимлиги

100,0

1 йил

5.

“Саксончел” ҚФЙ

“Маъмурий биноси”

Қўшработ тумани, “Саксончел” қишлоғи

Қўшработ туман

хокимлиги

200,0

1 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сонли Фармонига асосан қуйидаги давлат мулки объектларининг ижарачисига объектни сотиб олиш учун устун ҳуқуқ берилади

6.

Собиқ 70-сонли МТМнинг бўш турган бино ва иншоотлари

Самарқанд шаҳар, “Рўдакий”
кўчаси 22-уй

Самарқанд шаҳар

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими

1 000,0

2 йил

15

7.

Собиқ мусиқа ва санъат мактаби бўш турган бино ва иншоотлари

Самарқанд шаҳар, Нарпай кўчаси

Самарқанд шаҳар

ҳокимлиги

5 000,0

2 йил

35

8.

Кўп тармоқли Марказий поликлиникага қарашли бўш турган бино ва иншоотлари

Каттақўрғон шаҳар, “А.Навоий” кўчаси 156-уй

Каттақўрғон шаҳар

тиббиёт бирлашмаси

1 000,0

2 йил

100 

9.

Собиқ "Қалдирғоч" болалар оромгоҳи  бино ва

иншоотлари *

Жомбой тумани, “Зарафшон” МФЙ

Самарқанд вилоят

Халқ таълими бошқармасига қарашли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати

3 500,0

2 йил

50

10.

Автомобил ва қишлоқ хўжалиги машиналар парки

Оқдарё тумани, “А.Темур”

кўчаси 36-уй

Агроиқтисодиёт касб

ҳунар коллежи

8 000,0

2 йил

200 

           * Объект фойдаланишида бўлган ер майдонлари оптимизация қилинади ва ортиқча ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳирасига олинади.

Танлов ўтказиш муддати: Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари, соат 15:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Ҳар хафтанинг пайшанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдоларида ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва ҳар хафтанинг сешанба куни соат 18:00 гача қабул қилинади.

Самарқанд вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосасига асосан юқоридаги рўйхатда келтирилган инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида сотилиши белгиланган собиқ сил касалликлари муассасаларининг биноларини болалар таълим муассасалари, ёпиқ турдаги муассасалар (қариялар, ногиронлар уйлари ва шу кабилар), туғруқ мажмуалари, дорихоналар, турар жой бинолари, умумий овқатланиш ва савдо объектлари учун қайта ихтисослаш таъқиқланади. Қолган объектларни қайта ихтисослаш мумкин.

Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан “нол” харид қийматида сотилиши белгиланган объектларда тадбиркорлар томонидан келгусида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда фаолият кўрсатишлари учун, ушбу объектларнинг давлат экологик экспертизаси хулосалари олиниши лозимлиги билдирилган.

Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан инвестиция мажбуриятлари эвазига “нол” қийматда сотилиши белгиланган объектлар бўйича берилган маълумот бўйича, ушбу объектлар замонавий архитектура талаблари асосида қайта таъмирланиши (қурилиш ишларини ниҳоясига етказилиши) ва техник ҳолатлари бўйича тегишли ташкилотларнинг хулосаси олиниши талаб этилиши маълум қилинган.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё,  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошкармаси биноси, 1-қават (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 210-10-21, 233-19-45.

Факс: (0366) 233-73-54.

Е-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, samgkk.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

??????? Orphus