eye                     
   
 

Barcha yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan chet el investorlari diqqatiga!

Davlat  raqobat qo'mitasi investitsiya kiritish majburiyati bilan “nol” xarid qiymatida xususiylashtiriladigan davlat aktivlari bo'yicha ochiq tanlov savdolariga taklif etadi. Murojaat uchun telefonlar: 259-21-38, 259-21-25, 233-22-56 (tanlov o'tkaziladigan sana va manzil yuklash)

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистан Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё ҳудудий органи инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активи бўйича очик танлов савдосига таклиф этади.

Танлов савдосигақуйидаги давлат активлари қўйилади.

Объект номи

Жойлашган жойи

Балансда сақловчи

Танлов шарти

Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори

(млн.сўм)

Объект негизида ташкил этиладиган фаолият йўналиши

Инвестиция киритиш муддати (йил)

Янги ташкил қилинадиган ишчи ўринлар сони

1

70-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган биноси

Китоб туман "Жилисув" ҚФЙ  Болконкайчили махалласи

Китоб туман ХТМФМТТЭ бўлими

200

Таклиф асосида

1,5

8

2

Болалар боғчасининг бўш турган 3-блок биноси

Китоб туман "Қайнарбулоқ" ҚФЙ Гулшан махалласи

Китоб туман ХТМФМТТЭ бўлими

200

Таклиф асосида

1,5

8

3

Собиқ ширкат хўжалигининг меҳмонхона биноси

Китоб туман «Қайнарбулок» ҚФЙ, Гулшан маҳалласи

Китоб туман ҳокимлиги

120

Таклиф асосида

1

5

4

Туғруқ бўлимиининг фойдаланилмаётган биноси

Косон туман «Бўлмас» МФЙ

Косон туман Тиббиёт бирлашмаси

700

Таклиф асосида

2

14

Танлов ғолиблари шартнома ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси имзолангандан кейин,  30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолаш ишларини ташкил этади ва баҳолаш харажатларини тўлаб беради, шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилиб инвестиция қабул қилингандан сўнг бир йил давомида яратилган иш ўрниларини сақлаб қолиш шартлари қўйилади

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа),               асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

Талабгорларнинг   таклифлари    билдирилган    конвертлари  2017 йил 8 сентябрда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 29-сенятбрь,  6-27 октябрь,                3-24 ноябрь ва 1-29 декабр кунлари бўлиб ўтади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 5-26 сентябр, 3-24 октябр, 31 октябр, 21 ноябр,                     28 ноябр ва 26 декабр кунлари соат 18-00гача.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

  • юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:
  • инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган сўммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;
  • молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча вараклари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов хужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, Қашқадарё вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Маълумотлар учун телефонлар: 225-03-11, 225-02-31, 225-11-88.

Факс: (8-375) 225-02-31

E-mail  kashkad_gki@inbox.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz  www.gkitorg.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг    (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!                                                     

??????? Orphus