eye                     
   
 

Barcha yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan chet el investorlari diqqatiga!

Davlat  raqobat qo'mitasi investitsiya kiritish majburiyati bilan “nol” xarid qiymatida xususiylashtiriladigan davlat aktivlari bo'yicha ochiq tanlov savdolariga taklif etadi. Murojaat uchun telefonlar: 259-21-38, 259-21-25, 233-22-56 (tanlov o'tkaziladigan sana va manzil yuklash)

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 августдаги 589-сонли қарорининг 1-иловасига асосан қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция киритиш мажбуриятлари эвазига “НОЛ” харид қийматида бепул бериш бўйича ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Объектнинг номи

Жойлашган манзили

 

Балансда сақловчи

 

Танлов шартлари     

Энг кам инвестиция миқдори

(млн. сўм)

Бажариш муддати

(йил)

Яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори

2 қаватли “Маъмурий” бино

Янгиер шаҳри

А.Жомий маҳалласи

Янгиер шаҳар ҳокимлиги

500

2

15

26-сонли АЁҚШ бино ва иншоотлари

Ширин шаҳри, Улуғбек маҳалласи

Ширин шаҳар ҳокимлиги

150

2

10

 3

Бўш турган собиқ “Патанатомия” бўлими биноси

Ширин шаҳри

Дўстлик маҳалласи

Ширин шаҳар ҳокимлиги

200

2

10

Фойдаланилмай турган “Юқумли касалликлар" бўлими биноси

Боёвут тумани, Наврўзобод СИУ

Янгиобод маҳалласи

Боёвут туман

тиббиёт бирлашмаси

400

2

10

Бўш турган “Болалар, терапия ва гинекология” бўлими бино ва иншоотлари

Боёвут тумани

1-Боёвут СИУ,
8-бўлим

Боёвут туман

тиббиёт бирлашмаси

750

2

20

 6

Бўш турган “Марказий шифохона” биноси

Боёвут тумани, Боёвут шаҳарчаси,

Фарход-2 маҳалласи

Боёвут туман

тиббиёт бирлашмаси

750

2

20

 7

2 қаватли поликлиника биноси

Сардоба тумани, Пахтаобод шаҳарчаси

Сардоба туман ҳокимлиги

750

2

20

Собиқ “Мурувват” агросаноат МЧЖнинг (МТУ) бино ва иншоотлари

Сардоба тумани

Узоқов СИУ

Сардоба туман ҳокимлиги

1000

2

15

Бўш турган собиқ “Юқумли касалликлар" бўлими биноси

Сайхунобод тумани

Гулистон СИУ

Сайхунобод туман

тиббиёт бирлашмаси

750

2

20

 10

Бўш турган “У.Юсупов” терапия бўлими биноси

Сирдарё тумани

Истиқлол СИУ

Сирдарё туман

тиббиёт бирлашмаси

1000

2

5

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё,  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 6 октябрь куни, соат 10:00 да, Сирдарё вилояти Рақобат бошқармаси, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шох кўчаси, 3-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг жума кунлари, соат 16:00 да вилоят Рақобат бошқармасида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва икки кун олдин тамом бўлади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун – давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шох кўчаси, 3-уй, вилоят Рақобат бошқармаси.

Маълумот учун телефонлар: (0367) 226-53-15, 226-53-12.

Факс: (0367) 226-53-15.

Е-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.uzmls.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

Attachments:
Download this file (Сирдарё_nol.doc)Yuklash (57 KB)[ ]57 kB
??????? Orphus