Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
Savol-javoblar
  eye                     

Savol-javoblar

Банкрот корхоналарни тугатиш ва суд бошқарувчилар фаолиятини назорат қилиш бўйича саволлар.
"Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга асосан юридик шахс банкротлигининг нечта ва қанақа таомиллари мавжуд?

Банкротликнинг  5 та таомили мавжуд: - Кузатув, суд санацияси, келишув битими, ташқи бошқарув, тугатишга доир иш юритиш

Back to top
Мажбурий тўловларга қандай қарзлар киради?

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар

Back to top
Корхонага кузатув таомили қандай мақсадларда жорий қилинади?

Хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили.

Back to top
Корхона-юридик шахснинг банкротлиги жараёнида манфаатдор шахсларга кимлар киради?
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе ҳисобланувчи юридик шахс;
  • қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан улар билан тузилган меҳнат шартномаси банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилмасидан олдинги бир йил давомида бекор қилинган ҳолларда ҳам;
  • юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари).
Back to top
Қарздор юридик шахснинг банкротлиги аломатларига нималар киради?

Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Back to top
Суд бошқарувчиси қандай талабларга жавоб бериши керак?

Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.

Back to top
Қандай ҳолатларда кредиторлар қўмитасини тузиш шарт эмас?

Агар қарздорнинг кредиторлари сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар қўмитасининг вазифаларини кредиторлар йиғилишининг қарори билан кредиторлар йиғилиши зиммасига юклаш назарда тутилиши мумкин.

Back to top
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонун доирасида қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш деганда нима тушунилади?

Қарздорнинг мол-мулки асосида битта ёки бир нечта очиқ акциядорлик жамиятларини ташкил этиб, уларнинг устав фондларидаги акцияларини кредиторлар ўртасида кредиторларнинг талаблари реестридаги  улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш..

Back to top
Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналарга қайси хўжалик юритувчи субъектлар киради?

Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона - ходимлари уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс.

Back to top
Кредиторларнинг талаблари реестри нима?

Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредитор талабларининг аниқланган миқдори, ҳар бир талабнинг қондирилиш навбати тўғрисидаги маълумотлардир.

Back to top
Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини баҳолашда баҳоловчи томонидан қийматнинг қайси турлари аниқланади?

бозор қиймати, тугатиш қиймати, фойдаланиладиган қилиш   қиймати, инвестиция қиймати.

Back to top
Қандай шартларда қарздор мол-мулклари бир қисмини сотиш мумкин.

Қарздор мол-мулкининг бир қисми сотилиши қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишини имконсиз қилиб қўймаслиги шарти билан мумкин бўлади.

�аги маълумотлардир.

Back to top
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.11.2008 йилдаги Р-4010-сонли Фармойишига мувофиқ, қандай ҳолларда тижорат банклари банкрот корхона мол-мулкларини тугатиш қаиймати бўйича олиши мумкин?

Тижорат банклари хўжалик судлари қарорларига кўра,
банкрот-корхоналарнинг умумий кредиторлик қарздорликларининг 70 фоиз ва ундан ортиқ қисмини банк олдидаги қарздорлик ташкил этган ҳолда
банкрот-корхоналарнинг мол-мулкларини тугатиш қийматида қабул қилиши мумкин.

Back to top
Судгача санация нима?

судгача санация таомили- қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгалари, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда банкротлигининг олдини олиш мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар.

Back to top
Ташқи бошқарув таомили деганда нимани тушинасиз?

хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили. 

Back to top
Мораторий тушунчаси нима?

Мараторий - қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбурияти бажарилишини тўхтатиб туриш. 

Back to top
Қандай ҳолларда қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки учинчи шахслар қарздорнинг кредиторлик талабларини қондиришга ҳақли?

Қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси ташқи бошқарув тугагунга қадар истаган вақтда кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қондиришга ҳақли. 

Back to top
Қандай банкротлик таомиллари суддан ташқари таомиллар ҳисобланади?

Суддан ташқари таомилга судгача санация ва ихтиёрий тугатиш.

Back to top
Қарздорнинг қандай мажбуриятларига мораторий таъсир қилмайди?

Мораторийнинг амал қилиши фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларига, алиментлар ундиришга ҳамда муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлашга доир талабларига, шунингдек қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талабларига татбиқ этилмайди. 

Back to top
Қандай ҳолларда қарздорнинг мол-мулки эгаси ташқи бошқарувчининг қарздор мол-мулкларини тасарруф этиш бўйича ваколатларини чеклаши мумкин?

Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича қарор қабул қилишга ёхуд ташқи бошқарувчининг ваколатларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 

Back to top
Давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича саволлар
Давлат мулкларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчаси ва мақсади

Давлат тасарруфидан чиқариш - давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.

Хусусийлаштириш - жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг мақсади самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришдир.

Хусусийлаштиришдан асосий мақсад, хўжалик юритишнинг бозор муносабатлари базавий шароитларини яратиш, яъни ушбуларсиз иқтисодиётнинг нодавлат сектори фаолият юритиши имконсиз бўлган хусусий мулкчилик институтини шакллантириш, иқтисодий ва ҳуқуқий база ва институтционал тузилмани ташкил этишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” китобида хусусийлаштириш натижасида энг камида иккита асосий вазифалар ҳал этилиши зарурлигини кўрсатган эдилар: биринчидан - давлат тасарруфидаги мулклар ўзининг ҳақиқий эгасини топиши лозим. Бунда Президент тушунча берганларки, гап мулкчиликнинг механик - давлатдан жамоа, акциядорлик ёки хусусий мулкчиликка ўзгариши тўғрисида кетмаяпди. Гап шу ҳақдаки, мулкларни ҳақиқий, ушбу бойликларни ўз мулки каби тасарруф эта оладиган мулкдорларга бериш тўғрисида кетмоқда. Хусусийлаштириш жараёнларидаги иккинчи муҳим вазифа – бу кўп тармоқли ва рақобат муҳитини рағбатлантирувчи иқтисодиётни вужудга келтириш.  

Back to top
Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнлари бўйича стратегик вазифалар нималардан иборат?

Иқтисодиётни тузилмавий таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва янада диверсификация қилиш, мамлакатни иқтисодий ривожлантиришда хусусий мулкнинг роли ва улушини ошириш, ўхшаш халқаро амалиёт бўйича корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ушбу асосда юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлаш учун инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш.

Back to top
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ хусусийлаштиришнинг асосий мақсади нималардан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ хусусийлаштиришдан асосий мақсад самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий мулкини ўзгартиришдир.

Back to top
Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг босқичлари ва ўзига хос жиҳатлари.

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели жиҳатларини инобатга олган ҳолда, давлат мулкларини хусусийлаштириш жараёнларида ҳам ўз тамойиллари ва ёндашувлари ишлаб чиқилган ва изчил амалга оширилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат: 

Биринчидан, хусусийлаштиришнинг ваучер (чекли) бепул амалга оширилишидан, хорижий экспертлар республика раҳбариятини ушбу ғояга ундашга қатъий уринган бўлсада, воз кечиш. Дастлаб давлат мулкларини янги мулкдорларга сотиш йўли билан бошқа мулкчилик шаклига айлантиришга эътибор қаратилди. Бунда, фақатгина ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш объектлари истисно этилди.

Хусусийлаштиришнинг тўлов асосида амалга оширилишининг қабул қилиниши бир неча жиҳатларга боғлиқ эди:

  • психологик ёндашув, негаки бупул олинганларни лозим даражада асрамайдилар ва қадрига етмайдилар;
  • кўплаб авлодлар меҳнати эвазига бунёд этилган давлат мулкларини барча аҳоли ўртасида тенг тақсимлашда вужудга келадиган ижтимоий ноҳақликларга йўл қўймаслик зарурияти;
  • сармояларни ваучер (чек)ларга йўналтиришнинг фойдаси ҳақида аҳолининг асосий қисмида аниқ тушунчалар мавжуд эмаслиги.

Иккинчидан, хусусийлаштиришни ишлаб чиқариш ва бошқарув тузилмасида вужудга келган майдалаштириш ва монополиядан чиқариш муаммоларини ҳал этиш билан комплекс тарзда амалга ошириш;

Учинчидан, хусусийлаштиришнинг босқичма-босқич ва дастурий ёндашув асосида амалга оширилишини таъминлаш. Бу изчил ишлаб чиқилган, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳар бир босқичи вазифаларидан келиб чиқиб, республика, тармоқ ва ҳудудий хусусийлаштириш дастурлари асосида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари ривожланишини ошкора ва тизимли амалга оширилишига имконият яратди. 

Биринчи босқич (1992-1993 йиллар)да “майда хусусийлаштириш” номини олган даврда давлат уй-жой фонди, савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш кичик корхоналари, маҳаллий саноат ва иқтисодиётнинг баъзи бошқа тармоқлари хусусийлаштирилди.

1994 йилдан бошлаб бозор инфратузилмасини, шу жумладан инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш давом эттирилди.

Кейинги босқичнинг алоҳида жиҳатлари саноатнинг барча тармоқларида халқ хўжалиги объектлари ва корхоналарини, базавий ва стратегик корхоналардан ташқари ялпи хусусийлаштириш билан гавдаланади. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозори ҳам жадал ривожланди. 

Back to top
Давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш.

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар.

Буюртма оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

Давлат активларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат активларини сотиш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

Back to top
16. Давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган органлар.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.

Муниципал мулк объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади. � кўрсатилиши мумкин.

Back to top
Хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари.

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 2-бандига асосан, қуйидаги давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди:

1) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;

2) маданий мерос объектлари, давлат фондларини киритган ҳолда, шу жумладан китобларнинг, кино, фото- ва фоноҳужжатлар, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондлари, музейлар ва музей бойликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;

3) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, валюта захирасининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг олтин захираси;

4) пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар;

5) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунига қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк);

6) ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

7) радиоактив моддаларни кавлаб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

8) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва улар учун асбоб-ускуналар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар;

9) овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

10) кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинлар экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар;

11) Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк;

12) атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар;

13) портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар;

14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

15) санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф-муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар;

16) даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш муассасаларининг корхоналари;

17) махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 15361 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази);

18) қабристонлар.

Back to top
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан хусусийлаштирилиши белгиланган объектлар қайси қонунчилик ҳужжатида кўрсатилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 3-бандида белгилаб берилган:

1) асосий фондларининг баланс қиймати (2005 йил 1 январь ҳолатига кўра) бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган корхоналар;

2) қимматбаҳо, нодир металлар, қимматбаҳо тошларни кавлаб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари;

3) саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, кончилик, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуаларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурғулаш корхоналари ва ташкилотлари. Магистрал нефть қувурлари ва газ қувурлари, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва ҳудудий қозонхоналар, тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари;

4) кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш);

5) фармацевтика саноати ҳамда тиббий-биологик дори-дармонлар саноати корхоналари;

6) электр алоқаси корхоналари, телевизион, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоотлари;

7) ракета-космик мажмуалар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

8) матбаа корхоналари ва нашриётлар;

9) ахборот ва телеграф агентликлари;

10) шифрлашда ишлатиладиган техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

11) стандартлаштириш ва метрология корхоналари ҳамда ташкилотлари;

12) таваккалчилик хавфи юқори бўлган объектлар ҳамда ички ва ташқи хавф-хатари бор ишлаб чиқариш объектлари қуриш ҳамда улардан фойдаланишни, улар учун ускуналар, назорат қилиш ва фалокатларнинг олдини олиш тизимларини тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

13) ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқловчи, ёнғиндан огоҳлантирувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантиришга мўлжалланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

14) сув хўжалиги ҳамда мелиорация тизимларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар, авария-қутқарув кемалари, гидротехника иншоотларини техник назорат қилиш кемалари;

15) муҳандислик инфратузилмаси объектлари: туман марказлари ва шаҳарларнинг электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, ташқи ёритиш, ташқи ободонлаштириш объектлари, шунингдек бундай объектларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни амалга оширувчи корхоналар;

16) темирйўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчилар ҳамда юклар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар. Ҳарбий турдаги автомобиль колонналари;

18) вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари, шунингдек умумтаълим муассасалари;

19) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилотлари. Давлат илмий марказлари;

20) давлат наслчилик хўжаликлари ва фермалари, от заводлари, элита-уруғчилик хўжаликлари, уруғчилик ва селекция станциялари, давлат уруғчилик инспекциялари ва қишлоқ хўжалиги экинларининг технологик сифатини баҳолаш лабораториялари, нав синов станциялари ва участкалари;

21) почта алоқаси корхоналари;

22) ўрмон хўжалигининг, геология, картография-геодезия, гидрометеорология хизмати корхоналари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ахборот марказлари;

23) саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва моллари кўмиладиган жойлар;

24) машина синаш станциялари, элеваторлар, музлатгич хоналар, омбор хўжалиги объектлари;

25) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат санаторий-курорт хўжаликлари;

26) концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари ва объектлари, кинолаштириш объектлари, шунингдек кутубхоналар ва ўқув заллари;

27) соғлиқни сақлаш муассасалари;

28) ветеринария хизмати, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати корхоналари ва муассасалари;

29) ногиронлар, қариялар ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари қаровда бўладиган уйлар ва интернатлар;

30) болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг соғломлаштириш муассасалари;

31) маросимлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар. 

Back to top
Хусусийлаштириш шакллари ва усуллари.

Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

-давлат корхонасини хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантириш;

-давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва кимошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.

Давлат мулкларини хусусийлаштириш (сотиш) усуллари:

- биржа савдолари;

- очиқ ва ёпиқ аукционлар ҳамда танловлар ўтказиш;

- тўғридан-тўғри музокаралар (оферта) ўтказиб сотиш бўлиши мумкин.

Back to top
Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори билан тартибга солинади.

Давлат мулкларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига асосан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 279-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар орқали давлат активларининг ҳар бир тури бўйича хусусийлаштириш схемалари кўрсатилган. Схема ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан хусусийлаштириш дастурларини тасдиқланиши;

- Хусусийлаштириш ва хатловдан ўтказиш комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият юритиши;

- Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) бўйича қарор қабул қилиниши;

- баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;

- давлат активининг бошланғич нархини ва савдо турини аниқлаш;

- ОАВда эълонларни бериш (жойлаштириш);

- савдоларни ўтказиш;

- давлат активларини савдоларда сотиш;

- олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш;

- инвестиция ва бошқа мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш (мавжуд бўлганда);

- мулк ҳуқуқига давлат ордерини ёки сертификатни (акциялар бўйича тегишли ДЕПО ҳисобварағига ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат) бериш.

Back to top
Хусусийлаштириш комиссияси ким томонидан тузилади ва унинг раиси ким ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига мувофиқ давлат мулкини Хусусийлаштириш комиссияси Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан тузилади.

Комиссия таркибига Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган вакиллари билан бир қаторда:

  • балансда сақловчи;
  • молия органи;
  • давлат солиқ хизмати органи;
  • хизмат кўрсатувчи банк;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
  • “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ваколатли вакиллари;
  • бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади.

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилишни ва унинг ишини ташкил этишни Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:

  • Комиссия аъзоларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
  • Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга Комиссия иши регламентини мунтазам бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишлича алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссиясининг қарорлари бўйича сотиладиган корхона ва объектлар бўйича, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини (улушларини) сотишда Комиссия тузиш талаб этилмайди.

Back to top
Хусусийлаштириш жараёнида давлат мулкини баҳолаш усуллари.

Давлат активларининг қийматини баҳолаш хатлов натижалари бўйича корхонанинг мавжуд мол-мулки ва унинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ белгиланади.

Баҳолаш, қоидага кўра, уч усул билан, яъни:

- харажат;

- даромад;

- қиёсий сотувлар билан амалга оширилади.

Баҳолашнинг уч усулидан бирини қўллаш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи у ёки бу усулни қўллаш рад этилишинизарур равишда асослаши керак.

Back to top
Хусусийлаштириладиган давлат объектининг бошланғич нархини ким белгилайди.

Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи (Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи) томонидан баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.

Back to top
Давлат корхоналарининг ўзгартириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари.

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида хўжалик жамияти, ўртоқлик жамияти, кооперативлар, хусусий корхоналар ва бошқалар ташкил этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг энг кўп тарқалган тури акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият.

Хўжалик жамиятларининг ўртоқлик жамиятларидан асосий фарқи шундаки, ўртоқлик жамияти бу шахсларнинг бирикиши бўлса, жамият бу капиталларнинг жамланишидир.

Back to top
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг мақсад ва вазифалари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги “Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-423-сонли қарорига асосан Комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва маслаҳатчи-консультантларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ҳамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган объектларни сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;

ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш;

тендер савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини харид қилишга талабгорларнинг энг манфаатли таклифлари танловини ўтказиш;

давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;

сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши ва объектларни хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;

иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.

Back to top
Инвесторларга давлат активларини “нол” харид қийматида танлов асосида инвестиция киритиш шарти билан бепул беришнинг тартиби ва ўзига хос хусусиятлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори билан “Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қиймати бўйича сотиш тартиби белгиланган:

-“нол” харид қиймати бериладиган давлат мулки объектлари рўйхати:

аукцион ёки танлов ўтказиш ва офертага таклиф этиш якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари қаторидан;

Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) давлат мулки объектини балансда сақловчиларнинг ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифларини уларнинг қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мувофиқлигини кўриб чиқади:

корхонанинг шаҳар ташкил этувчи ва республика учун стратегик аҳамиятга эга эмаслиги;

аукционлар ёки танловлар ўтказиш ва оферта қилишга таклифномалар якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари;

корхонанинг ишламаётганлиги, сурункали зарар кўриб ишлаши, паст рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги ва тўловга қодир эмаслиги;

давлат мулки объектида муҳандислик коммуникацияси турларидан (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, кириш йўллари) бирининг ёки бир нечтасининг мавжуд эмаслиги;

аҳоли пунктидан ташқарида жойлашганлиги;

икки йилдан ортиқ бўш турганлиги ёки фойдаланилмаётганлиги;

қурилиши тугалланмаганлиги ва қурилишни тугатиш учун молиялаштириш манбаига эга эмаслиги;

тугатиш жараёнида сотилмаганлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилганлиги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган паст ликвидли объектларга, кейинчалик хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил этиш учун аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, хорижий инвесторлардан буюртманома мавжудлиги.

-Ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига Рўйхат билан бирга Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг камида тўртта фотосурати илова қилинган паспорти тақдим этилади.

-Давлат рақобат қўмитаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

-Давлат мулки объектларининг тақдим этилган рўйхатини кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат тендер комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

давлат мулки объектларини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;

давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш ва хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида.

-Хусусийлаштириш дастури манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тайёрланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

-Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.

-Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳудудий танлов комиссияларига танлов шартларини келишиш учун тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

-Танлов шартларида қуйидагилар бўлиши керак:

фаолиятнинг тавсия этиладиган (давлат мулки объектидан фойдаланиш) шакли;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори;

инвестицияларни киритиш муддати;

яратиладиган иш ўринлари сони;

қатнашчиларга талаблар;

бошқа мажбуриятлар (зарурият бўлганда).

-Ҳудудий танлов комиссиялари тақдим этган танлов шартлари Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилади.

-Тасдиқланган танлов шартларини Давлат рақобат қўмитаси тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартларини Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.

-Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун сотувчи:

танлов таклифлари бўлган конвертларни очишнинг белгиланган муддатидан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий босма нашрларида, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда танлов тўғрисида хабарнома деб аталади) чоп этади;

-танлов тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кундан кейин олти ой мобайнида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда Давлат рақобат қўмитасига ҳудудий танлов комиссияларининг танлов шартларини (инвестициялар суммаси ва уларни киритиш муддатлари, иш ўринлари сони ва (ёки) бошқа мажбуриятлар) ўзгартиришга доир таклифларини киритади;

Танлов таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади. Бунда тушган таклифларни баҳолаш учун ИИГ ёки Давлат тендер комиссияси бошқа экспертларни қўшимча равишда жалб этиши мумкин.

-Танлов таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш ҳудудий танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади. Бунда келиб тушган танлов таклифларини баҳолаш учун ҳудудий танлов комиссияси томонидан бошқа экспертлар қўшимча жалб этилиши мумкин.

- танлов ўтказиш якунлари бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан тегишли равишда танлов баённомаси расмийлаштирилади, баённомада танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади. Баённома ҳудудий танлов комиссияси йиғилишида қатнашган унинг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ҳудудий танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

- ҳудудий танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги қарори асосида баённома тасдиқлангандан кейин 20 кундан кечикмай сотувчи ва танлов ғолиби деб эътироф этилган қатнашчи ҳамда балансдасақловчи ўртасида давлатмулки объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Back to top
“Нол” харид қийматида бепул бериладиган объектлар учун объектларга хусусийлаштириш шартларини қайси орган белгилайди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги 279-сонли “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нол" харид қиймати бўйича сотиш шатлари тасдиқланган хусусийлаштириш Дастурларига мувофиқ Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Back to top
Харидор томонидан давлат активларини олди-сотди шартномаси шартларини бажарилишини назорат қилиш тартиби қайси норматив хужжат асосида тартибга солинган.

Харидор томонидан давлат активларини олди-сотди шартномаси шартларини бажарилишини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига асосан тартибга солинган.

Back to top
Масъулияти чекланган жамиятларнинг хусусийлагштирилаётган давлат улушларини сотиб олишда кимлар ва қайси норматив хужжат асосида имтиёзларга эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан жамият иштирокчилари жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсга таклиф қилинадиган баҳо бўйича ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан, агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, фойдаланадилар. Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда ўзларининг имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлсалар, жамият ўзининг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. 

Back to top
Хусусийлаштирилаётган давлат мулки объектларига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нима ва у ким томонидан берилади.

Хусусийлаштирилаётган давлат мулки объектларига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бу “Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери” ҳисобланади ва ва у Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

Back to top
2012-2013 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш давлат дастурининг устувор йўналишлари нималардан иборат.

2012-2013 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, унинг асосий йўналишлари иқтисодиётни иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришни чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш, давлатни иқтисодий ривожлантиришда хусусий секторнинг ўрни ва ролини ошириш, шунингдек, кенг миқёсда инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий  инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, шунинг асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли даромади ва бандлигини ошириш.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарори билан ушбу хусусийлаштириш дастури ижро муддати 2015 йилнинг охирига қадар узайтирилган.

Back to top
Инвестициялар тўғрисида
Инвестициялар нима?

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар.

Back to top
Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар давлат мулки объектига қайси йўллар орқали амалга оширилади?
  • ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
  • таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
  • инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
  • маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
  • ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
  • кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;
  • фаолият соҳасини сақлаб қолиш;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.
Back to top
Инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг муддати қанча?

Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат мулки объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Back to top
Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қандай белгиланади?
  • ишчи орган устав фондида давлат мулки объекти бўлган ёки унга бириктириб қўйилган давлат мулки объекти бўлган хўжалик бошқаруви органига (мавжуд бўлганда) ва хўжалик жамиятига (эмитентга, балансда сақловчисига) хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳисоб-китоблар ва улардан фойдаланиш прогнози билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва турлари юзасидан таклифлар тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади;
  • олинган таклифлар асосида ишчи орган танлов ҳужжатлари пакети тўпламига киритиш учун давлат мулки объектини сотишнинг танлов шартларини тайёрлайди;
  • ишчи орган танлов ҳужжатларини ва танловнинг таклиф этилаётган шартларини хулоса тайёрлаш учун ИИГга юборади;
  • танловнинг узил-кесил шартлари, шу жумладан, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори, турлари ва уларни киритиш муддатлари Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Back to top
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши қайси сана бўйича ҳисобга олинади?

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича (баланс ҳисобга олинган ҳолда ва ўрнатилган санаси, агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса: инвестициялаш объектида - юридик шахс янги ташкил этилганда ёки амалдаги юридик шахс тикланганда; инвестициялаш мажбуриятларини бажариш учун бошқа юридик шахс ташкил этмасдан мулк тарзида давлат активи сотиб олинганда - инвесторнинг объектида) ҳисобга олинади.

Back to top
Мўлжалланган объектига кўра инвестицияларнинг турлари?

Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади.

Капитал инвестицияларга асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.

Инновация инвестицияларига янги ёки такомиллаштирилган товарларни (ишларни, хизматларни), ишлаб чиқариш жараёнини, тадбиркорлик фаолиятини юритишда янги маркетинг услубини ёки ташкилий услубни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга киритиладиган инвестициялар киради.

Ижтимоий инвестицияларга инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.

Back to top
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш?

Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш:

  • инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
  • асосий фондларнинг жадал амортизация қилиниши ҳуқуқини бериш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш;
  • рақобатни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни қўллаш;
  • кредит сиёсатини ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
  • ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
  • инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш.
Back to top
Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган инвестициялар тўғрисида маълумот беринг?

Марказлаштирилган инвестициялар:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл инвестициялари ва кредитларни, заёмларни жалб этиш ҳисобидан амалга оширилади.

Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Марказлаштирилган инвестициялар асосан мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларида давлат мақсадли дастурларини рўёбга чиқаришга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ажратилади.

Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси билан тузилган шартномалар асосида қабул қилинади.

Марказлаштирилмаган инвестициялар қуйидагилардир:

инвесторнинг ўз маблағлари;

банкларнинг кредитлари, шу жумладан чет эл банкларидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган кредитлар;

тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари.

Марказлаштирилмаган инвестициялар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Марказлаштирилмаган инвестицияларни бошқариш инвестор томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Back to top
Инвестиция фаолияти қайси йўллар орқали рағбатлантирилади?

Давлат инвестиция фаолиятини қуйидаги йўллар билан рағбатлантиради:

  • инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш;
  • инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек фаолият турига ва инвестиция ҳажмларига қараб ҳар бир алоҳида ҳолат учун белгиланадиган муддатларга преференциялар бериш;
  • эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш;
  • халқаро шартномалар тузиш
Back to top
Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисида?

Давлат инвестицияларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари национализация қилинмайди.

Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.

Инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор:

  • ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг ёки инвесторлар бошқа активларининг энг кам миқдори билан чекланадиган;
  • камситилмайдиган асосда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;
  • етказилган зарарга мутаносиб равишда компенсация тўланадиган реквизиция бўйича талабларга риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.

Инвестор инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.

Инвестицияларни ва инвесторларнинг таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Back to top
Чет эл инвестициялари бўйича давлат мажбуриятлари?

Давлат, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чет эл инвесторлари билан тузилган тегишли шартномаларда ўз зиммасига олган, ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган шахслар имзолаган мажбуриятлар бўйичагина жавоб берадилар.

Давлат чет эл инвестицияларини жалб этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, бундай мажбуриятлар қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан кафолатланган ҳоллар бундан мустасно.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар белгилаш тақиқланади.

:p>

Back to top
Риэлторлик фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан кимлар риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга?

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

            Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Back to top
Риэлторлик хизматларининг турларини айтиб беринг.

Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:

  •  кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  •  кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
  •  кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
  •  кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Back to top
Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш қандай тартибда амалга оширилади?

Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2011 йилдаги 129-сонли Қарори билан тасдиқланган “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияталабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

            Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси икки кун муддатда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

            Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

            Лицензияловчи орган уч кун мобайнида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

            Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

            Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади

Back to top
Риэлторлик ташкилотини ташкил этишнинг асосий талаблари нималардан иборат.

Риэлторлик ташкилоти лицензияга эга бўлган тижорат ташкилотидир.

            Риэлторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

            Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим, шу жумладан, риэлторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши керак.

            Риэлторлик ташкилотига унинг раҳбари аризасига кўра бир ёки бир неча турдаги риэлторлик хизматлари кўрсатиш учун лицензия берилиши мумкин.

            Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

            Риэлторлик ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

            Риэлторлик ташкилоти ўз фаолиятини ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширади.

Back to top
Риэлторлик хизматларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини амал қилишини тугатиш учун нима асос бўлади.

Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  •  малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризаси;
  •  риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
  • риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;
  • малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
  • муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
  • фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.

            Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

            Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.

            Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

Back to top
Баҳолаш ва биржа фаолиятини лицензиялаш талаб ва шартлари қандай меъёрий хужжатлар кўрсатилган.

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2003 йилдаги 210-сонли Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Биржа фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.02.2003 йилдаги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

Back to top
Ўзбекистон Республикасининг қандай қонунчилик ва қонун ости хужжатлари билан баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятлари амалга оширилади.

Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятлари тўғрисидаги Қонунлари асосида амалга оширилади.

            Шунингдек,

            Баҳолаш фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2008 йилдаги ПҚ-843 сонли “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”қарори асосида амалга оширилади.

            Лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2003 йилдаги 210-сонли Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади.

            Баҳолаш малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 04.08.2008 йилда 1840-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида амалга оширилади.

            Биржа фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.02.2003 йилдаги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2011 йилдаги 129-сонли Қарори билан тасдиқланган “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Шу билан бирга, Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 10.06.2011 йилда 2236-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида амалга оширилади.

:p>

Back to top
Баҳолаш ва риэлторлик ташкилоти қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.

Баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади

            Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга - риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.

Back to top
Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2012 йилдаги 4483-сонли Фармонига асосан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида қандай йўналишлар белгилаб берилган?

Рақобат муҳитини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва зарур шарт-шароитларни шакллантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатчиликка чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Back to top
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, шартноманинг қандай шартлари истеъмолчи ҳуқуқини чеклаб қўювчи ҳисобланади?

Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўллаш натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.

Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Back to top
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, истеъмолчилар қандай ҳуқуқларга эга?

Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
  • товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
  • товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
  • ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
  • бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
  • истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
Back to top
Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қандай кафолатлар беради. Қайси органлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилади?

Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек судлар таъминлайдилар.

Back to top
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар қандай ундирилади?

Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Back to top
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, Давлат рақобат қўмитасининг ваколатлари?

Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;
  • истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидирлар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Back to top
Қайси давлат органлари маҳсулотлар (иш, хизматлар) сифати ва хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади?

“Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир. Улар маҳсулотлар (иш, хизматлар) сифати ва хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади.

Back to top
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бўйича қандай таъсир чоралари кўрилади?

Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бундай товар (иш, хизмат)ни реализация қилиш маълумот берилгунга қадар тегишли давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Back to top
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарликлар белгиланган?

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.

Ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, товарларни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

p>

Back to top
Қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси органлар истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик (иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик) учун жавобгар бўлади?

Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик (иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ:

  • ишлаб чиқарувчи (ижрочи);
  • норматив ҳужжатларни тасдиқлаган орган;
  • мувофиқлик сертификати берган орган;
  • соғлиқни сақлаш, табиатни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ёки хавфли товар (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ёхуд реализация қилишга рухсат берган бошқа органлар жавобгар бўлади.
Back to top
Табиий монополия субъектлари томонидан маҳсулотлар (хизматлар) учун белгиланган нархлар (тарифлар) ўзгарганлиги тўғрисида истеъмолчиларга неча кун олдин ва қандай тартибда маълумот бериши лозим?

Табиий монополия субъектлари томонидан нархлар (тарифлар) ўзгарганлиги бўйича улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Back to top
Истеъмолчининг товар (иш, хизмат) ҳақидаги нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблари қандай асосларга кўра кўриб чиқилади?

Истеъмолчининг товар (иш, хизмат) ҳақидаги нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблари сотиб олинган товар (иш, хизмат)нинг хоссалари ва жиҳатлари ҳақида истеъмолчи махсус билимга эга эмас деган тахминга асосланиб қараб чиқилади.

Back to top
Нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби қандай амалга оширилади?

Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.

Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак. Чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим.

Back to top
Истеъмолчининг мақбул сифатли товарни алмаштириб олиш ҳуқуқи қандай амалга оширилади?

Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Алмаштириб олиш тартиби ва алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади.

Back to top
Реклама тушунчасига таъриф беринг?

Бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот – реклама ҳисобланади.

Back to top
Рекламага доир асосий талаблар нималардан иборат?

Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир.

Back to top
Нотўғри рекламага таъриф беринг?

Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади.

Нотўғри реклама тақиқланади.

Back to top
Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламада қандай чекланишлар мавжуд?

Қуйидаги реклама тақиқланади:

  • фақат вояга етганларга мўлжалланган ёки вояга етмаганларнинг олиши ёхуд истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;
  • вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама;
  • ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама.
Back to top
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарликлар белгиланган?

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жумладан, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи - юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи - жисмоний шахслар нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз вақтида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик, реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар такдим этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Back to top
Импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш учун қанча миқорда савдо устамалари қўлланилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2000 йилдаги 307-сонли қарорига асосан, импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда улгуржи-чакана савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилади.

Back to top
Тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган аҳоли билан пул ҳисоб-китоблари муомаласини амалга оширувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари қайсилар?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2010 йилдаги 1325-сонли қарорининг 2-иловасига асосан, авиа ва темир йўл, автовокзал ва автобекат кассалари, автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, меҳмонхоналар, кредит ва суғурта ташкилотлари, турғун савдо шаҳобчалари, дорихоналар, умумий овқатланиш объектлари, автотранспортларни вақтинчалик сақлаш жойлари, алоқа бўлимлари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва аҳоли билан пул ҳисоб-китоблари муомаласини амалга оширувчи бошқа хўжалик субъектлари терминаллар билан жиҳозланиши лозим.

Back to top
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича судга мурожаат қилганда, қанча миқдорда давлат божи тўлайдилар?

Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Back to top

Qo'mita axborot xizmati

Matbuot kotibi:

Raximova dilorom shokirovna

  • Tеlеfon: (998 71) 259-20-58
  • Fax: (998 71) 239-88-93
  • E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Система Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech