Welcome to Госкомконкуренции РУз   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госкомконкуренции РУз GSpeech
  eye                     
   
 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!


Тошкент вилоятида 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Батафсил...

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Тошкент шахри, Миробод тумани, Шахрисабз кўчаси, 42-уй манзилидаги маъмурий биносининг 5-7 қаватлари ва техник қават фасад қисмларини жорий таъмирлаш юзасидан танлов эълон қилади.

Батафсил...

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналарининг 2017 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини аудит қилиш, жумладан тариф разрядларининг қўлланилиши ва ходимларни рағбатлантириш ишлари, ҳаражатларнинг мақсадли сарфланиши, дебитор ва кредитор қарздорликларнинг аҳволи ва улар ижроси бўйича назоратнинг йўлга қўйилганлиги, мавжуд банк ҳисоб рақамлари ва улар бўйича маблағлар айланмасини ўрганиб чиқиш ва ушбу масалаларда келгусида ягона тизимни жорий қилиш юзасидан аниқ таклифлар бериш мақсадида аудиторлик ташкилотини ёллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга Ижара марказларининг 2017 йил якунлари бўйича айрим кўрсаткичлари ҳамда аудит қилиш бўйича саволномалар тақдим этилади.

Танловда иштирок этишга қуйидаги аудиторлик ташкилотлари қўйилади:

— Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли йил учун устав жамғармасида давлат акциялари (улуши) миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотлар рўйхатига киритилган бўлиши;

— Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси (хужжати)га эга бўлиши;

— Аудиторлик фаолиятини камида 10 йил давомида олиб бораётган;

— Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (икки йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарур ходимларга эга бўлиши керак.

Танлов таклифи ёпиқ конвертда тақдим этилиши ва қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши лозим:

  •  иштирокчининг танловда иштирок этиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;
  •  танлов таклифлари амал қиладиган муддат;
  •  аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусҳаси;
  •  компания тўғрисида маълумот;
  •  аудиторлик компаниясининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
  •  аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
  •  суғурта полисининг нусхаси;
  •  аудит ўтказиш услубияти ва аудиторлик ҳисоботининг шаблони.

Ижара марказларига кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ҳақида маълумотлар ва асосланган таклифлар (аризалар)
2018 йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 гача қабул қилинади.

Танлов 2018 йил 25 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг мажлислар залида (9-қаватида) бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Манзил: Тошкент шаҳри, И. Каримов кўчаси, 55-уй.

Тел/факс: 259-21-25, 259-21-38, 259-20-39

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

AXBOROT XIZMATLARI

OCHIQ MA'LUMOTLAR

Savol-javoblar

savol berish

Savol berish

Mavzuga oid bo'limlar:

 
  • Xususiylashtirish
  • Iste'molchilar huquqlarini himoya qilish
  • O'zR 'Bankrotlik to'g'risida"gi qonuni
  • Ko'chmas mulk ijarasi

Batafsil...

Yangiliklar taqvimi

Iyul 2018
D S Ch P J Sh Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

2017 YILDA "ISHONCH TELEFONI” ORQALI KO’RIB CHIQILGAN MUROJAATLAR STATISTIKASI

SIZNING MULOHAZANGIZ
O‘zingiz uchun zarur ma'lumotni oldingizmi?
O‘zingiz uchun zarur ma'lumotni oldingizmi?
You must select at least one item to vote!
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech