Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

I. 2018 йил 13 август куни соат 11.00 да ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1.Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахар Ипак Йули кўчаси 100-уйда жойлашган 1-сон “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 3391,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 588,59 м2.

Бошланғич баҳоси - 4 061 974 000 (тўрт миллиард олтмиш бир миллион тўққиз юз етмиш тўрт минг) сўм.

Баланс сақловчи: Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

2.Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани Қизилтепа қишлоғида жойлашган, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли, хўжалик хисобидаги Физиотерапия шифохонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 61611,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 6168,6 м2.

Бошланғич баҳоси - 9 930 589 510 (тўққиз миллиард тўққиз юз ўттиз миллион беш юз саксон тўққиз минг беш юз ўн) сўм.

Баланс сақловчи: Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

Мазкур давлат активига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган  

тартиблар асосида давом эттириш;

- замонавий янги тиббий технологиялар ва хизматлар ташкил этиш кўринишида энг юқори миқдорда инвестиция  

киритиш мажбуриятини олиш;

- инвестиция киритишга қодирлигини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этиш;

- мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

- сотиб олиш қийматини меъёрий хужжатлар талабига асосан амалга ошириш;

- ДУКнинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

3. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қарши-Косон йўли 3-км.да жойлашган, “Қашқадарёйўлтаъминот” масъулияти чекланган жамиятининг 30 фоиз давлат улушибўйича:

Давлат улушига 160 917 673 (бир юз олтмиш миллион тўққиз юз ўн етти минг олти юз етмиш уч) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 3 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 13 август куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

II. 2018 йил 30 июл куни соат 11.00 да ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1.Қашқадарё вилояти, Касби тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Бошланғич баҳоси - 87 453 276 (саксон етти миллион тўрт юз эллик уч минг икки юз етмиш олти) сўм.

Баланс сақловчи: Касби туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

2.Қашқадарё вилояти, Қарши тумани Бешкент шахри Мустақиллик кўчаси 7-уйда жойлашган,Қарши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 1574,45 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 709,79 м2.

Бошланғич баҳоси - 1 024 706 424 (бир миллиард йигирма тўрт миллион етти юз олти минг тўрт юз йигирма тўрт) сўм.

Баланс сақловчи: Қарши туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

3.Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани “Навоий” МФЙ Чароғон кўчасида жойлашган,Қамаши тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 874,9 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 392,79 м2.

Бошланғич баҳоси - 545 337 440 (беш юз қирқ беш миллион уч юз ўттиз етти минг тўрт юз қирқ) сўм.

Баланс сақловчи: Қамаши туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

4.Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Чўмич” МФЙ Чўмич кўчаси 8-уйда жойлашган,Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 2023,2 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 496,74 м2.

Бошланғич баҳоси - 912 484 071 (тўққиз юз ўн икки миллион тўрт юз саксон тўрт минг етмиш бир) сўм.

Баланс сақловчи: Яккабоғ туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

5.Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Чоршанбе қўрғонида жойлашган,Шахрисабз тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли, 2-сон “Стоматология поликлиникаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 1436,29 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 477,48 м2.

Бошланғич баҳоси - 601 381 984 (олти юз бир миллион уч юз саксон бир минг тўққиз юз саксон тўрт) сўм.

Баланс сақловчи: Шахрисабз туман Тиббиёт бирлашмаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

6.Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, “Кунчиқар” ҚФЙ Катта Новқат қишлоғида жойлашган,вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли, “Вилоят 2-сон кўз касалликлари шифохонаси” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи: умумий ер майдони - 17804,0 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 4355,26 м2.

Бошланғич баҳоси - 6 984 084 607 (олти миллиард тўққиз юз саксон тўрт миллион саксон тўрт минг олти юз етти) сўм.

Баланс сақловчи: Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.  

Фаолият ихтисослиги: Тиббий хизмат.

Мазкур давлат активига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган  

тартиблар асосида давом эттириш;

- замонавий янги тиббий технологиялар ва хизматлар ташкил этиш кўринишида энг юқори миқдорда инвестиция  

киритиш мажбуриятини олиш;

- инвестиция киритишга қодирлигини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этиш;

- мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

- сотиб олиш қийматини меъёрий хужжатлар талабига асосан амалга ошириш;

- ДУКнинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

7. Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахар, Пиллакашлик кўчасида жойлашган, Шахрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли, умумий ер майдони 6378,33 кв.м, қурилиш майдони 859,19 кв.м бўлган “Ётоқхона бино-иншоотлари” бўйича:

Объектга 496 692 344 (тўрт юз тўқсон олти миллион олти юз тўқсон икки минг уч юз қирқ тўрт)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

8. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Маданият” МФЙ Маданият қишлоғи худудида жойлашган, Яккабоғ тумани “Маданият” МФЙга қарашли, умумий ер майдони 64,68 кв.м, қурилиш майдони 64,68 кв.м бўлган “Ёрдамчи” бинобўйича:

Объектга 24 949 876 (йигирма тўрт миллион тўккиз юз қирқ тўққиз минг саккиз юз етмиш олти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

9. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қурувчилар МФЙ худудида жойлашган, Муборак тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарашли, умумий ер майдони 3345,42 кв.м, қурилиш майдони 246,33 кв.м бўлган “Қозонхона” биносибўйича:

Объектга 300 430 316 (уч юз миллион тўрт юз ўттиз минг уч юз ўн олти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 9 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 30 июл куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

III. 2018 йил 30 июл куни соат 11.00 да ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Хонтепа махалласи, Соҳибкор кўчаси 7-уйда жойлашган,“Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 221,8 кв.м, қурилиш майдони 221,8 кв.м бўлган бўш турган эски “Клуб биноси” (Кадастр хужжатида “Труба синаш биноси” Р-Литер) бўйича:

Объектга 107 350 248 (бир юз етти миллион уч юз эллик минг икки юз қирқ саккиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2.Қашқадарё вилояти, Косон тумани “Косон тоғ” массивида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 742,82 кв.м, қурилиш майдони 194,58 кв.м бўлган “Косон тоғ” майдони (плошадь Косон тау)бўйича:

Объектга 99 121 398 (тўқсон тўққиз миллион бир юз йигирма бир минг уч юз тўқсон саккиз)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

3. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Муғлон ҚФЙ, Муғлон қишлоғида жойлашган, Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “А.Навоий” номидаги тажриба участкасига қарашли, умумий майдони 13250,94 кв.м, қурилиш майдони 946,49 кв.м бўлган “Элита уруғчилик лабораторияси биноси, қоровулхона, айвонлар, омборхона ва тегирмон мулкий мажмуаси” бўйича:

Объектга 267 617 602 (икки юз олтмиш етти миллион олти юз ўн етти минг олти юз икки)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

4.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони худудида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 16786,0 кв.м, қурилиш майдони 1817,65 кв.м бўлган “Азот –кислород станцияси” бино ва иншоотларибўйича:

Объектга 636 309 024 (олти юз ўттиз олти миллион уч юз тўққиз минг йигирма тўрт)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

5.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони “Нурчи” маҳалласида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 3200,0 кв.м, қурилиш майдони 460,86 кв.м бўлган “Автошохбекат” (50 ўринли автотураргох)бўйича:

Объектга 261 647 394 (икки юз олтмиш бир миллион олти юз қирқ етти минг уч юз тўқсон тўрт)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

6.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Юлдуз” қўрғонида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 4200,0 кв.м, қурилиш майдони 528,51 кв.м бўлган “Маъмурий биноси”бўйича:

Объектга 326 417 173 (уч юз йигирма олти миллион тўрт юз ўн етти минг бир юз етмиш уч)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

7. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, “Янгихаёт” қишлоғида жойлашган, Муборак туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли фойдаланилмаётган болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 228 654 104 (икки юз йигирма саккиз миллион олти юз эллик тўрт минг бир юз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

8. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Савбоғ” қишлоғида жойлашган, Ғузор туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ “Лочин” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 179 370 801 (бир юз етмиш тўққиз миллион уч юз етмиш минг саккиз юз бир) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

9. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Чўлқувар” қишлоғида жойлашган, Касби туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ 10-сонли “Гулистон” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 242 915 234 (икки юз қирқ икки миллион тўққиз юз ўн беш минг икки юз ўттиз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

10. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Кукдала” ҚФЙ, “Кукдала” қишлоғида жойлашган “Кукдаласавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 182 441 930 (бир юз саксон икки миллион тўрт юз қирқ бир минг тўққиз юз ўттиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

11. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Муғлон” қишлоғида жойлашган “Касби нон ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятининг 24,97 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 222 367 295 (икки юз йигирма икки миллион уч юз олтмиш етти минг икки юз тўқсон беш) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

12. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Нишон” ҚФЙда жойлашган Нишон туман “Тайёрловсавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 237 055 657 (икки юз ўттиз етти миллион эллик беш минг олти юз эллик етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

13. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Бешкент йўли, 3-км.да жойлашган “Давр Темир-Бетон Сервис” масъулияти чекланган жамиятининг 10 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 1 165 492 697 (бир миллиард бир юз олтмиш беш миллион тўрт юз тўқсон икки минг олти юз тўқсон етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

14. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Насаф” кўчаси, 325-уйда жойлашган “Қарши санитар тозалаш”масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 64 213 099 (олтмиш тўрт миллион икки юз ўн уч минг тўқсон тўққиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

15. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Қайнарбулоқ” ҚФЙ, “Рус” қишлоғи манзилида жойлашган “Китоб автойўл” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 397 000 000 (уч юз тўқсон етти миллион) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 15 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 30 июлда, ушбу кундаги савдода отилмаган тақдирда 2018 йил 10, 20, 30 август ва 7, 17, 27 сентябр кунлари соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 10 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб сайт: www.gkitorg.uz ваwww.qash-vrb.uz

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

Вложения:
Скачать этот файл (Объявление - Кашкадарья - торги.doc)Скачать[doc]92 kB
??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech