Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси давлат активлари бўйича оммавий оферта савдоларига таклиф этади

Қуйидаги давлат активлари бўйича бошланғич нархи 10 (ўн) фоизга пасайтирилган ҳолда оммавий оферта эълон қилинади.

1. Оқдарё тумани, “Пахтаобод” маҳалласи, “Мевазор” қишлоғи ҳудудида жойлашган маъмурий бино ва айвонлар (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,47 га., қурилиш ости майдони 175,5 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 307 212 300,0 (уч юз етти миллион икки юз ўн икки минг уч юз) сўм.

Балансда сақловчи: Академик “М.Мирзаев” номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти “Чархин” экспериментал хўжалиги.

2. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган клуб биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0182 га., қурилиш ости майдони 182,91 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 129 060 000,0 (бир юз йигирма тўққиз миллион олтмиш минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

3. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган нонвойхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0058 га., қурилиш ости майдони 58,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 25 290 000,0 (йигирма беш миллион икки юз тўқсон минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

4. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган ошхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,045 га., қурилиш ости майдони 451,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 334 260 000,0 (уч юз ўттиз тўрт миллион икки юз олтмиш минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

Қуйидаги давлат активлари бўйича бошланғич нархи 20 (йигирма) фоизга пасайтирилган ҳолда оммавий оферта эълон қилинади.

1. Самарқанд тумани, “Оҳалик” ҚФЙ, “Юқори Оҳалик” маҳалласида жойлашган, “Дам олиш зонаси” мулкий мажмуаси (ер майдонисиз, 0001 литер айвон, 0002 литер дам олиш хонаси).

Тавсифи: объектнинг умумий ер майдони 0,04 га., қурилиш ости майдони 112,17 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 32 966 640,0 (ўттиз икки миллион тўққиз юз олтмиш олти минг олти юз қирқ) сўм.

Балансда сақловчи: “Ohalik veterinariya servis” хусусий корхонаси.

2. Самарқанд тумани, “Миронқул” қишлоғида жойлашган “Шабона” дам олиш зонаси (оромгоҳ) мулкий мажмуаси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 3,3 га., қурилиш ости майдони 992,94 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 259 521 840,0 (икки юз эллик тўққиз миллион беш юз йигирма бир минг саккиз юз қирқ) сўм.

Балансда сақловчи: “Самарқандкимёқурилиш” МЧЖ.

3. Нарпай тумани, “И.Шоир” МФЙда жойлашган молхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,054 га., қурилиш ости майдони 540,0 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 162 444 000,0 (бир юз олтмиш икки миллион тўрт қирқ тўрт минг) сўм.

Балансда сақловчи: “Зирабулоқ тажриба-синов заводи” МЧЖ.

4. Каттақўрғон шаҳри, “А.Навоий” кўчаси 183-уй манзилида жойлашган “Саломатлик маркази” бўш турган бино ва иншоотлари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,008 га., қурилиш ости майдони 81,5 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 225 896 364,80 сўм (икки юз йигирма беш миллион саккиз юз тўқсон олти минг уч юз олтмиш тўрт сўм саксон тийин).

Балансда сақловчи: Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси.

5. Булунғур тумани, “Булунғур” шоҳ кўчасида жойлашган Булунғур тумани “ФХДЁ” бўлимининг бино ва иншоотлари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0374 га., қурилиш ости майдони 308,4 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 395 984 726,40 сўм (уч юз тўқсон беш миллион тўққиз юз саксон тўрт минг етти юз йигирма олти сўм қирқ тийин).

Балансда сақловчи: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси.

6. Нуробод тумани, “Шарқ Юлдузи” МФЙ, “Далабоғ” гузари ҳудудида жойлашган савдо дўкони биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,018 га., қурилиш ости майдони 180,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 94 073 600,0 (тўқсон тўрт миллион етмиш уч минг олти юз) сўм.

Балансда сақловчи: Нуробод тумани ҳокимлиги.

7. Самарқанд тумани, “Даштакиболо” ҚФЙ, “Оқмачит” маҳалласида жойлашган “Даштакиболо” ҚВПнинг ошхона ва омборхона бинолари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,043 га., қурилиш ости майдони 430,9 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 350 172 328,0 (уч юз эллик миллион бир юз етмиш икки минг уч юз йигирма саккиз) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

8. Самарқанд тумани, “Кулбаипоён” ҚФЙ, “Равонак” маҳалласида жойлашган қозонхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,009 га., қурилиш ости майдони 86,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 97 840 000,0 (тўқсон етти миллион саккиз юз қирқ минг) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

9. Самарқанд тумани, “Кулбаипоён” ҚФЙ, “Равонак” маҳалласида жойлашган даволаш биноси (ер майдонисиз, 0001 литердаги даволаш бўлими, 0001/1литердаги айвонча).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,038 га., қурилиш ости майдони 381,47 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 393 503 636,0 сўм (уч юз тўқсон уч миллион беш юз уч минг олти юз ўттиз олти) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси.

10. Самарқанд тумани, “Равонак” МФЙда жойлашган Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг собиқ маъмурий биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,16 га., қурилиш ости майдони 264,65 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 519 496 800,0 (беш юз ўн тўққиз миллион тўрт юз тўқсон олти минг саккиз юз) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани ҳокимлиги.

11. Самарқанд тумани, “Янгиариқ-2” маҳалласида жойлашган “Лаборатория биноси” (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0516 га., қурилиш ости майдони 516,15 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 366 165 600,0 (уч юз олтмиш олти миллион бир юз олтмиш беш минг олти юз) сўм.

Балансда сақловчи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.

12. Самарқанд тумани, “Қўштамғали” ҚФЙ, “Конигил” маҳалласида жойлашган собиқ “Тўлқин” ресторани биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,74 га., қурилиш ости майдони 1497,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 2 048 240 000,0 (икки миллиард қирқ саккиз миллион икки юз қирқ минг) сўм.

Балансда сақловчи: Самарқанд тумани ҳокимлиги.

13. Самарқанд тумани, “Улуғбек” ҚФЙ “Янгиариқ-2” маҳалласи ҳудудида жойлашган елим ишлаб чиқариш цехи бинолари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,013 га., қурилиш ости майдони 131,58 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 112 376 000,0 (бир юз ўн икки миллион уч юз етмиш олти минг) сўм.

Балансда сақловчи:Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.

14. Жомбой тумани, “А.Қурбонов” МФЙ, “Ибн Сино” кўчасида жойлашган маъмурий бино, омборхона ва қўшимча бино-иншоотлар (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,35 га., қурилиш ости майдони 630,97 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 356 283 782,40 сўм (уч юз эллик олти миллион икки юз саксон уч минг етти юз саксон икки сўм қирқ тийин).

Балансда сақловчи:Жомбой туман ҳокимлиги.

Мазкур давлат объектлари бўйича талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йилнинг22феврал куни соат 15.00 да Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Ушбу куни сотилмаган юқорида кўрсатилган давлат объектлари бўйича дастлаб савдога қўйилган нархига нисбатан навбатдаги 10 фоизли пасайтириш босқичи қўлланилган ҳолдаги оммавий оферта савдолари 2018 йил 9 ва 26 март ҳамда 10 ва 25 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб талабгор билан 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами:  23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 200421860184010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 202157098” сўзлари кўрсатилиши керак.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада қатнашиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига талабгор ёки унинг вакили оммавий  оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-             юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг оммавий  офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

-             сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

-             инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

-             талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй. Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-19-45,
Факс: (0-366) 233-73-54.

Интернет тармоғидаги веб-сайтлар: www.gkitorg.uz ва www.samgkk.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech