Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Қорақалпоғистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан ўтказиладиган оммавий оферта савдосига таклиф этади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сонли ва 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ қуйидаги, дастлабки сотилиш баҳолари пасайтирилган давлат мулклари оммавий оферта савдосига чиқарилмоқда.

Объект номи Жойлашган манзили Дастлабки сотилиш нархи (сум) Савдо санаси Пасайтириш фойизи
10% Савдо санаси          20%       Савдо санаси 30% Савдо санаси         40%       Савдо санаси          50%         Савдо санаси
1 «Тохиатош дон» АЖга тегишли бўш турган мактабгача таълим муассасаси биноси Шуманай тумани, “Бегжап” ОФЙ       598 436 140 26.02.2018         538 592 526 13.03.2018   478 748 912 28.03.2018    418 905 298 12.04.2018   359 061 684 27.04.2018    299 218 070 14.05.2018
29.05.2018
13.06.2018
2 Қишги клуб биноси Амударё тумани, “Қиличбой” ОФЙ 315 887 770 26.02.2018 284 298 993 13.03.2018   252 710 216 28.03.2018 221 121 439 12.04.2018   189 532 662 27.04.2018    157 943 885 14.05.2018
29.05.2018
13.06.2018

Ўтказиладиган музокараларнинг асосий шартлари:
- мазкур давлат мулклари учун сотилиш баҳосидан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш тўловини таклиф этиш; - тўловларни қисқа муддатларда амалга ошириш. Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бỷлмаган миқдорда Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тỷлашлари лозим. Танлов ғолиби сотувчи билан олди-сотди шартнома тузишдан бош тортган тақдирда заколат пули қайтариб берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона Ғазна ҳисобвароғи; Ҳисоб варақ: 23402000300100001010; Олувчининг банки: Марказий банкининг Тошкент шаҳар ҳисоб-китоб касса маркази ИНН: 201122919;  Банк коди: 00014. Қорақалпоғистон Республикаси рақобат қỷмитаси ҳисоб-варағи: 200421860354010000000000001.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиниши савдо ỹтказилишидан уч кун олдин тўхтатилади. Ҳужжатлар дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитаси (305-хона) томонидан қабул қилинади. Тўғридан-тўғри музокораларда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтгазилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; икки нусхадаги муҳрланган конвертларга солинган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабгор таклифлари: сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати. Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Оммавий оферта савдосида иштирок этишни истаган шахслар қўшимча маълумотлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил: 230100, Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси 112А-уй. Телефонлар: (8 361) 222-02-87; 222-02-75; 222-00-32.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech