Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

  1. 2018 йил 26 январ куни ўтказиладиган офертага қуйидаги давлат активлари қуйилади:
  2. 2018 йил 12 феврал куни ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Навоий” МФЙ, “Гулшаний” кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган “Қамаши туманлараро улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 189 518 916 (бир юз саксон тўққиз миллион беш юз ўн саккиз минг тўққиз юз ўн олти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, “Янгихаёт” қишлоғида жойлашган, Муборак туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли фойдаланилмаётган болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 228 654 104 (икки юз йигирма саккиз миллион олти юз эллик тўрт минг бир юз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

3. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Савбоғ” қишлоғида жойлашган, Ғузор туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ “Лочин” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 179 370 801 (бир юз етмиш тўққиз миллион уч юз етмиш минг саккиз юз бир) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

4. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Чўлқувар” қишлоғида жойлашган, Касби туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли собиқ 10-сонли “Гулистон” номли болалар боғчаси бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 242 915 234 (икки юз қирқ икки миллион тўққиз юз ўн беш минг икки юз ўттиз тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

5. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Кукдала” ҚФЙ, “Кукдала” қишлоғида жойлашган “Кукдаласавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 182 441 930 (бир юз саксон икки миллион тўрт юз қирқ бир минг тўққиз юз ўттиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

6. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Муғлон” қишлоғида жойлашган “Касби нон ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятининг 24,97 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 222 367 295 (икки юз йигирма икки миллион уч юз олтмиш етти минг икки юз тўқсон беш) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

7. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Нишон” ҚФЙда жойлашган Нишон туман “Тайёрловсавдо” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 237 055 657 (икки юз ўттиз етти миллион эллик беш минг олти юз эллик етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

8. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Бешкент йўли, 3-км.да жойлашган “Давр Темир-Бетон Сервис” масъулияти чекланган жамиятининг 10 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 1 165 492 697 (бир миллиард бир юз олтмиш беш миллион тўрт юз тўқсон икки минг олти юз тўқсон етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

9. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Насаф” кўчаси, 325-уйда жойлашган “Қарши санитар тозалаш”масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 64 213 099 (олтмиш тўрт миллион икки юз ўн уч минг тўқсон тўққиз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

10. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Қайнарбулоқ” ҚФЙ, “Рус” қишлоғи манзилида жойлашган “Китоб автойўл” масъулияти чекланган жамиятининг 25 фоиз давлат улуши бўйича:

Давлат улушига 397 000 000 (уч юз тўқсон етти миллион) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 10 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 26 январда, ушбу кундаги савдода отилмаган тақдирда 2018 йил 12, 28 феврал, 16 март кунлари соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

1.Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Навоий” МФЙ худуди Ифтихор шох кўчасида жойлашган, “Қамаши автошохбекати” давлат унитар корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи:  умумий ер майдони - 7351,54 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 728,88 м2.  

Бошланғич баҳоси - 728 378 108 (етти юз йигирма саккиз миллион уч юз етмиш саккиз минг бир юз саккиз) сўм.

Баланс сақловчи: “Қамаши автошохбекати” давлат унитар корхонаси.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

2.Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Жамбул” МФЙ Саховат кўчасида жойлашган, “Яккабоғ” Давлат унитар автошохбекати.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи:  умумий ер майдони - 7868,16 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 985,87 м2.  

Бошланғич баҳоси - 855 250 735 (саккиз юз эллик беш миллион икки юз эллик минг етти юз ўттиз беш) сўм.

Баланс сақловчи: “Яккабоғ” Давлат унитар автошохбекати.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

3.Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Буюк карвон йули” МФЙ Чорвадорлар кўчасида жойлашган, “Ғузор авто транс сервис” шуъба корхонаси.

Офертага қуйилган давлат активининг тавсифи:  умумий ер майдони - 8352,88 м2 , бино ва иншоотларнинг умумий майдони - 873,43 м2.  

Бошланғич баҳоси - 955 643 943 (тўққиз юз эллик беш миллион олти юз қирқ уч минг тўққиз юз қирқ уч) сўм.

Баланс сақловчи: “Ғузор авто транс сервис” шуъба корхонаси.  

Фаолият ихтисослиги: Транспорт хизмати.

Мазкур давлат активларига қўшимча юкламалар тўғрисида маълумот:

- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олиш;

- фаолият турини сақлаб қолиш мажбуриятини олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида давом эттириш;

- сотиб олиш қийматини қисқа муддатларда амалга ошириш;

- янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

- корхонанинг барча мажбуриятлари (молиявий, хўжалик ва ҳуқуқий) билан бирга қабул қилиб олиш.

4. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” УКга қарашли, Нишон тумани, Нуристон қўрғони худудида  жойлашган, умумий майдони 20671,5 кв.м, қурилиш майдони 619,87 кв.м бўлган “БСУ-75 бетон заводи мулкий мажмуа сифатида” бўйича:

Объектга 1 082 706 506 (бир миллиард саксон икки миллион етти юз олти минг беш юз олти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 4 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 12 феврал куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

III. 2018 йил 26 январ куни ўтказиладиган оферта савдосига қуйидаги давлат активлари қуйилади:

1.Қашқадарё вилояти, Косон тумани “Косон тоғ” массивида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 742,82 кв.м, қурилиш майдони 194,58 кв.м бўлган “Косон тоғ” майдони (плошадь Косон тау)бўйича:

Объектга 178 418 517 (бир юз етмиш саккиз миллион тўрт юз ўн саккиз минг беш юз ўн етти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Муғлон ҚФЙ, Муғлон қишлоғида жойлашган, Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “А.Навоий” номидаги тажриба участкасига қарашли, умумий майдони 13250,94 кв.м, қурилиш майдони 946,49 кв.м бўлган “Элита уруғчилик лабораторияси биноси, қоровулхона, айвонлар, омборхона ва тегирмон мулкий  мажмуаси” бўйича:

Объектга 481 711 683 (тўрт юз саксон бир миллион етти юз ўн бир минг олти юз саксон уч)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

3.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони худудида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 16786,0 кв.м, қурилиш майдони 1817,65 кв.м бўлган “Азот –кислород станцияси” бино ва иншоотлари бўйича:

Объектга 1 145 356 244 (бир миллиард бир юз қирқ беш миллион уч юз эллик олти минг икки юз қирқ тўрт)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

4.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Нуристон қўрғони “Нурчи” маҳалласида жойлашган, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасига қарашли, умумий майдони 3200,0 кв.м, қурилиш майдони 460,86 кв.м бўлган “Автошохбекат” (50 ўринли автотураргох) бўйича:

Объектга 470 965 310 (тўрт юз етмиш миллион тўққиз юз олтмиш беш минг уч юз ўн)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

5.Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Юлдуз” қўрғонида жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 4200,0 кв.м, қурилиш майдони 528,51 кв.м бўлган “Маъмурий биноси” бўйича:

Объектга 587 550 911 (беш юз саксон етти миллион беш юз эллик минг тўққиз юз ўн бир)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Мазкур 5 та объектларнинг оферта савдолари 2018 йилнинг 26 январ куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси  ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб сайт: www.gkitorg.uz

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech