Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари эътиборига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар (оферта) йўли билан сотиш савдоларига таклиф этади.

Давлат объекти номи

Бинонинг умумий майдони
(кв.м.)

Умумий ер майдони
(га)

Объект манзили

Балансда сақловчи

Объектнинг бошланғич нархи
(сўм)

Савдо куни
2018 йил 13 феврал
соат 11-00 да*

Объектнинг сотиш қиймати (сўмда)

1

“Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари”

5370,35

6,0

Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудуди

“Ягона буюртмачи хизматчи Инжиниринг компанияси”

8239600000,0

8239600000,0


Олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари:

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномасини тузилади.

Талабгорлар давлат активи сотиш нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига бошланғич тўлов пули сифатида тўлашлари лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасиининг: Ғазначилик хисоб рақами: 200421860262660000000000002 СТИР: 200 555 539

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ х/р: 23402000300100001010 СТИР: 201122919 МФО: 00014;

Оммавий оферта савдоларига қатнашишга буюртманома қабул қилиш, билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган оммавий оферта савдоси ўтказилишидан уч иш соати олдин тамом бўлади.

* – Оммавий оферта савдоларини ўтказишнинг дастлабки куни 2018 йил 13 феврал ва офертанинг ҳар 15 кунда бир маротаба даврийликда бўлиб ўтадиган саналари 2018 йил 28 феврал, 2018 йил 15 март, 2018 йил 30 март, 2018 йил 16 апрел, 2018 йил 1 май, 2018 йил 16 май ва 2018 йил
31 май кунлари соат 11:00 да ўтказилади

Бунда, биринчи офертани ўтказишда таклиф этиладиган сотиш нархи объектни оммавий савдоларга қўйишдаги дастлабки бошланғич нархда, кейинги оферталарни ўтказишда (савдоларда сотилмаган тақдирда) – нархни босқичма-босқич ҳар 15 кунда 10 фоизга пасайтирилади, лекин,
бу дастлабки аукцион (танлов)га қўйилган нархнинг 50 фоизидан паст бўлмайди ҳамда савдога қўйиш нархи дастлабки савдога қўйиш нархининг
50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 1 (бир) ой муддат туради.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

- жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;

Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада сотувчининг кўрсатилган банк ҳисоб рақамига бошланғич тўлов пули сифатида тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси

Мурожаат учун манзил: 100060, Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 42-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 230-41-73, 230-41-70.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz,www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда
Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 230-41-81 рақамли
Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech