Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан  чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси оммавий оферта савдоларига таклиф этади

Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

1. Оқдарё тумани, “Пахтаобод” маҳалласи, “Мевазор” қишлоғи ҳудудида жойлашган маъмурий бино ва айвонлар (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,47 га., қурилиш ости майдони 175,5 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 341 347 000 (уч юз қирқ бир миллион уч юз қирқ етти минг) сўм.

Балансда сақловчи: Академик “М.Мирзаев” номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти “Чархин” экспериментал хўжалиги.

2. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган клуб биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0182 га., қурилиш ости майдони 182,91 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 143 400 000 (бир юз қирқ уч миллион тўрт юз минг) сўм.

Балансда сақловчи:“Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

3. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган нонвойхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0058га., қурилиш ости майдони 58,56 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 28 100 000 (йигирма саккиз миллион бир юз минг) сўм.

Балансда сақловчи:“Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

4. Оқдарё тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, “Янгиқўрғон” қишлоғи ҳудудида жойлашган ошхона биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,045га., қурилиш ости майдони 451,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 371 400 000 (уч юз етмиш бир миллион тўрт юз минг) сўм.

Балансда сақловчи:“Янгиқўрғон пахта заводи” АЖ.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил
17 январ куни соат 15.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб талабгор билан 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами:  23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 200421860184010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 202157098” сўзлари кўрсатилиши керак.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада қатнашиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига талабгор ёки унинг вакили оммавий  оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-             юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг оммавий  офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-             оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

-             сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

-             инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

-             талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй. Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-19-45,
Факс: (0-366) 233-73-54.

Интернет тармоғидаги веб-сайтлар: www.gkitorg.uz ва www.samgkk.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech