Диққат! Юридик ва жисмоний шахслар диққатига! “ISHONCH MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти бошланғич нарх босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади.
Аукцион савдосига Жондор тумани Мустақиллик ҚФЙ Қоровул қишлоғида жойлашган эски устахона биноси;
Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:
- Давлат активининг умумий ер майдони – 783,36 кв.метр
- Бино ва иншоотларнинг умумий майдони – 783,36кв.метр
- Давлат активининг бошланғич нархи – 1 070 564 826 (бир миллиард етмиш миллион беш юз олтмиш тўрт минг саккиз юз йигирма олти) сўм.
- Балансда сақловчи: Жондор тумани қишлоқ хўжалиги коллежи.
Аукцион савдоси 2018 йил 17 январ куни соат 15:00да Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 10-уй, Бухоро вилоят Давлат рақобат бошқармаси биноси аукционлар залида бўлиб ўтади.
Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йил 31 январ, 2018 йил 14 феврал, 2018 йил 28 феврал ва 2018 йил 15 март кунлари соат соат 15:00да бўлиб ўтади.
Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб
йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорнинг давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси “ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Тўқимачилик филиалидаги 20208000300373579001, МФО: 00862, ИНН: 303008888, ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.
Аукционга қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказилидиган куни савдо бошланишидан бир кун олдин (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 18:00да тўхтатилади.
Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
- нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
- жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
- очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
- Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 10-уй.
- Маълумот учун телефонлар: (0590) 745-01-07, (0598) 774-19-18.
- Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..
- Интернет тармоғидаги веб сайт www.imsr.uz, www.gki.uz, www.gkk.uz,www.gkitorg.uz.
- Лицензия: RR-0198.
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!
Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!
Савдоларга марҳамат қилинг!
Оммавий савдолар орқали сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати
№ |
Давлат мулк объекти номи |
Техник характеристикаси |
Жойлашган манзили |
Коммуникация тармоқлари мавжудлиги |
Савдо ташкилотчиси,савдо куни ва боғланиш учун маълумотлар |
Савдо тури |
Савдо шартлари |
|||
Бошланғич нарх |
Закалад киритиш миқдори (10 %) |
Сотиб олиш тўловларни амалга ошириш муддати (ой) |
Таклиф этиладиган фаолият тури |
|||||||
1 |
“Бухоро палас” мехмонхонаси бино ва иншоотлари |
қурилган йили – 1996 йил умумий ер майдони – 1,89100 га бино ва иншоотлар эгаллаган ер майдони – 8581,16 кв.м ғишт, бетон ва бошқалар |
Бухоро шахар Навоий шох кўчаси 8-уй |
сув – мавжуд электр - мавжуд |
“Ishonch Mulk Savdo” МЧЖ Ф.Курбанов 20.12.2017 05.01.2018 19.01.2018 02.02.2018 16.02.2018 (90) 745-01-07 (98) 774-19-18 |
Аукцион |
26 351 205 556 |
2 635 120 555,6 |
36 |
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш |
2 |
Собиқ “Адоқ” қишлоқ врачлик пункти бино ва иншоотлари |
қурилган йили – 1986 йил умумий ер майдони – 1080.5 кв.м бино ва иншоотлар эгаллаган ер майдони – 197.4 кв.м ёғочли ва хом ғишт |
Ғиждувон тумани Соктари ҚФЙ Адоқ қишлоғи |
“Ishonch Mulk Savdo” МЧЖ Ф.Курбанов 20.12.2017 05.01.2018 19.01.2018 02.02.2018 16.02.2018 (90) 745-01-07 (98) 774-19-18 |
Аукцион |
268 622 751 |
26 862 275,1 |
36 |
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш |
|
3 |
Собиқ “Қумоқ” қишлоқ врачлик пункти бино ва иншоотлари |
қурилган йили – 1975 йил умумий ер майдони – 349.3 кв.м бино ва иншоотлар эгаллаган ер майдони – 213.5 кв.м ёғочли ва хом ғишт |
Ғиждувон тумани Позагари ҚФЙ Қумоқ аҳоли пункти |
“Ishonch Mulk Savdo” МЧЖ Ф.Курбанов 20.12.2017 05.01.2018 19.01.2018 02.02.2018 16.02.2018 (90) 745-01-07 (98) 774-19-18 |
Аукцион |
361 204 664 |
36 120 466,4 |
36 |
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш |
|
4 |
Эски устахона биноси |
қурилган йили – 1981 йил умумий ер майдони – 783.36 кв.м бино ва иншоотлар эгаллаган ер майдони – 783.36 кв.м пишиқ ғишт |
Жондор тумани Мустақиллик ҚФЙ Қоровул қишлоғи |
“Ishonch Mulk Savdo” МЧЖ Ф.Курбанов 17.01.2018 31.01.2018 14.02.2018 28.02.2018 15.03.2018 (90) 745-01-07 (98) 774-19-18 |
Аукцион |
1 070 564 826 |
107 056 482,6 |
36 |
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш |