Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари эътиборига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар (оферта) йўли билан сотиш савдоларига таклиф этади.

Давлат объекти номи

Бинонинг умумий майдони
(кв.м.)

Умумий ер майдони
(га)

Объект манзили

Балансда сақловчи

Объектнинг бошланғич нархи
(сўм)

Босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандаги фоизи

Савдо куни
2018 йил 2 январ
соат 11-00 да*

Объектнинг сотиш қиймати (сўмда)

1

“Собиқ Янгиобод болалар боғчаси биноси ва иншоотлари”

473,24

0,4

Ангрен шаҳри, Янгиобод ҚФЙ  ҳудуди

Ангрен шаҳар ҳокимлиги

1 030 790 000,0

50

515 395 000,0

2

“Марказий шифохонаснинг онкология бўлими биноси”

1248,05

0,51

Ангрен шаҳри, Дукент қўрғони, Ўқитувчилар кўчаси

Ангрен шаҳар ҳокимлиги

1 142 935 000,0

50

571 467 500,0

3

“Собиқ техникум биноси”

1451,85

1,8425

Чирчик шаҳри, (Охунбобоев) Заковат кўчаси 2-уй

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги

7 363 390 000,0

50

3 681 695 000,0

4

"Шарқ" МЧЖнинг
25 фоиз давлат улуши

-

-

Қибрай тумани Май ҚФЙ, Дўстлик қўрғони

"Шарқ" МЧЖ

4 205 157 000,0

50

2 102 578 500,0

5

"Қозонхона бино-иншоотлари"

800,12

0,08

Бекобод шаҳар, Саноат ҳудуди

Бекобод шаҳар “Иссиқлик манбаи

374 462 000,0

50

187 231 000,0

6

“Собиқ болалар боғчаси бино-иншоотлари”

428,75

0,270

Оққўрғон тумани Оққўрғон массиви, Дўстлик ҚФЙ,

Оққўрғон туман ҳокимлиги

181 000 000,0

50

90 500 000,0

7

“Орзу болалар дам олиш маскани бино-иншоотлари"

2277,4

4,500

Оҳангарон туман,
Айрисой қўрғони

Оҳангарон туман ҳокимлиги

2 470 781 000,0

50

1 235 390 500,0

8

“Бурчмулло заргарлик заводи”нинг фаолият кўрсатмаётган мулкий мажмуаси

4801,69

2,2

 Бўстонлиқ тумани, Бурчмулло ҚФЙ

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги

6 635 818 000,0

50

3 317 909 000,0

9

“Диспансер бино ва иншоотлари”ни

2534,98

2,127

Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Оҳунбобоев кўчаси

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги

2 907 315 000,0

50

1 453 657 500,0


Олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари:

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномасини тузилади.

Талабгорлар давлат активи сотиш нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига бошланғич тўлов пули сифатида тўлашлари лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасиининг: Ғазначилик хисоб рақами: 200421860262660000000000002 СТИР: 200 555 539

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ х/р: 23402000300100001010 СТИР: 201122919 МФО: 00014;

Оммавий оферта савдоларига қатнашишга буюртманома қабул қилиш, билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган оммавий оферта савдоси ўтказилишидан уч иш соати олдин тамом бўлади.

* – Оммавий оферта савдоларини ўтказишнинг дастлабки куни 2018 йил 2 январ ва офертанинг ҳар 15 кунда бир маротаба даврийликда бўлиб ўтадиган саналари 2018 йилнинг 17 январ ва 1, 16 феврал кунлари соат 11:00 да ўтказилади

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

- жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак»;

Мурожаат учун манзил: 100060, Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 42-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 230-41-73, 230-41-70.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz,www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда
Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 230-41-81 рақамли
Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech