Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!  Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси оммавий оферта савдоларига таклиф этади

 Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

1. Самарқанд тумани, “Янгиариқ-2” маҳалласида жойлашган “Лаборатория биноси” (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0516 га., қурилиш ости майдони 516,15 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 457 707 000 (тўрт юз эллик етти миллион етти юз етти минг) сўм (ер майдонисиз).

Балансда сақловчи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.

2. Булунғур тумани, “Булунғур” шоҳ кўчасида жойлашган Булунғур тумани “ФХДЁ” бўлимининг бино ва иншоотлари (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,0374 га., қурилиш ости майдони 308,4 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 494 980 908 (тўрт юз тўқсон тўрт миллион тўққиз юз саксон минг тўққиз юз саккиз) сўм.

Балансда сақловчи:Самарқанд вилоят адлия бошқармаси.

3. Самарқанд тумани, “Қўштамғали” ҚФЙ, “Конигил” маҳалласида жойлашган собиқ “Тўлқин” ресторани биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,74га., қурилиш ости майдони 1497,76 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 2 560 300 000 (икки миллиард беш юз олтмиш миллион уч юз минг) сўм.

Балансда сақловчи:Самарқанд тумани ҳокимлиги.

4. Самарқанд тумани, “Миронқул” қишлоғида жойлашган “Шабона” дам олиш зонаси (оромгоҳ) мулкий мажмуаси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 3,3га., қурилиш ости майдони 992,94 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 324 402 300 (уч юз йигирма тўрт миллион тўрт юз икки минг уч юз) сўм.

Балансда сақловчи:“Самарқандкимёқурилиш” МЧЖ.

5. Самарқанд тумани, “Равонак” МФЙда жойлашган Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг собиқ маъмурий биноси (ер майдонисиз).

Тавсифи: Объектнинг умумий ер майдони 0,16га., қурилиш ости майдони 264,65 кв.м.

Бошланғич баҳоси: 649 371 000 (олти юз қирқ тўққиз миллион уч юз етмиш бир минг) сўм.

Балансда сақловчи:Самарқанд тумани ҳокимлиги.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил
27 декабр куни соат 15.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, “Мир Саид Барака” кўчаси 49-уйда жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб талабгор билан 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

 

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами:  23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 200421860184010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 202157098” сўзлари кўрсатилиши керак.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада қатнашиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига талабгор ёки унинг вакили оммавий  оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

  • -             юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг оммавий  офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • -             жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
  • -             оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

  • -             сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
  • -             инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);
  • -             талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй. Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-19-45,
Факс: (0-366) 233-73-54.

Интернет тармоғидаги веб-сайтлар: www.gkitorg.uz ва www.samgkk.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech