Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

 Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари эътиборига! Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси  Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар (оферта) йўли билан сотиш савдоларига таклиф этади.

Давлат объекти номи

Бинонинг умумий майдони
(кв.м.)

Умумий ер майдони
(га)

Объект манзили

Балансда сақловчи

Объектнинг бошланғич нархи
(сўм)

 
 

1

“Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари”

5370,35

6,0

Бўстонлиқ тумани,
Чимён ҳудудида

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаняси

8 239 600 000,0*

 

Олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари:

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномасини тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига бошланғич тўлов пули сифатида тўлашлари лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси: Ғазначилик хисоб рақами: 200421860262660000000000002 СТИР: 200 555 539

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ х/р: 23402000300100001010 СТИР: 201122919 МФО: 00014;

Оммавий оферта савдоларига қатнашишга буюртманома қабул қилиш, билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган оммавий оферта савдоси ўтказилишидан уч иш соати олдин тамом бўлади.

           * – Оммавий оферта савдоларини ўтказишнинг дастлабки куни 2017 йил 18 декабр соат 11:00 да агар савдолар бўлиб ўтмаган тақдирда кейинги савдолар 28 декабрда 11:00 да бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

- жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак»;

Мурожаат учун манзил 100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй.Маълумот учун телефонлар: (0-371)  230-41-73, 230-41-70.

Факс: (0-371) 230-41-80.Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tashvil.gov.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда
Давлат рақобат қўмитасининг(0-371) 259-21-37 ёки Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-371) 230-41-75 рақамли
Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!!!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech