Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан  чет эл инвесторлари диққатига!  Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилоят худудий бошқармасининг 10.11.2017 йилдаги №181 хус/б сонли буйруғига асосан  “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилоят филиали бошланғич нархи  босқичма босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

    Аукцион савдосига  қуйидаги давлат активи қўйилади:

1. Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Қумариқ ҚФЙ, Фарғона МФЙ, Фарғона кўчасида жойлашган “Собиқ Фарғона МФЙ маъмурий биноси”. 

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

Умумий ер майдони 63,25 кв.м.

Қурилиш эгаллаган майдони 63,25 кв.м.

Бошланғич нархи – 9 112 018  сўм;

Балансда сақловчи: Тошлоқ  туман ҳокимлиги.

Фаолияти ихтисоси: Маъмурий бошқарув.

Аукцион савдоси 2017 йил 19 декабр куни соат 15:00 да Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилоят худудий бошқармаси биноси мажлислар залида ўтказилади.

Савдо ташкилотчиси: “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилояти филиали, Фарғона ш.,
Ал-Фарғоний кўчаси, 7-уй, “Фарғона вилояти Касаба уюшмалари бирлашмаси” биноси, 47-хона.
Тел: (0 373) 244-24-39. Факс: (0 373) 244-26-23. веб сайт; www.1kms.uz. электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.. Лицензия: RR 0001.

Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолари  2018 йил 5 январ ва 2018 йилнинг 18-январ кунлари, 15.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Савдо ташкилотчиси (“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилоят филиали)нинг “Ипотека банк” Фарғона филиалидаги: МФО 00544, СТИР 207122519, 20208000104920609030 х/р га тўлашлари шарт.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тамом бўлади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги аукционда қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун манзил: Фарғона ш., Ал.Фарғоний кўчаси 7-уй.

Маълумотлар учун телефон: (0 373) 244-24-39. Факс: (0 373) 244-26-23.

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.. Интернет тармоғидаги веб сайт; www.1kms.uz,www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жарёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан  хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech