Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоят худудий бошқармаси ва “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бошланғич нарх босқичма босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Аукцион савдоларига давлат қўмитасининг Тошкент вилоят худудий бошқармасининг 2017 йил 17 октябрдаги 01/06-1-3482-сонли буюртманомасига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Тошкент вилояти, Қибрай тумани Зафаробод ҚФЙ худудида жойлашган “Омборхона”. Умумий ер майдони – 0,12 га, қурилиш ости майдони 688,07 кв.метр, бошланғич нархи – 555 300 000 сўм. Закалат миқдори – 83 295 000 сўм.

Балансда сақловчи: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тадқиқот.

2. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шахарчаси Аҳил махалласи Самарқанд кўчасида жойлашган “2та эски устахона биноси, ёрдамчи бино ва бостирмаси билан”. Умумий ер майдони – 0,23 га, қурилиш ости майдони 381,8 кв.метр, бошланғич нархи – 345 594 000 сўм. Закалат миқдори – 51 839 100 сўм.

Балансда сақловчи: Қишлоқ хўжалигини механизациялашган ва электрлаштириш ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тақиқот.

3. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шахарчаси Аҳил махалласи худудида жойлашган “Агротехника биноси”. Умумий ер майдони – 0,08 га, қурилиш ости майдони 167,0 кв.метр, бошланғич нархи – 161 163 000 сўм. Закалат миқдори – 24 174 450 сўм.

Балансда сақловчи: Қишлоқ хўжалигини механизациялашган ва электрлаштириш ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тақиқот.

4. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шахарчаси Аҳил махалласи худудида жойлашган “Намойишлар саройи биноси, бостирмалар ва қоровулхонаси билан”. Умумий ер майдони – 1,179 га, қурилиш ости майдони 2241,3 кв.метр, бошланғич нархи – 2 317 620 508 сўм. Закалат миқдори – 347 643 077 сўм.

Балансда сақловчи: Қишлоқ хўжалигини механизациялашган ва электрлаштириш ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тақиқот.

5. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шахарчаси Аҳил махалласи худудида жойлашган “Собиқ болалар боғчасининг биноси, гаражи билан”. Умумий ер майдони – 0,33 га, қурилиш ости майдони 547,1 кв.метр, бошланғич нархи – 553 000 000 сўм. Закалат миқдори – 82 950 000 сўм.

Балансда сақловчи: Қишлоқ хўжалигини механизациялашган ва электрлаштириш ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тақиқот.

6. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шахарчаси Аҳил махалласи худудида жойлашган “Трактор паркининг омборхона биноси, бостирмаси билан”. Умумий ер майдони – 1,27 га, қурилиш ости майдони 2005,2 кв.метр, бошланғич нархи – 2 166 456 300 сўм. Закалат миқдори – 324 968 445 сўм.

Балансда сақловчи: Қишлоқ хўжалигини механизациялашган ва электрлаштириш ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тақиқот.

7. Тошкент вилояти, Қибрай тумани Зафаробод ҚФЙ худудида жойлашган “2 қаватли маъмурий бино, бостирмаси билан”. Умумий ер майдони – 0,103 га, қурилиш ости майдони 276,93 кв.метр, бошланғич нархи – 716 400 000 сўм. Закалат миқдори – 107 460 000 сўм.

Балансда сақловчи: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тадқиқот.

8. Тошкент вилояти, Қибрай тумани Зафаробод ҚФЙ худудида жойлашган “3 қаватли лаборатория биноси, ертўла ва бостирмаси билан”. Умумий ер майдони – 0,444 га, қурилиш ости майдони 1760,12 кв.метр, бошланғич нархи – 4 231 463 200 сўм. Закалат миқдори – 634 719 480 сўм.

Балансда сақловчи: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тадқиқот.

9. Тошкент вилояти, Қибрай тумани Зафаробод ҚФЙ худудида жойлашган “Қуракхона биноси”. Умумий ер майдони – 0,686 га, қурилиш ости майдони 546,91 кв.метр, бошланғич нархи – 4 231 463 200 сўм. Закалат миқдори – 634 719 480 сўм.

Балансда сақловчи: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ИТИ.

Фаолият ихтисоси: илмий тадқиқот.

Аукцион савдоси 2017 йил 22 ноябр куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1”А”-уй манзилида ўтказилади.

Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йилнинг 7 ва 22 декабр кунлари ҳамда 2018 йилнинг 8 ва 23 январ, 7 ва 22 феврал, 9 ва 26 март, 10 ва 25 апрел, 10 май кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар Савдо ташкилотчиси “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: АИТБ «Ипак йўли» Сағбон филиали, ҳ/р: 20208000904920609114; МФО: 01036; СТИР: 207122519.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ташкилотчиси: “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1”А”-уй. Тел/факс (0-371) 228-84-48, 228-80-26. веб сайт; www.1kms.uz. электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.. Лицензия: RR 0001.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech