Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат!Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладанчет эл инвесторлари диққатига!Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан бошланғич нархи пасайтирилган давлат активлари бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш (оферта) савдоларига таклиф этади.

Объектнинг номи

Балансда сақловчи

Жойлашган манзили

Умумий майдони (кв.м)

Қурилиш ости майдони (кв.м)

Дастлабки бошланғич нархи (минг

сўмда)

Босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандаги фоизи

Савдодаги нархи (минг сўмда)

Музокаралар ва танловни ўтказиш саналари*

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

"Гулистон Парранда" МЧЖ нинг

25,0 фоиз давлат улуши

"Гулистон парранда" МЧЖ

Гулистон шаҳар Улуғобод қўрғони

503405,10

 

8619963,3

50

4309981,7

07.12.2017 й.
21.12.2017 й.
04.01.2018 й.
18.01.2018 й.
01.02.2018 й.
15.02.2018 й. 01.03.2018 й. 15.03.2018 й.

* Таклифлар мавжуд бўлмаган тақдирда музокаралар белгиланган кейинги саналарда ўтказилади.

Таклифларни қабул қилиш ушбу хабарнома чоп этилган кундан кейинги иш куни соат 9:00 дан бошланади ва тегишли равишда 2017 йил 7 декабрь кунлари соат 12:00 да тугалланади.

Берилган таклифлар бўйича музокаралар тегишли равишда 2017 йил 7 декабрь кунлари соат 15:00 дан бошланади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар мазкур оммавий оферта савдоларида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига асосан Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномасига асосан давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим.

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001 010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМ, СТИР: 201122 919;

Олувчининг банк коди МФО: 00014;

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда "Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2004 21860 24401 0000 000000 001 шахсий ҳисоб рақамига, СТИР 200322622" сўзлари кўрсатилиши лозим.

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари билдиришномада кўрсатилган санада очилади.

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- нодавлат юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, устав ҳамда таъсис хужжатларининг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг оммавий офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

- сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

- киритиладиган инвестицияларнинг энг кам миқдори ва киритиш муддати ҳамда яратиладиган янги иш ўринлари сони (зарур бўлганда);

- талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Музокаралар қуйидаги манзилда ўтказилади: Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 3-уй, 2-қават Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг мажлислар зали. Маълумотлар учун телефонлар: (0367) 226-53-15.226-53-12.

Факс: (0367) 226-53-12.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech