Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат!  Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказиладиган офертага таклиф этади

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Хонтепа махалласи, Соҳибкор кўчаси 7-уйда жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 221,8 кв.м, қурилиш майдони 221,8 кв.м бўлган бўш турган эски “Клуб биноси” (Кадастр хужжатида “Труба синаш биноси” Р-Литер) бўйича:

Объектга 214 700 496 (икки юз ўн тўрт миллион етти юз минг тўрт юз туқсон олти)сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2017 йилнинг 4 декабр куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида очилади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси  ҲККМ;

ИНН: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

- Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри А.Темур кўчаси 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-14-30. факс: 225-02-31.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech