Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига! “Фар Пирамида Инвест” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг  Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Савдога Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 13  октябрдаги №160 хус/б сонли буйруқга асосан қуйидаги давлат активи қўйилмоқда:

              1.Фарғона вилояти, Бағдод тумани Пахтаобод ҚФЙ Отхона қишлоғида жойдашган “Ором” санаторияси биноси

              Бино-иншоотларнинг тавсифи: Ер участкасининг умумий майдони 59 487,55 кв.м, 

              Бошланғич баҳоси: – 1 536 161 000 сўм.

              Балансда сақловчи: “Бағдоддонмахсулотлари” ОАЖ

              Фаолияти-ихтисоси: Соғломлаштириш ва тиббий хизмат курсатиш.

Аукцион савдолари 2017 йил 28 ноябр куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси биносида соат 15.00 да бўлиб ўтади.

              Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий савдолар 2017 йилнинг 12, 26 декабр, 2018 йил 9, 23 январ кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтади.

              Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билидиршномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

              Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

              Талабгорлар давлат активи бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини Савдо ташкилотчиси “Фар Пирамида Инвест” МЧЖнинг куйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: «Асака банк» Фарғона филиали, х/р:22626000804602810001, МФО:00539, СТИР: 300353028.

              Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

              – юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

              – жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

              – аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

              Мурожаат учун манзил: Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 7В/75-уй. Мўлжал: “26” мактаб

              Маълумотларучун телефон: (+99890) 630-66-99. Интернет тармоғидаги веб-сайт веб сайт; www.pmd.uz

              Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирдаЎзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Лицензия: RR 0131.Хизматлар лизензияланган

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech