Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

2018-04-12 14h10 15Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “нол” харид қийматида сотиш бўйича Навоий вилояти ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади.

Ҳурматли тадбиркорлар,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли қарорига асосан қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов ўтказиш муддати биринчи танлов савдоси 2018 йил 11 май куни, агарда биринчи танлов савдосида сотилмаган тақдирда қайта танлов савдоси 14 май, 16, 18, 21, 23, 25, 28, 30 май, 1 июн, 4, 6, 8 июн кунларида бўлиб ўтади.

Танлов ўтказиш жойи – Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий танлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги 2-қаватида.

Танловда барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун инвестор эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида 3 кун олдин Ҳудудий танлов комиссиясига кўриб чикиш учун мухрлаб қуйилган конвертда танлов шартларига мувофиқ ўз таклифини тақдим этиши лозим.

          Танлов таклифида бизнес-режа, (бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиха), асбоб-усукналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти, мавжуд асбоб – ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак) корхона гувохномаси (жисмоний шахслар учун паспорт нусха) бўлиши талаб этилади.

          Танловда иштирок этишни истаган шахслар вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ёки вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

          Маълумот учун манзил Навоий шаҳри Жасорат кўчаси 24-уй вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, телефонлар:  224-73-29, 224-29-41, 224-04-61.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли қарорига асосан инвестиция киритиш мажбурияти билан бепул бериладиган объектларнинг

Танлов шартлари

Объект номи

Жойлашган манзили

Балансда сақловчи

Инвестиция мажбуриятининг минимал микдори (млн.сўм)

Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари

(дона)

Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати (йил)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига асосан

1

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли «Фармовка цехи биноси кенгайтирилган қисми (инв. № 24555)

Учкудук тумани, саноат зонаси

"Навоий КМК" ДК

100

10

2

2

НКМК ДК Марказий кон бошқармаси балансидаги Бўш турган маъмурий бино (КваИГСИЧЦ инв. № 72100602)

Зарафшон шаҳри, саноат зонаси

"Навоий КМК" ДК

200

8

1

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли қарорига асосан

1

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли «Фармовка цехи» биноси

Учкудук тумани, саноат зонаси

"Навоий КМК" ДК

250

15

1

          

Вложения:
Скачать этот файл (pasport_12042018.pdf)Паспорта объектов[pdf]279 kB
Скачать этот файл (Объявление - Навои.doc)Скачать[doc]41 kB
??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech