Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш эвазига “НОЛЬ” харид қийматида бепул берилиши елгиланган давлат мулки объектлари бўйича о ч и қ   т а н л о в   с а в д о л а р и г а   т а к л и ф   э т а д и

Давлат мулки

объектининг номи

Жойлашган жойи

Балансда сақловчи

Танлов шартлари

Киритиладиган инвестиция миқдори (млн.сўм)

Инвестиция киритиш муддати

Яратиладиган янги иш ўринлари

сони

1.

Бўш турган тўрт қаватли собиқ наркология диспансери биноси

Самарқанд шаҳар,

“Хўжа Ахрор Вали” кўчаси

Самарқанд шаҳар

ҳокимлиги

2 500,0

2 йил

150

2.

61-сонли махсуслаштирилган мактаб-интернатининг бўш турган бино ва иншоотлари

Пастдарғом тумани, “Кимёгарлар” қўрғони

Пастдарғом тумани ҳокимлиги

800,0

2 йил

27

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил 13 март куни, соат 15:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўк-Сарой майдони 1-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари, соат 15:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2018 йил 9 март куни соат 18:00 да тўхтатилади. Дастлабки савдо санасида сотилмаган давлат мулки объектлари бўйича ҳар хафтанинг пайшанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдоларида иштирок этиш учун тақдим қилинадиган буюртманома ҳар хафтанинг сешанба кунига қадар соат 18:00 гача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё,  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошкармаси биноси, 1-қават (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 210-10-21, 233-19-45.

Факс: (0366) 233-73-54.

Е-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, samgkk.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech