Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган қуйидаги давлат активлари (объектлар) бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари (объектлар) қўйилади.

Т/р 

Мулкий мажмуа (бўлак)ларини номланиши

Объект манзили

Объект қурилиш ости майдони

(кв.метр)

Бошланғич танлов шартлари

Инвестиция миқдори
(млн.сўм)

Инвести-ция киритиш муддати
(йил)

Яратиладиганянги иш ўринлари сони (та)

Фаолият тури

1

2

3

4

5

6

7

 

1

Собиқ “Зарафшон” меҳмонхона мулкий мажмуаси объекти*

Бухоро шаҳар, М. Иқбол кўчаси, 7-уй

4741,8

14 000,0

1,5 йил

65

Камида 200 ўринли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш

2

Собиқ “Бухоротекс” ОАЖга қарашли ип-йигирув фабрикаси бош ишлаб чиқариш биносинин 4,5,6-қисмлари

Ромитан тумани, “Қаҳрамон”МФЙ

8702

3300,7

3 йил

118

Қонунчиликка зид бўлмаган исталган фаолият тури

3

Собиқ "Шофиркон пилла” ЁАЖнинг Инкубация бино ва иншоотлари

Шофиркон тумани Вардонзе ҚФЙ Янгиобод қишлоғи

182

50

1,5 йил

5

Қонунчиликка зид бўлмаган исталган фаолият тури

4

Собиқ “Ибн Сино” қишлоқ врачлик пункти бино ва иншоотлари

Ромитан туман Боғитуркон МФЙ, Вағани қишлоғи

248

300

2 йил

10

Тиббиёт йўналишидаги фаолиятни ташкил этиш

 

*Собиқ “Зарафшон” меҳмонхона мулкий мажмуаси бўйича ғолиб бўлган инвестор белгиланган тартибда шартнома тузилгунга қадар камида киритилиши лозим бўлган 14 млрд.сўм маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақам очган ҳолда жойлаштириш орқали кафолат бериши ҳамда ушбу маблағларни собиқ “Зарафшон” меҳмонхонаси мулкий мажмуаси объектига инвестиция сифатида киритиш учун фойдаланиши шарт.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар Бухоро вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида 2018 йил 15 феврал куни соат 10:00 да очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар ҳар ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига қуйидагилар бўлиши лозим:

бизнес-режа, шунингдек танлов таклифларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган танловда қатнашишга буюртманомалар сотувчи томонидан қабул қилинмайди.

Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган санадан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни олдин тамом бўлади.

Танлов савдолари натижалари бўйича баённома имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Танлов натижаларига мувофиқ танлов ғолиби ғолиб деб эътироф этилган кундан бошлаб  30 кунлик муддат ичида баҳолаш хизматини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш шарти билан, оладиган объектни мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатиши шарт. Танлов ғолиби янги иш ўринларини яратиши ва уларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилингандан сўнг камида 1 йил муддат ичида сақлаши шарт.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 10-уй. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг маъмурий  биносининг иккинчи қаватида 207-хона

Маълумот учун телефонлар: (0 365) 221-70-40, (0 365) 221-56-52,  Факс: (0 365) 221-55-53

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz,

Бухоро вилоят Рақобат бошқармаси ҳудудий танлов комиссиясининг 2017 йил 15 августда ўтказилган танлов савдолари натижаларини эълон қилади:

Т/р

Объект номи

Мулкий мажмуа манзили

Умумий майдони (кв.м)

Танлов ғолиби

Танлов ғолибининг танлов таклифлари

Инвистиция миқдори (млн. сўм)

Муддати

Иш ўрни

1

“Варахша” мехмонхона мулкий мажмуаси

Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси 5-уй

3070

“Hotel Orient Star” МЧЖ

18 000

2 йил 9 ой

65

2

Собиқ “Бухоротекс” АЖнинг яхлитланган ҳолда 5/1, 5/2, 5/3, 5/4, 5/5, 5/6-қисмлари

Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 2-уй

9100

“Kogon Nur Teks” ХК

11 150

2 йил 4 ой

140

3

Собиқ “Бухоротекс” АЖнинг 4/7-Мулкий мажмуаси

Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 2-уй

1000

“Bahor Chance Textile” МЧЖ

900

1 йил 6 ой

14

4

Собиқ “Бухоротекс” АЖнинг 4/8-Мулкий мажмуаси

Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 2-уй

1200

“Asilbek Nurli Kelajak” ХК

600

6 ой

10

5

Собиқ “Бухоротекс” АЖнинг 4/16-Мулкий мажмуаси

Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 2-уй

7300

“Urganch Teks” МЧЖ

7 000

3 йил

100

6

Собиқ “Бухоротекс” ОАЖ бино ва иншоотлари

Вобкент тумани Ғ.Ғулом кўчаси 54-уй

7800

“G`ayrat Chodak” МЧЖ

3 750

2 йил

150

7

Ромитан туманидаги ип йигирув фабрикасининг Автогараж биноси

Ромитан тумани “Қаҳрамон” МФЙ

452

“Buxoro Zamin Gavhari” МЧЖ

1 000

3 йил

20

8

Тугатилган “Дўстлик” ширкат хўжалигининг 2 қаватли маъмурий биноси

Бухоро тумани “Истиқбол” ҚФЙ

456

“Easy Building” МЧЖ

1 340

2 йил

42

9

Ромитан туманидаги собиқ “Бухоротекс” ОАЖга қарашли ип-йигирув фабрикаси бош ишлаб чиқариш биносинин 4,5,6-қисмлари

Ромитан тумани, “Қаҳрамон”МФЙ

8702

Ҳудудий танлов комиссияси қарорига мувофиқ танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланиб объект такрорий танлов савдоларига чиқарилган

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган оферта савдолар натижаларини эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорига мувофиқ оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Сармижон ҚФЙ Гаждумак қишлоғида жойлашган “Бухоропахтатранс” МЧЖнинг 25 фоиз давлат улуши 2 йил муддатда 189 181 257 (бир юз саксон тўққиз миллион бир юз саксон бир минг икки юз эллик етти) сўм миқдорида пул тўловларини амалга ошириш шарти билан “Бухоропахтатранс” МЧЖга сотилди.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech