Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР! Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли ва 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сонли қарорларига асосан, Давлат тендер комиссиясининг ва Хоразм вилояти ҳудудий тендер комиссиясининг мажлис баённомаларига мувофиқ инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаш мажбуриятларини олиш шарти билан “нол” харид қийматида берилиши белгиланган, бўш турган давлат мулки объектларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши эвазига “нол” харид қийматида сотиш бўйича танлов эълон қилади.

ТАНЛОВГА ҚЎЙИЛГАН ОБЪЕКТЛАР ВА УЛАРНИ “НОЛЬ” ХАРИД ҚИЙМАТИДА СОТИШ ШАРТЛАРИ:

Корхона ва объектлар номи

Жойлашган манзили

Умумий ер майдони (кв.м)

Қурилиш ости ер майдони (кв.м)

Инвестиция мажбурият-ларнинг энг кам микдори

(млн. сўм)

Янги ташкил қилинадиган ишчи ўринлар сони

Инвестиция мажбурият-ларининг бажарилиш муддати (йил)

Шаҳарсозлик нормалари, санитария қоида ва меёрий талаблари ҳамда экологик талаблар бўйича эҳтимолий чеклашларни инобатга олган ҳолда, Объект негизида ташкил қилиниши мумкин бўлмаган фаолият турлари

1

 Собиқ “Жамоа” хўжалигининг қурилиши тугалланмаган маъмурий биноси

Янгибозор тумани Ширинқўнғирот қишлоғи

1504,0

1142,08

400

20

2

    

2

 Собиқ “Жайхун” клуб биноси

Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи

5952,67

680,94

400

10

2

    

3

Болалар боғчаси бино ва иншоотлари (собиқ “Воха” АЖга қарашли тикувчилик биноси)

Янгибозор тумани Ширинқўнғирот қишлоғи

4509,72

898,97

600

20

2

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, хайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цехлари, қишлоқ хўжалиги объектлари (омборхоналар, музлатгичлар, иссиқхоналар) гаражлар ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш объектлари)

4

Қурилиши тугалланмаган бино

Хива тумани Эски қиёт қишлоғи

1287,0

1231,6

300

10

2

Кимёвий и/ч, металлургия, машинасозлик ва темирга ишлов бериш, қурилиш саноати, ёғочга ишлов бериш, тўқимачилик ва енгил саноат фабрикалари, ҳайвонларнинг тери ва суякларини қайта ишлаш цеҳлари.

 

ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАСИ: 2017  ЙИЛ  22 ДЕКАБРЬ СОАТ 11.00.

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ МАНЗИЛИ: Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 29-уй Хоразм вилояти ҳокимлиги биноси.

ТАНЛОВЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ:

1.Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдоси объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдорда активлар, шу жумладан пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва нодавлат юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қатнашишлари мумкин.

2. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.

3. Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади ва баҳолаш ҳисоботини ишчи орган – Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.Бунда бахолаш учун қилинган харажатлар инвестиция мажбуриятлари қийматига қўшилади.

4. Инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.

5. Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

6. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали  ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги ушбу хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти)

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

      Танловдан қатнашиш учун тақдим қилинадиган буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги санаси 2017 йил 19 декабрь.

Танловда иштирок этишни истаган юридик ва жисмоний шахслар (Урганч ш., Ал-Хоразмий кўчаси,23 уй 3-қават 317-хонаси) Хоразм вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ва ДРҚ қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00гача (13.00дан 14.00гача тушлик вақти) мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонун бузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Давлат рақобат қўмитаснинг (0-371) 259-21-79, 259-21-37 ишонч телефонларига ва Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почта манзилларига хабар қилишингизни ёки Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Мурожаат учун; Тel.faks: (0362) 223-08-00, 223-08-63, е-mail: kЭтот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech