Welcome to Госкомконкуренции РУз   Click to listen highlighted text! Welcome to Госкомконкуренции РУз Powered By GSpeech
  eye                  
   
 

Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистан Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё ҳудудий органи инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активи бўйича очик танлов савдосига таклиф этади.

Танлов савдосигақуйидаги давлат активлари қўйилади.

Бўш биноларнинг номи

Манзили

Баланс сақловчи               ташкилот

Танлов шартининг энг кам миқдори

Инвестиция миқдори (млн.сўм)

Яратилади-ган иш ўрни (нафар)

Киритиш муддати (йил)

1

Собиқ “Қизилтепа техникаси” МЧ ММТП бино иншоатлари

Қамаши тумани, “Қизилтепа” ҚФЙ, Қизилтепа қишлоғи

Камаши туман ҳокимлигига

300

5

2

2

“Маиший хизмат кўрсатиш” биноси (собиқ “Қўзиев Отабек Ғофурович” Ф/Х)

Касби тумани, “Юксалиш” ҚФЙ, Юксалиш қишлоғи

Касби туман ҳокимлигига

200

4

2

3

Буш турган Қишки клуб биноси

Касби тумани Пахтакор ҚФЙ

Касби тумани           Пахтакор ҚФЙ

300

4

2

4

Офис, қурилиш иншооти, темирчилик устахонаси бинолари

Касби тумани,
Юксалиш ҚФЙ,
Юксалиш қишлоғи

Касби туман        ҳокимлиги

100

3

2

5

"Дон омбори" биносининг 3/2 қисми

Касби туман,  Қатағон ҚФЙ, Майманоқ қишлоғи

Касби туман "Ободонлаштириш" бошқармаси

100

3

1,5

6

Фойдаланилмаётган маъмурий бинонинг 4/3 қисми

Касби тумани,   Муғлон ҚФЙ

Касби туман ҳокимлиги

400

15

2

7

3-бўлим ширкат биноси

Косон тумани Эсабой МФЙ

Косон тумани Эсабой МФЙ

150

4

2

8

МХХнинг собиқ фойдаланилмаётган биноси

Косон тумани,
Сарипул МФЙ, Мустақиллик шох кўчаси

Косон  туман ҳокимлиги

150

4

2

9

Бокс ва Айвон биноси
(собиқ “Пўлат Хазина” ММТП)

Миришкор тумани, Найистон қишлоғи.

Миришкор туман ҳокимлигига

250

5

2

10

Бўш турган омборхона биноси

Миришкор тумани,           Жейнов қишлоғи

Миришкор тумани               "Ободонлаштириш" бошқармаси

75

3

1

11

Геолог савдо дўкони

Муборак тумани

Муборак туман ҳокимлиги

200

4

1,5

12

Механизаторлар уйи ва Марказий устахона бинолари

Муборак  тумани                         Қарлиқ ҚФЙ

Муборак туман "Ободонлаштириш" бошқармаси

150

3

2

13

Деҳқонлар уйи

Нишон тумани, Гулистон МФЙ, Навбаҳор қишлоғи

Нишон туман Ободонлаштириш бошқармаси

100

3

1

14

Ғалла сақлаш омборхонаси

Нишон тумани,               Ширинобод ҚФЙ

Нишон туман Ободонлаштириш бошқармаси

100

3

1

15

Қурилиши тугалланмаган кўпқаватли турар жой биноси*

Шаҳрисабз туман, Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчаси

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги

300

-

1

16

Айвон навес

Чироқчи тумани Дам қишлоғи

Чироқчи туман Ободонлаштириш бошқармаси

100

3

1

17

Собиқ Ф.Хўжаев хўжалигининг бўш турган бино

Чироқчи тумани Эски анҳор ҚФЙда

Эски анҳор ҚФЙ

200

4

1,5

18

Бўш турган собиқ "Қалқама" хўжалиги биноси

Чироқчи тумани Қуруқсой МФЙ

Қуруқсой МФЙ

200

4

1,5

19

“Саксонкапа” ФАПнинг фойдаланилмаётган биноси

Шаҳрисабз тумани Саксонкапа қишлоғи

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги

80

3

1

20

“Темир йўл транспорти ва қурилиш бирлашмаси” ДУК Нишон тумани участкаси мулкий мажмуаси

Нишон тумани Нишон қишлоғи

“Темир йўл транспорти ва қурилиш бирлашмаси” ДУК

200

9

2

21

Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли уй биноси

Нишон тумани, “Наврўз” ҚФЙ

Нишон тумани ҳокимлиги

200

7

2

22

“16-сонли ҳарбий шаҳарча”нинг мулкий мажмуаси

Нишон тумани “Ойдин” ҚФЙ

Нишон тумани ҳокимлиги

4000

25

3

Танлов ғолиблари шартнома ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси имзолангандан кейин,  30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолаш ишларини ташкил этади ва баҳолаш харажатларини тўлаб беради, шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилиб инвестиция қабул қилингандан сўнг бир йил давомида яратилган иш ўрниларини сақлаб қолиш шартлари қўйилади

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

Талабгорларнинг   таклифлари    билдирилган    конвертлари  2017 йил 14 декабрда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 28-декабр, 2018 йил 12-26 январ, 8-22 феврал ва 15-29 март кунлари бўлиб ўтади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 11-25 декабр, 9-23 январ, 5-19 феврал ва 12-26 март кунлари соат 18-00гача.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган сўммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча вараклари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов хужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, Қашқадарё вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Маълумотлар учун телефонлар: 225-03-11, 225-02-31, 225-11-88.

Факс: (8-375) 225-02-31

E-mail  kashkad_gki@inbox.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz  www.gkitorg.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг    (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!                                                                             

??????? Orphus
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech