eye                  
   
 

Диққат! Ўзбекистон  Республикаси  хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилояти  худудий  бошқармаси  ишламаётган,  бўш  турган  ва қурилиши  тугалланмаган  давлат  мулки  объектларини  инвестиция мажбуриятлари эвазига  «ноль» ҳарид  қийматида берилиши бўйича танлов  эълон қилади 

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорларига асосан давлат мулки бўлган объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига «Нол» харид қийматида(бепул) бериш бўйича танлов эълон қилинади.  

“Нол”харид қийматда сотиладиган давлат объектлари рўйхати ва танлов шартлари:

Объектлар номи

Жойлашган манзили

Умумий ер майдони (кв.м)

Қурилиш ости ер майдони (кв.м)

Танлов шартлари

Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори (млн.сўм)

Инвестиция киритиш муддати (йил)

Яратиладиган янги иш ўринлари сони (дона)

1

Рапқон шифохонасининг фойдаланилмаётган биноси

Бешариқ тумани,
Рапқон қишлоғи

262,02

262.02

320

2

18

2

Фойдаланилмаётган 3 қаватли бино ва иншоотлар

Бешариқ тумани,
Қашқар ҚФЙ, Боғу шамол қишлоғи

789.52

789.52

1 500

2

40

3

2-сонли шифохонанинг фойдаланилмаётган болалар бўлими биноси

Олтиариқ тумани,
Ғайрат ШФЙ,
Бўтабеков 2

1025,81

1025,81

800

2

10

4

Фойдаланилмаётган гараж биноси

Ёзёвон тумани,
Ёзёвон ҚФЙ,
Иттифоқ МФЙ

907.66

258.72

100

1,5

4

5

Собиқ машина ва трактор парки бино иншоотлари

Ёзёвон тумани,
Янгибўстон ҚФЙ

5321

386.24

100

1,5

3

6

Бўш турган клуб биноси

Риштон тумани,
Гузар МФЙ

505,74

505,74

300

2

10

7

Фойдаланилмаётган ошхона биноси

Ўзбекистон тумани,
Шўрсув поселкаси

1678.65

507.97

200

1,5

15

8

Собиқ «Ирригатор» номли болалар оромгоҳининг ошхона биноси

Фарғона тумани,
Тинчлик МФЙ,
Тинчлик кўчаси

1609.43

550.4

200

1,5

8

9

«Ёрдон» дам олиш маскани бино иншоотлари

Фарғона тумани,
Шохимардон ҚФЙ,
Ёрдон МФЙ

5281.43

329.87

500

2

7

10

Собиқ 9-автобазанинг дам олиш маскани бино иншоотлари

Фарғона тумани,
Шохимардон ҚФЙ,
Ёрдон МФЙ

1884.59

293.87

200

1,5

6

 

Танлов савдоларини ўтказиш санаси –2017 йил 25 сентябрь соат 16-00да. Танлов савдоси бўлиб ўтмаган тақдирда кейинги савдолар 2017 йил 5, 16, 26 октябрь, 6, 16, 27 ноябрь, 7, 18, 28 декабрь кунлари ҳамда 2018 йилнинг 8, 18, 29 январь, 9, 19 февраль  кунлари соат 16-00да бўлиб ўтади.

Танловга аризалар қабул қилиш ва ўтказиш жойи –Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантиришдавлат қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси,  Фарғона шахар А.Навоий кўчаси 17 уй (3-қават).

Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдоси объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдордаги активлар, шу жумладан пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қатнашишлари мумкин.

Танловда қатнашиш учун ҳудудий танлов комиссиясига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган танлов ўтказилиши санасидан камида икки  кун олдин чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

  •  юридик шахслар учун - Низом, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот ҳамда аудитор хулосаси (мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақида маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, илова қилинган ишончнома;
  • жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

  Танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

  • инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;
  • бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги;
  • хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара;
  • сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Танлов ғолиби деб топилган талабгорлар олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг 30 кун муддат ичида объектни мустақил бахоловчи ташкилотга бахолатиб, бахолаш хисоботларини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантиришдавлат қўмитаси Фарғона вилоят худудий бошқармасига тақдим этишлари шарт.

Танловда иштирок этишни истаган шахслар ҳудудий танлов комиссиясига (унинг ишчи органи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантиришдавлат қўмитаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси)  мурожаат қилишлари  лозим.

Танлов шартлари ва қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ёки унинг Фарғона вилоят худудий бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Танлов садоларида қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонун бузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда ёки тегишли маълумотлар олиш зарурият бўлганда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантиришФарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг  (0-373) 244-36-97 ёки (0-373)244-07-05 телефон рақамларигақўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

??????? Orphus